www.ziyouz.com kutubxonasi
8
—
Жуда яхши! — деб қувониб кетдим, аммо дар-ров ўзимни ўнглаб олиб, сўзимни тўғрилаб
қўйдим. — Йўл жуда яхши!
Худди шу пайт машина чуқурликка тушиб қаттиқ силкинган эди, елкаларимиз бир-бирига
тегиб кетди. Мен томоқ қириб қўйдим, кўзларимни қаёққа яширишни билмай, қип-қизариб
кетдим. У эса кулиб юборди. Шунда мен ҳам ўзимни тутиб туролмай, хахолаб кулиб юбордим.
—
Мен бўлсам колхозга бормайман деб юрибман-а, — дедим кулги аралаш. — Агар йўлда
сизга ўхшаган ёрдамчи учрашини билганимда эди, диспетчер билан ади-бади айтишиб
ўтирмаган бўлардим... Эҳ, Илёс, Илёс! — дея ўзимни ўзим койидим. — Бу менинг исмим, —
деб тушунтирдим сўнг қизга.
—
Менинг исмим Асал...
Биз овулга яқинлаша бошладик. Энди йўл анча текис эди. Мен машинани яна қичаброқ
ҳайдадим. Шабада кабина деразасига урилиб, Асалнинг бошидаги дуррачасини юлқилар ва
сочларини тўзитар эди. Биз чурқ этмасдик. Иккимиз ҳам илиқ ҳислар қучоғига чўмиб борардик.
Тирсаги тирсагингга тегай-тегай деб ўтирган мана шу қиз ҳақида бундан бир соат илгари сен
ҳеч нарса билмасдинг, энди бўлса нима учундир фақат унинг тўғрисида ўйлагинг келади.
Шундай пайтларда машинани ҳайдаш ҳам жуда осон, жуда марокли бўлар экан... Асалнинг
кўнглида нималар кечаётганини билмасдим, аммо унинг кўзлари табассум билан порларди.
Эҳтимол, у ҳам менга ўхшаб ҳеч қачон ажралмаслик учун узоқ ва тинимсиз юришни
истаётгандир. Бу менинг орзу-хаёлларим, албатта. Шу чоғ машина овул кўчаларидан ўтиб
бораётган эди. Шунда Асал машинада кетаётгани тўсатдан эсига тушиб қолгандек:
—
Тўхтатинг, тушаман! — деди чўчинқираб. Мен машинага тормоз бердим.
—
Етиб келдик шекилли? Шу ерда турасизми?
—
Йўқ, — деди у негадир ҳаяжонланиб, безовталаниб. — Яхшиси, шу ерда тушиб қўя
қолай.
—
Нега энди? Тўппа-тўғри уйингизга олиб бориб қўяман! — деб унинг эътироз
биддиришига имкон бермай, машинани яна ҳайдаб кетдим.
—
Шу ерда тушаман, — деди Асал ниҳоят. — Раҳмат!
—
Марҳамат! — дедим аранг, сўнг: — Агар эртага машинам яна бояги ерда тиқилиб қолса,
ёрдам берасизми? — дедим ҳазил аралаш жиддийлик билан.
У жавоб беришга улгуролмади. Яқиндаги ҳовлининг кўча эшиги очилиб, алланимадан
ташвишланган кексагина аёл югуриб чиқди.
—
Асал! — деб қичқирди у нимадандир огоҳлантирмоқчи бўлгандек, қўли билан оғзини
беркитиб.
—
Қаёқларда дайдиб юрибсан, худо кўтарсин сени! Бор, тезроқ кийимларингни алмаштир,
совчилар келишди!
Асал уялиб кетди. Елкасидан камзулини ҳам тушириб юборди, сўнгра уни ердан олди-да,
итоаткорона онаси орқасидан кетди. У эшик олдига борганда орқасига бир қайрилиб қаради,
аммо шу заҳотиёқ эшик «тақ» этиб ёпилди.
Мен кўчадаги қозиқда боғлоғлиқ турган эгарланган ва узоқ йўл юриб терга ботиб келган
отларни эндигина пайқабман. Ўтирган еримдан туриб, девор оша ҳовлига қарай бошладим.
Ўчоқбошида хотин-халаж уймалашиб юришарди. Катта рух самовардан бурқсаб тутун чиқиб
турарди. Икки киши айвонда янги сўйилган қўй терисини шилмоқда. Хуллас, совчиларни
кўнгилдагидек кутиб олишаётган эдилар. Менинг бу ерда қиладиган ишим қолмаганди. Бориб
юкларни туширишим керак эди.
Автобазага кеч кирганда қайтдим. Машинани ювиб, гаражга киритиб қўйдим. Бу ерда анча
вақтгача ўралашиб юрдим, машинанинг у ёқ-бу ёғини кўздан кечириб, тузатган бўлдим.
Бугунги воқеани кўнглимга шунчалик яқин олганимни негадир ўзим ҳам тушунмасдим. Бутун
йўл бўйи ўзимни ўзим дам койирдим, дам юпатардим: «Хўш, сенга нима? Қанақа аҳмоқсан
Чингиз Айтматов. Сарвқомат дилбарим (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |