Microsoft Word ch aytmatov sarvqomat dilbarim ziyouz com doc



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#210761
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   69
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Sarvqomat dilbarim (qissa)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
9
ўзинг? Ахир у сенинг киминг бўлади ўзи? Қайлиғингми? Ё синглингми? Тасодифан йўлда 
учрашиб қолиб, уйига олиб бориб қўйибсан, хўш, нима бўпти? Гўё илгаридан бир-бирларингни 
севиб юргандек куюнишингни қара-ю! Эҳтимол, у сенинг ҳақингда ўйлашни ҳам истамас. 
Сенга жуда кўзи учиб тургани ҳам йўқдир! Ахир қизнинг айттириб қўйган куёви бўлса, сен 
унинг кими бўласан, ҳеч кими! Йўлда учраган бегона шофёр бўлсанг, сенга ўхшаган шофёрлар 
сон-саноқсиз-ку, ахир... Яна бировларнинг ишига аралашишга нима ҳаддинг бор: улар қуда-
анда бўлишяпти, яқинда тўй қилишади, уларнинг ишига тумшуғингни суқиб нима қиласан? 
Ҳаммасига тупур. Сенинг ишинг нима? Яхшиси, рулингни айлантириб юравер!..» 
Аммо бутун бало шунда эдики, ўзимни ҳар қанча аврасам ҳам у қизни ёдимдан чиқара 
олмасдим. 
Машина олдида қиладиган ишим ҳам қолмади. Ётоқхонага борсам бўларди. У ерда шовқин-
суронли, гавжум жой — қизил бурчак ҳам бор. Менинг у ёққа боргим йўқ. Кўнглим ёлғиз 
бўлишни истарди. Қўлларимни бошим остига қўйиб, машина қанотига чалқанчасига ётдим. 
Ёнгинамда, машина остида Жонтой деган шофёр ивирсиб юрган эди. У чуқурдан бошини 
чиқарди-да: 
— 
Сенга нима бўлди, чиройли йигит? Хаёл суряпсанми? — деди масхараомуз тўнғиллаб. 
— 
Ҳа, пул ҳақида! — деб шартта кесдим гапини. Мен уни ёқтирмасдим, у уччига чиққан 
хасис, айёр ва ҳасадгўй йигит эди. У бошқаларга ўхшаб ётоқхонада турмасди. Аллақандай бир 
аёлникида ижарага турарди. Айтишларича, унга уйланишга ваъда берганмиш, нима бўлса ҳам 
уй-жойли бўлиб олади-да. 
Мен тескари ўгирилиб олдим. Ҳовлида, машиналар ювиладиган жойда йигитларимиз қий-
чув кўтариб, ҳазил-ҳузул қилишяпти. Кимдир кабинага чиқиб олиб, навбат кутиб турган 
шофёрлар тўдасига қарата брандспойтдан вишиллатиб сув сепмоқда. Улар бутун автобазани 
бошларига кўтариб қаҳқаҳлашарди. Отилиб чиқаётган сув шунчалик кучли эдики, бориб 
урилган одамини бемалол гандираклатиб юборарди. Бояги йигитни кабина устидан 
туширишмоқчи бўлишар эди-ю, аммо у турган жойида ирғишлаб, гўё автоматдан ўқ 
ёғдираётгандек, кишиларнинг орқасига сув билан савалаб, бош кийимларини учириб юборар 
эди. Бирдан отилиб чиқаётган сув осмонга кўтарилди-ю, қуёш нурлари остида камалакка ўхшаб 
эгилиб туша бошлади. Қарасам, диспетчеримиз Хадича турибди. Сув эса унинг устидан учиб 
ўтмоқда. Бироқ у қимир этмасди. Хадича ўз қадр-қимматини биларди, ҳамманинг ўзига 
суқланиб қарашини ҳам сезарди. У ўзини қандай тутишни яхши билар, унча-мунча одамни 
ўзига осонликча яқин йўлатмасди. Ҳозир ҳам у ишонч билан ҳеч нарсадан чўчимай, қани сепиб 
кўрчи, ожизлик қиласан, дегандек, парвойи фалак турарди. Этикли оёқларини кериб, 
шпилкаларни оғзида тишлаб, кулимсираганча уни сочларига қадарди. Майда, кумушсимон сув 
заррачалари унинг боши узра тушаётган эди. Йигитлар қаҳқаҳлашиб, кабина устидаги йигитни 
гиж-гижлашарди. 
— 
Хадичани чўмилтириб қўй! 
— 
Бир бопла! 
— 
Қўлидан келмайди! 
— 
Қочиб қол, Хадича! 
Йигит журъат эта олмай, отилиб чиқаётган сув оқимини юқорилатиб-пастлатиб ўйнарди. 
Унинг ўрнида мен бўлганимдами, бошидан оёғигача сувга чўмилтирардим, шунда ҳам у менга 
ҳеч нарса демаган бўларди, куларди-қўярди, холос. Мен буни мақтанчоқлик қилиб айтаётганим 
йўқ. Хадичанинг бошқаларга қараганда менга қандайдир бошқача муносабатда эканини доим 
сезиб юрардим. У мен билан гаплашганда бошқачароқ: мулойим, сал тантиқроқ бўлиб қоларди. 
Ҳазиллашиб тегажоқлик қилсам ҳам, бошини силасам ҳам унга ёқиб кетарди. Унинг доим мен 
билан баҳслашиб, жанжаллашиб қолиб, яна дарҳол, ҳатто ноҳақ бўлсамда, таслим бўлишини 
яхши кўрардим. Баъзан уни кинога олиб тушардим, уйи ётоқхона йўлида бўлгани учун кузатиб 


Чингиз Айтматов. Сарвқомат дилбарим (қисса) 

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish