www.ziyouz.com kutubxonasi
58
турдим. Бойтемир Самаднинг олдида чўққайиб ўтирди-да, уни қучоқлаб бағрига босди. Бола
ҳам мен томонга қўрқиб, хавфсираб қараб, унинг бўйнидан қучоқлаб олди.
Бойтемир грабаркасини елкасига ташлаб, Самаднинг қўлидан ушлади. Улар йўл бўйлаб
узун-қисқа етаклашиб кетишарди.
Мен қояга суянганимча узоқ турдим сўнгра орқага қайтдим. Ўйинчоқ машинача олдида
тўхтадим. У ариқда тўнтарилиб ётарди. Кўз ёшларим юзимдан оқиб туша бошлади. «Мана,
ишнинг пачаваси чиқди!» — дедим машинамга, унинг капотини сийпалаб. Моторнинг иссиқ
тафти юзимга гуп этиб урилди... Энди ўғлим билан сўнгги учрашувимизнинг шоҳиди бўлган
машинамга нисбатан ҳам қандайдир меҳр-муҳаббатим ошиб кетган эди...
* * *
Илёс ўрнидан туриб, эшикка томон юрди.
—
Бироз соф ҳаводан нафас олай, — деди у.
Мен купеда қолдим. Ёришиб келаётган саҳар осмонининг бир парчаси дераза ортидан
оқариб, тебраниб ўтиб борарди. Ғира-ширада симёғочлар лип-лип ўтиб турарди. Чироқни
ўчирса ҳам бўларди.
Мен Илёс билмаган, аммо менга аён бўлган нарсаларни унга айтиб берсаммикин, йўқмикин,
деб чалқанча ўйтаб ётардим. Аммо у ҳадеганда купега қайтиб келавермади. «Майли, дам
олволсин, эртага айтарман», деган қарорга келдим. Айтмай яхши қилган эканман, чунки
эртасига яна ўйлаб кўриб, бу фикримдан қайтдим.
Мен йўл мастери Бойтемир билан деярли ўша кезларда — Илёс Асал билан ўғлининг
довонда яшаётганлигидан хабар топган чоғларда танишган эдим. Помирда Қирғизистон йўл
ишчиларининг ўзаро текшириш ва тажриба алмашиш бўйича делегациясини кутишаётган эди.
Шу муносабат билан Тожикистон республика газетаси қирғизистонлик тоғ йўли ишчилари
ҳақида очерк ёзиб беришимизни илтимос қилган эди.
Делегация орасида энг яхши йўл мастерларидан бири Бойтемир Қулов ҳам бор эди.
Мен Бойтемир билан танишиш мақсадида Дўланга келдим.
Биз у билан қўққисдан учрашиб қолдик ва бу учрашув мен учун жуда муваффақиятли
бўлди. Довонга етай-етай деб қолганимизда автобусимизни қўлида қизил байроқча тутган ишчи
тўхтатди. Билсак, йўлда ҳозиргина тоғ ўпирилиши юз бериб, йўл тузатувчилар уни тозалаётган
экан. Мен автобусдан чиқиб, ўпирилиш юз берган жойга қараб кетдим. Тоғ тепасида пастга
қараб тош аралаш ер кўчиб, йўлга қулаб тушибди-да, ўзи билан бирга йўлнинг бир чеккасини
тўсиб қўйилган бетон устунчаларни ҳам қўшиб тик қиялик бўйлаб жарликка қараб ўпириб
кетибди. Йўлнинг бу қисми тахта қолиплар ёрдамида қайтадан тикланаётган эди. Бульдозер
уйилиб қолган тупроқни пастликка суриб туширарди. Бульдозер юролмайдиган жойларни эса
ишчилар белкураклар билан тозалаб, шиббалашарди. Брезент плаш ва кирза этик кийиб олган
киши булдозер билан ёнма-ён юриб, тракторчига йўл-йўриқ кўрсатмоқчи эди:
—
Хиёл чапроққа бур! Яна бироз ичкарига! Тахта қолиплар устидан ҳайда! Ҳа, шундай!
Тўхта! Орқага!..
Йўл деярли тозалаб бўлинган эди. Шофёрлар иккала томондан тинмай сигнал беришиб,
соқчи ишчиларни сўкиб, йўлни очишни талаб қилишарди, аммо плашли киши буларга парво
қилмасди. У булдозерни мўлжалланган ердан юришга ва қолиплар ичидаги тупроқни яхшилаб
шиббалашга қайта-қайта мажбур этарди. «Бойтемир деганлари шу бўлса керак. У ўз ишининг
кўзини биларкан!» — деган қарорга келдим мен. Ҳа, янглишмабман, бу айни шу кишининг ўзи
экан. Ниҳоят, йўл очилиб, машиналар ҳаракатга тушиб қолишди.
—
Сиз нима қилиб турибсиз, автобусингиз кетиб қолди-ку? — деди менга Бойтемир.
—
Мен сиз билан учрашгани келдим. Бойтемир таажжубланмади ҳам. Мен билан оддийгина
Чингиз Айтматов. Сарвқомат дилбарим (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |