Самиси ўқув услубий



Download 2,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/86
Sana24.02.2022
Hajmi2,24 Mb.
#209897
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   86
Bog'liq
Маркетинг тадқиқотлари ЎУМ 2019

Имитацион усул реал шароитларга яқинлаштирилган шароитларда 
истеъмолчиларнинг янги маҳсулотга реакциясини ўрганишни назарда тутади. 
Танлаб олинган истеъмолчиларга айрим товарларни сотиб олиш мақсадида 
пул берилади, бу товарлар орасида синовдан ўтказилаётган товар ҳам бўлади. 
Бунда турли товарларга, жумладан синовдан ўтказилаётган товарларга 
йўналтирилган реклама ва товарни илгари суришнинг бошқа усуллари 
намуналари синовдан ўтказилиши мумкин. Олинган натижалар таҳлили янги 
товарни баҳолаш ва уни илгари суришнинг самрали усулларини танлашга 
имкон беради. 
Бозорни синовдан ўтказиш истеъмол товарлари учун ҳам, ишлаб 
чиқариш-техника йўналишидаги товарлар учун ҳам амалга оширилади. 
Бозорни синовдан ўтказиш усулларинниг асосий камчиликлардиан 
бири уларнинг бир нечта шаҳарда ёки жуда чекланган дастур доирасида 
ўтказилишида анча қиммат бўлишидир. Бундан ташқари, синовдан 
ўтказилаётган маҳсулот рақобатчиларга маълум бўлиб қолади. Улар эса 
тезлик билан худди шундай маҳсулот яратиши ва бозорга биринчи бўлиб 
чиқиши мумкин. Эксперимент ўтказиш ва маркетинг қарорлари қабул қилиш 
орасидаги вақт муҳим аҳамият касб этади, чунки айнан вақт омили кўпинча 
ҳал қилувчи омил бўлиб чиқади. Экспериментаторлар икки аланга ўртасида 


қолади. Бир томондан, ишончли натижалар олиш узоқ муддатли эксперимент 
ўтказишни талаб қилади. Боша томондан эса, бу ҳолатда харажатлар ортади, 
эксперимент ўтказишни бошлаш ва маркетинг қарорлари қабул қилиш 
орасидаги вақт узаяди, экспериментни ўтказиш шароитари ўзгариши мумкин. 
Бозор экспериментлари ҳеч қачон лаборатория экспериментлари каби яхши 
назорат қилинмайди. Масалан, товар ишлаб чиқарувчи реклама 
харажатларини пасайтирган экспериментал минтақадаги дистрибьюторлар ва 
чакана савдогарларнинг ўзлари интенсив реклама кампанияси ўтказиҳни 
бошлаши мумкин. Рақобатчилар онгли равишда эксперимент натижаларини 
бузиб кўрсатиши, ўз реклама ва нарх сиёсатини ўзгартириши, эксперимент 
натижаларини бузиб кўрсатиш мақсадида катта ҳажмда экспериментал 
товарни харид қилиши мумкин. 
Экспериментни лойиҳалаштириш шундан иборатки, боғлиқ бўлган 
ўзгарувчига фақат ўрганилаётган мустақил ўзгарувчи томонидан таъсир 
кўрсатишни кафолатловчи шароитлар яратиш ва бунда қўшимча омиллар 
таъсирини йўққа чиқариш лозим. 
Масалан, бизнинг мақсадимиз дўкон расталарида бананларнинг 
дойлашуви сотув ҳажмига қанчалик таъсир кўрсатишини аниқлаш 
ҳисобланади. 
Сиз барча мева-чева дўконларини икки гуруҳга – экспериментал ва 
назорат гуруҳига ажратасиз. Иккала гуруҳ имконияти бўйича барча 
жиҳатлардан бир хил кучга эга, яъни шаҳар маркази ва четида жойлашган 
катта ва кичик дўконлар сони бир хил ва ҳоказо. Иккала гуруҳдаги 
дўконларда маълум бир муддат давомида сотилган бананлар ҳажми 
аниқланади. Шундан сўнг фақат экспериментал гуруҳ дўконларида 
бананларнинг дўкон расталарида жойлашуви маълум тарзда ўзгартириб 
чиқилади ва белгиланган вақт ўтгач иккала гуруҳдаги дўконларда сотув 
ҳажми яна бир бор ўлчанади. Мазкур эксперимент натижалари бўйича 
бананларнинг дўкон расталарида жойлашуви сотув ҳажмига қанчалик таъсир 
кўрсатиши аниқланади. Бироқ экспериментал дўконларда аниқланган сотув 
ҳажмининг ўзгариши фақат баналарнинг жойлашувини ўзгартиришгагина 
эмас, балки ишлаб чиқарувчилар рекламаси, об-ҳаво каби бошқа бир қатор 
қўшимча омилларга ҳам боғлиқ бўлади. Лекин бу омиллар таъсири назорат 
гуруҳидаги сотув ҳажмининг ўзгаришини ҳам тавсифлайди. Шу тариқа, 
назорат ва экспериментал гуруҳда сотув ҳажмининг ўзгариши баналарни 
сотиш ҳажмига (боғлиқ бўлган ўзгарувчи) уларнинг дўкон растасида 
жойлашуви (мустақил ўзгарувчи) кўрсатувчи таъсирни тавсифлайди. 
Энди эса олинган натижаларнинг ишончлилик даражасини баҳолаш 
зарур. Бунда ички ва ташқи ишончлилик фойдаланилади. 
Ички ишончлилик боғлиқ бўлган ўзгарувчининг қандай доирада 
ўзгариши ҳақиқатдаҳам мустақил ўзгарувчининг ўзгариши билан 
изоҳланишини аниқлаб беради. Масалан, юқорида келтирилган мисолда 
назорат ва экспериментал гуруҳларнинг тўлиқ эквивалентлик шарти 
таъминланмаган — айтайлик, бу гуруҳдаги дўконларга ёши ва моддий 
аҳволи турлича бўлган харидорлар ташриф буюради. Бу фарқлар назорат 


қилинмайдиган омиллар таркибига мансуб бўлади ва мазкур эксперимент 
ички ишончлилик талабларига жавоб бермай қолади. Бундай эксперимент 
натижалари унчалик катта қийматга эга бўлмайди. 
Ташқи ишончлилик эксперимент давомида олинган ва аниқланган 
боғлиқликлардан фойдаланиш мумкин бўлган доирани тавсифлайди. 
Масалан, бананларнинг дўкон растасида жойлашуви ва сотув ҳажми 
ўртасидаги боғлиқликни (агарда у мавжуд бўлса) бошқа турдаги дўконларга 
ҳам тарқатиш мумкинми?
Рекламани синовдан ўтказишда харидорларнинг ҳар хил реклама 
турларига реакцияси баҳоланади, бунда синовдан ўтказиш махсус намойиш 
хонасида амалга оширилади. Бироқ харидорларнинг товарни илгари 
суришдаги турли усулар, жумладан, рекламага ҳақиқий реакцияси намойиш 
хонаси ва ҳақиқий савдо залида бир-биридан фарқ қилиши мумкин.
Амалиётда муайян маркетинг тадқиқоти ўтказишда қоидага кўра битта 
эмас, балки барча тадқиқот турларидан, бунинг устига исталган кетма-
кетликда фойдаланилади. Масалан, тавсифлаш характерига эга тадқиқот 
асосида разведка тадқиқоти ўтказиш ҳақида қарор қабул қилиниши мумкин. 
Бунинг натижалари казуал тадқиқот ёрдамида аниқлаштирилиб, ўз 
навбатида, бу тадқиқотга асос қилиб эксперимент ўтказиш олинади. 

Download 2,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish