Самиси ўқув услубий


 Эксперимент услуби ва уни қўллаш доираси



Download 2,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/86
Sana24.02.2022
Hajmi2,24 Mb.
#209897
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   86
Bog'liq
Маркетинг тадқиқотлари ЎУМ 2019

 
6. Эксперимент услуби ва уни қўллаш доираси 
 
Эксперимент деб мустақил ўзгарувчиларнинг ўрганилмаётган бошқа 
кўрсаткичларга таъсир устидан назоратни сақлаган ҳолда боғлиқ бўлган 
кўрсаткичларга кўрсатувчи таъсир даражасини аниқлаш мақсадида улар 
билан ишлаш тушунилади. Мустақил ўзгарувчилар (нарх, реклама 


харажатлари ва ҳоказо) эксперимент ўтказувчининг истаги бўйича 
ўзгартирилиши мумкин бўлган бир пайтда боғлиқ бўлган ўзгарувчилар 
(сотув ҳажми, бозор улуши кўрсаткичи) унинг беовсита бошқарув соҳасида 
бўлмайди. Уларни мустақил ўзгарувчилар каби тўғридан-тўғри алмаштириб 
бўлмайди. 
Экспериментларнинг икки хил тури мавжуд: лаборатория ва дала 
экспериментлари. Улардан биринчисини ўтказишда қўшимча омилларнинг 
таъсирини йўққа чиқариш мақсадида сунъий шароитлар яратилади. Масалан, 
рекламанинг ҳар хил турларига харидорларнинг реакциясини баҳолашда 
шундай харидорларни таклиф этиш керакки, улар жинси, ёши, ижтимоий 
ҳолати бўйича репрезентатив бўлсин. Лаборатория экспериментлари 
қўшимча омиллар таъсирини назорат қилишдан ташқари нисбатан арзон 
ҳисобланади ва уларни ўтказиш учун камроқ вақт талаб қилинади. 
Охирги йилларда лаборатория экспериментларини ўтказишда 
компьютер 
техникасидан 
тоборо 
кенг 
фойдаланилмоқда. 
Компьютерлаштирилган дастур-саволлар мавжуд бўлиб, истеъмолчиларни 
супермаркетга виртуал ташриф буюриш ва харид учун товар танлашга имкон 
беради. Компьютер улар қилган харидларни қайд этади ва уларнинг 
маркетинг мажмуи маълум бир элементларини (нарх, товар ўрови ранги ва 
шакли, дўкон ичида товарни ҳаракатлантириш усуллари) қўллашга 
реакциясини баҳолайди. 
Дала 
экспериментлари 
реал 
шароитларда: 
дўконларда, 
истеъмолчиларнинг уйларида ва бошқа жойларда ўтказилади. Гарчи бундай 
экспериментлар натижалари лаборатория эксперименти натижаларига 
нисбатан кўпроқ ишончга лойиқ бўлсада, уларни ўтказишда қўшимча 
омиллар таъсирини аниқ ҳисобга олиш қийин, улар амалга ошириш учун 
кўпроқ вақт ва харажатлар талаб қилади. 
Маркетингда дала эксперименти характерига эга эксперимент 
ўтказишнинг кўплаб усуллари «синов тариқасидаги маркетинг» нома остида 
маълум. Компаниялар бундай экспериментларни битта ёки бир нечта 
шаҳарда ўтказиши мумкин. Эксперимент ўтказишда одатда иккита мақсад 
кўзланади: янги маҳсулотнинг потенциал сотув ҳажмини аниқлаш ва янги 
маҳсулотни сотишда маркетинг мажмуининг айрим элементларини қўллаш 
самарадорлигини топиш. 
Бундай синов маркетингини ўтказишда турли бозорлар тадқиқот 
объекти саналади, шунинг учун эксперимент фаолияти кўпинча бозорни 
синовдан ўтказиш деб ҳам аталади. 
Бозорни синовдан ўтказиш стандарт, назорат қилинувчи, электрон ва 
имитацион турларга таснифланади. 
Стандарт турни қўллашда фирма маҳсулот ва маркетинг мажмуининг 
бошқа элементларини мазкур фирма томонидан фойдаланилувчи одатий 
сотув каналлари орқали синаб кўради. Бу усул жуда қиммат бўлиб, уни 
ўтказиш учун кўп вақт талаб қилинади. бундан ташқари, у конфиденциал 
саналади. 


Бозорни синаб кўришнинг назорат қилинувчи усули товарларни 
сотишни 
экспериментдаги 
иштироки 
учун 
рағбатлантирилувчи 
дистрибьюторлар орқали амалга оширувчи ихтисослашган тадқиқот 
фирмалари томонидан ўтказилади. Мазкур усулнинг камчилиги шундаки, 
дистрибьюторларнинг сотув каналлари фирма товонидан амалда қўлланувчи 
каналлрга мос келмаслиги мумкин. 
Бозорни синаб кўришнинг электрон усули шунда намоён бўладики, 
истеъмол панели иштирокчилари товарни харид қилишда тақдим этиш учун 
махсус идентификация карточкалари олади. Синовдан ўтказилаётган ва 
бошқа товарларни харид қилишда харидорнинг демографик белгилари 
автоматик равишда қайд этилади. Бундай синовлар фақат чакана савдо 
корхонаси бундай экспериментда қатнашишга розилик берган шаҳарларда 
ўтказилади. Электрон усул эксперимент ўтказишнинг тез ва арзон 
ўтказилиши, олинган натижаларнинг махфийлигини таъминлайди. Бироқ бу 
усул реал бозорга мос келмаслиги мумкин. 
Амалиётда электрон синов усулидан кабель телевидениеси орқали 
фойдаланиш кузатилмоқда. уларни биргаликда қўллаш компаниянинг панель 
аъзоларига маълум бир рекламани намойиш этиш имконини яратади, бунда 
битта панель таркибижаги турли гуруҳларга ҳар хил реклама кўрсатилади. Бу 
гуруҳлар аъзолари битта туманда истиқомат қилади ва харидни ҳам битта 
дўконда амалга оширади. Харидлар ҳажмининг реклама харажатлари билан 
алоқаси ўрганилади. Бундай экспериментларни ўтказиш қаттиқ назорат 
остида бўлади. Дўконларда товарларнинг очиқлиги кафолатланади, 
эксперимент ўтказиш ҳақидаги ахборот махфий сақланади, реклама фаолияти 
аниқ тартибга солинади. Дастлабки ва такрорий харидлар, уларни амалга 
ошириш пайти аниқ қайд этиб борилади. 

Download 2,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish