Самиси ўқув услубий



Download 2,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/86
Sana24.02.2022
Hajmi2,24 Mb.
#209897
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   86
Bog'liq
Маркетинг тадқиқотлари ЎУМ 2019

 
 
 
 
11-расм. Маркетинг ахборот тизими
17
 
 
3. Бирламчи ва иккиламчи ахборотлар 
Одатда маркетинг тадқиқотларини ўтказишда бирламчи ва иккиламчи 
маълумотлар асосида олинган ахборотлардан фойдаланилади. 
Бирламчи маълумотлар муайян маркетинг муаммосини ҳал қилиш 
мақсадида ўтказилган маркетинг тадқиқотлари натижасида олинади; уларни 
тўплаш кузатув, сўров, экспериментлар ёрдамида амалга оширилади. 
Кабинет тадқиқотларида қўлланувчи иккиламчи маълумотлар деб 
илгари ички ва ташқи манбалардан маркетинг тадқиқотлари мақсадларидан 
фарқ қилувчи мақсадлар учун тўпланган маълумотлар тушунилади. Бошқача 
қилиб айтганда, иккиламчи маълумотлар махсус маркетинг тадқиқотлари 
натижаси ҳисобланмайди. 
17
Федько В.П. Маркетинг. 100 экзаменационных ответов, Ростов на Дону, МарТ, 2010, с.80
Ички хисобот 
тизими 
Маркетинг 
тадкикотлари 
тизими 
Маркетинг ахбороти 
тахлил тизими 
Жорий ташки 
маркетинг ахбороти 
туплаш тизими 
Маркетинг 
ахбороти 
Маркетинг 
ахбороти 
Маркетинг мухити 
Максадли бозорлар 
Маркетинг каналлари 
Ракобатчилар 
Мулокот доиралари 
Макромущит омиллари 
Маркетинг буйича 
бошкарувчи 
Тахлил 
Режалаштириш
Хаётга татбик этиш 
Назорат 


Кабинет тадқиқотлари маркетинг тадқиқоти ўтказишнинг энг арзон ва 
тарқалган усулидир. Кичик корхоналар учун бу усул маркетинг ахбороти 
олишнинг амалда ягона усули ҳисобланади. 
Компанияларнинг ички ҳисоботлари, сотув бўлими ходимлари билан 
суҳбатлар, маркетинг ахборот тизими, бухгалтерия ва молия ҳисоботи, 
раҳбариятнинг акциядорлар йиғилишидаги ҳисоботи, савдо ходимларининг 
хабарлари, истеъмолчиларнинг ариза ва таклифлари, ИТТКИ ва ишлаб 
чиқариш режалари, мажлия баённомалари, фирманинг иш ҳужжатлари ички 
манба бўлиб хизмат қилади. 
Маркетинг ташқи муҳитини доимий кузатиш билан шуғулланувчи 
тизим ишлаши лозим бўлган иккиламчи маълумотлар жуда кенг бўлиб, 
уларни одатда номма-ном санаб бериш қийин. 
Ташқи ахборот манбалари қаторида халқаро ташкилотлар (Халқаро 
валюта жамғармаси, ЕХҲТ, БМТ) маълумотлари; қонун, қарор ва фармонлар; 
давлат, сиёсий ва жамоатчилик вакилларининг маърузалари; расмий 
статистика, даврий матбуот, илмий тадқиқотлар натижалари, аҳолини 
рўйхатга олиш маълумотлари; оила бюджетлари; аҳоли жамғармалари 
тўғрисидаги маълумотлар; турли фирмалар каталоглари ва проспектлари; 
фирмаларнинг йиллий молиявий ҳисоботлари; конкурслар натижалари; 
тармоқлар, биржа ва банклар ахбороти; акциялар курслари жадваллари; суд 
ажримларини санаб ўтиш мумкин. 
Ташқи иккиламчи ахборот манбалари қаторига шунингдек, кўргазма ва 
ямаркалар, мажлис ва анжуманлар, тақдимолар, очиқ эшиклар кунлари ва 
тижорат базаларини ҳам киритиш мумкин. 
Охирги йилларда компьютер тармоқларининг ривожланиши билан 
уларнинг хизматларидан фойдаланиш борасида ихтисослашган маркетинг 
фирмалари учун ҳам, ташкилотларнинг мустақил тадқиқот ўтказувчи 
маркетинг бўлинмалари мутахассислари учун ҳам кенг имкониятлар пайдо 
бўлди. 
 
Маркетинг тадқиқоти учун зарур 
бўлган маълумотлар ва ахборотлар 
кўлами жуда кенг бўлиб, уларни 
тайинли тартибга солиш ва зарур 
пайтларда улардан фойдаланиш талаб 
этилади. Дастлабки тасаввурга кўра 
бозор, ҳаридор, рақобатчи ва маҳсулот 
хусусидаги барча ахборотни керакли шаклга жамлаш ва амалий фаолиятда 
уларга таяниб иш кўриш самарали ҳисоланади. Дарҳақиқат, бу тасаввур 
ўринли ва табиийдир. Лекин, кўпроқ ушбу маълумот ва ахборотларни 
тайинли тартибга сола билиш, улардан ўз ўрнида фойдаланиш ва уларнинг 
янгиланиб, бойиб туришини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. 
Маркетинг хусусидаги маълумотларни тўплаш манбаларини шартли 
равишда бирламчи ва иккиламчи турларга бўлиш мумкин. Бирламчи 
маълумотларга тайинли мақсад учун илк бор янгидан ташкил этилган 


маълумотлар, ахборотлар киради. Иккиламчи ахборотларга эса дастлаб 
бошқа мақсадлар учун йиғилган, қайта ишланган, турли манбаларда (журнал, 
ҳисобот, ахборот бюллетенлари ва ҳ.к.) мавжуд бўлган ахборотлар киради. 
Иккиламчи маълумотларни тўплаш манбалари тегишли ташкилотга 
тааллуқли бўлиш ёки бўлмаслигига кўра, ўз навбатида ички ва ташқи 
турларга бўлинади. 
Ички иккиламчи маълумот манбаларига ташкилотда юритилаётган 
жорий бухгалтерия, молия ва статистик ҳисоботларда акс эттириладиган 
кўрсаткичлар киради. Жумладан, фойда ва зарарлар, сотиб олиш ва сотиш, 
товар заҳиралари, истеъмолчилар кўлами ва жойлашуви, нархлар ҳисоб-
китоблар ва ҳ.к.лар. 
Бошқача қилиб айтганда, ташкилот ўз имкониятидаги ҳисоботлар ва 
маълумотларга таяниб, мустақил тарзда ички маълумотлар тизимини ишлаб 
чиқади. Амалий фаолиятда маҳсулотларни натурал ва қиймат ўлчов 
бирликларида сотувчи ҳажми, нархларнинг йил давомида ўзгариши, 
ҳаридорларнинг жойлашув ҳаритаси, товар заҳираларининг ўзгариши, ва шу 
каби муҳим маълумотларни ташкилот бевосита ўзининг ички ҳисобот тизими 
асосида аниқлайди. 
Ташқи иккиламчи маълумотлар ташкилот фаолият юритаётган ёки 
юритиш кутилаётган бозор, маҳсулот хусусидаги мавжуд бўлган 
маълумотларни ўз ичига олади. Уларнинг таркиби амалиётда қўлланилиши 
турли давлатлар тажрибасида турлича аҳамиятга эга. Масалан, АҚШда 
ташқи иккиламчи маълумотларни умумий жиҳатдан қуйидаги 4 та гуруҳга 
ажратиш мумкин. 
1. Оммавий ва иқтисодий уюшмаларнинг ҳисоботлари ва хабарномалари. 
Ушбу манбалар ўз моҳиятига кўра икки кичик гуруҳга бўлинади. 
А) Давлат муассаларининг расмий ҳисоботлари. Булар жумласига 
статистик йилномалар, шарҳлар ва ҳ.к.лар киради. Ушбу туркум 
манбаларининг аҳолининг ўсиши, таркибий демографик силжишлари, 
даромадлар ва нархларнинг ўзгариши, ялпи истеъмолдаги ҳолат, айрим 
истеъмол товарлари таклифи, сотувчи, истеъмолига оид хабарлар ва бошқа 
ахборотларни олиш мумкин. 
Б) Уюшмалар ва ташкилотларнинг ҳисоботлари ва маълумотлари. Ҳар 
бир штат ўзининг мустақил иқтисодий уюшмаларига эга бўлганлиги сабабли, 
улар ҳам мустақил тарзда йиллик ҳисобот ва маълумотлар тайёрлайдилар. 
2. Маркетинг тадқиқотлари бўйича ихтисослашган институтлар ва маркетинг 
хизмати кўрсатувчи муассасаларининг ахборотлари, ҳисоботлари. 
Қўпгина ҳолларда ушбу ахборот манбаи тижорат ахбороти манбаи ҳам деб 
номланади. 
3. Иқтисодий матбуот, тармоқ бўйича журналлар, рўзномалар ва китоблар. 
Ушбу туркум ахборот манбаи жуда кенг бўлиб, ундаги таҳлилий 
маълумотлар тегишли ташкилотга, тадқиқотчилар гуруҳига ёки алоҳида 
шахсга таалуқли бўлиши мумкин. 
4. Ташкилотларнинг оммавий тарзда чоп этилган маълумотларига йиллик 
баланс ҳисоботлари, нарх варақалари, реклама журналлари, ҳаридорлар учун 


йўриқномалар ва шу кабилар киради. Бундай манбалардан ўзаро рақобатда 
бўлган фирмалар ҳам қўп фойдаланадилар. Чунки, унда рақобатчи 
фирмаларнинг сотиш ҳажми, маҳсулот, хизмат кўрсатиш ва нарх сиёсати 
ҳусусида зарур маълумотларни олиш имкони бўлади. 

Download 2,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish