18
С
Х
Бола бу гапдан хафа бўлиб, йиғлай бошлаб-
ди.
Ота жимгина тўхтабди. Ёнидаги қуриган
дарахтнинг бир шохини кесиб, пичоқ билан
текислабди-да, уни ўғлига узатибди:
– Ол, ўғлим, мана сенга чиройли учқур от.
Боланинг қувончдан кўзлари чақнабди.
Хурсандчилиги ичига сиғмай, чаққонлик би-
лан «от»га миниб, «Чуҳ, тулпорим, чуҳ», деб
югура бошлабди.
Ота бу воқеани ажабланиб кузатаётган
қизалоғининг бошини силаганча, шундай дебди:
– Ҳаёт шунақа, қизим. Баъзан жуда чарча-
ганингда, яшашга, сени ҳаракатга ундайдиган
бошқа воситалар қидирасан...
Сиз ўз орзуларингизни кенгайтиринг ва унга
доим ишонинг. Чунки, ҳақиқий ишонч бу –
кўринмаганига, мавҳум нарсага ишонишдир.
Агарда сиз кўринмаганига ишонсангиз, ҳаётда
бошқаларга маълум бўлмаган кўп
нарсаларни
кўрасиз.
20
С
Х
ЯШАШДАН МАҚСАДИНГИЗ
Энг муҳими – ҳаётингиздаги йиллар
эмас, шу йиллар ичида ўтган ҳаётдир.
Авраам Линколн
Ғарб давлатларида инсонларнинг ўз жонига
қасд қилиш ҳолатлари кўп учрайди. Бу
масала
бўйича изланиш олиб борган тадқиқотчилар-
нинг таъкидлашича, ўз жонига қасд қилганлар-
нинг деярли ҳаммаси моддий шароити яхши,
даромади юқори, таълим савияси юксак инсон-
лар экан. Ўз жонига қасд қилганларнинг барча-
сида бир сабаб устун, яъни улар ҳаётдаги мақ-
садларини йўқотиши оқибатида ўлимни мақбул
чора сифатида танлашган.
Бизнинг орамизда ҳам ўз олдига яшаш учун
аниқ мақсад қўя олмаганлар кўп. Ҳаётимиздаги
асосий муаммоларнинг сабаби ҳам балки шун-
дандир. Чунки айнан мақсад яшаш учун куч бе-
ради. Олдинга интилишимизда далда бўлади.
Йиқилганимизда қўлимиздан тутади.
Бир куни ўрмондаги ҳашаротлар елкасига
сафар тугунчасини осиб йўлда кетаётган чу-
молини кўриб қолишибди. Ундан сўрашибди:
21
Қ
– Йўл бўлсин чумоливой, қаерга кетяпсан?
– Маккага кетяпман, Ҳаж қилмоқчиман, –
деб жавоб берибди чумоли.
Буни эшитган ҳашароту ҳайвонлар қаҳ-қаҳ
отиб кулиб, шундай дебди:
– Ҳа, ўзинг кичкинагина бўлсанг, йўл эса узоқ.
Сувсизликдан, очликдан ўлиб кетасан-ку.
Чумоли эса пинагини бузмай, йўлида давом
этаркан, қатъий равишда:
– Албатта етиб бораман, мабодо ўлсам
ҳам шу йўлда ўлган бўламан, – дебди.
Яшашдан мақсад шуки, уни белгилайсиз ва то
охирги нафасингизгача шу мақсад йўлида қатъ-
ий давом этасиз. «Яшашдан мақсад қандай бў-
лиши керак?» деб ўйловчилар кўп. Аслида, ҳеч
ким сизга ҳаётдаги мақсадингизни белгилаб бе-
ролмайди. Боиси, ҳар кимнинг мақсади турлича
ва ҳар ким ўзига хос ва ўзига мос қилиб белгила-
ши керак. Асосийси, сизда эзгуликлар ва яхши-
ликлар билан суғорилган яшаш мақсади бўлсин.
Бундай мақсад сизни ва ҳаётингизни қадрли
қилади, кўзларингиз порлаб туради.
Ана шун-
да умрингиз мазмунли бўлади. Кўплаб инсон-
ларнинг ўзини бахтсиз ҳис қилиши сабаби ҳам
айнан яшаш мақсадининг йўқлигида! Хоҳла-
сангиз, кўчага чиқиб, одамларга назар ташланг.
Кўзлари учқундай ёниб турувчи инсонларни уч-
ратармикинсиз?