тизимларига нисбатан тезланиш билан ҳаракатланаётган саноқ
тизимлари ҳам қўлланилади.
Бирор инерциал саноқ тизимига нисбатан тезланиш билан
ҳаракатланаётган тизим ноинерциал саноқ тизими дейилади.
Инерциал саноқ тизимларида жисмнинг тезланиш билан ҳара-
катланишининг сабабчиси — унга таъсир этувчи ташқи кучдир, яъни
бу саноқ тизимларида жисмга бирор бошқа
жисм бевосита таъсир
этсагина у тезланиш билан ҳаракатланади. Ноинерциал саноқ
тизимларида эса жисмнинг тезланишга эришиш табиати бошқача-
дир; жисмга бошқа бирор жисм бевосита таъсир қилмаган ҳолда ҳам
мазкур саноқ тизимининг ҳаракат ҳолатини ўзгартириш орқали
жисмга тезланиш бериш мумкин.
Ноинерциал саноқ тизимлари ҳақидаги тасаввурни ойдинлашти-
риш мақсадида
Қ ва
Қ' санок тизимларини олиб қарайлик.
Қ саноқ
тизими Ер сирти билан боғланган бўлиб, у
Қ' га нисбатан тинч турган
бўлсин,
Қ' саноқ тизимини эса темир йўл вагони билан боғлайлик
(3.2-расм). Массаси
т бўлган металл шарча ингичка ип билан
вагоннинг шипига (М нуқтага) осилган.
Дастлаб вагон Қ системага
нисбатан ўзгармас Уо тезлик билан расмда кўрсатилган йўналишда
тўғри чизиқли ҳаракат қилаётган бўлсин.
Шарчанинг ҳолатини
Қ ва
Қ' саноқ тизимларида турган икки
кузатувчи (вагон ичидаги киши ва темир йўл ёнидаги киши) нигоҳи
билан кузатайлик. Вагон тўғри чизиқли текис ҳаракат қилаётганлиги
сабабли
Қ ва
Қ' саноқ тизимларидаги кузатувчиларнинг фикри айнан
бир хил бўлади: шарча ўзининг тинч ҳолатини сақлаяпти — у осилган
ип тик ҳолда турибди (шарчанинг оғирлик кучи ипнинг таранглик
кучи билан мувозанатдадир). Равшанки, бу ҳолда иккала
(Қ ва
Қ')
тизим инерциал санок тизимлари бўлиб хизмат қилади.
Текис ҳаракатда бўлган вагон энди тезлигини кескин ўзгартирсин;
фараз қилайлик у тезлигини кескин камайтирсин.
Вагоннинг бу
пайтдаги ҳаракати текис секинланувчан ҳаракат бўлгани туфайли
у оо га тескари йўналган тезланиш ( —а 0) билан ҳаракатланади.
Бинобарин,
Қ' тизим энди ноинерциал саноқ тизими бўлиб колди.
Қ ва
Қ' саноқ тизимларида туриб шарчанинг ҳолатини кузатувчилар
энди икки хил манзарани қайд этадилар. Вагондаги
(Қ' тизимдаги)
кузатувчининг нуқтаи назарича шарча расмда кўрсатилган йўна-
лишда
а'0 тезланиш билан ҳаракатга келади. Темир йўл ёнида
(Қ тизимда)
турган кузатувчига шарча ўзининг текис ҳаракатини
57
www.ziyouz.com kutubxonasi
давом эттираётгандек, вагон эса шарчага нисбатан ўзининг
аввалги
тезлигини ўзгартириб, орқада колаётгандек бўлиб туюлади. Шундай
қилиб,
К ва
К' тизимларидаги иккн кузатмвчига айнан бир
мсханпкавий ходиса ҳар хил намоен бўлади.
Демак, ноинерциал санок тизими
(К' тизим)да
шарча тезланиш
билан ҳаракатланади ва бу тезланиш
К' саноқ тизимининг
тезланишига сон жиҳатдан тенг бўлиб, йўналиш бўйича унга
тескаридир:
Do'stlaringiz bilan baham: