Ma'ruza matni doc



Download 0,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/99
Sana24.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#200455
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   99
Bog'liq
zoologiya

Нафас олиш системаси альвеоляр тузилишга эга бўлган ўпкаларга эга. 
Ҳаво бурун бўшлиғи орқали узун трахеяга, у орқали ўпка бронхларига, сўнг 
бронхиолаларга тушади ва альвеолаларда алмашинади. Қаттиқ ва юмшоқ 
танглайлар орқали ҳаво йўли оғиз бўшлиғидан ажратилган. Альвеолалар сони 
миллионлаб бўлади. Альвеолалар қон
капиллярларига бой пуфакчалардир. 
Кўкрак қафасини кенгайиши (қовурғалар ва диафрагма ҳаракати орқали) 
ўпкаларни кенгайишига ва атмосфера ҳавосини тушишига олиб келса, унинг 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


торайиши ўпкаларни қисилишига ва ундан карбонат ангидрид газини 
ташқарига ажралиб чиқишига олиб келади. Сут эмизувчиларда тери ҳам 
қисман нафас олишда 
иштирок этади.
Айириш системаси учун ҳарактерли белги шундан иборатки, сийдик 
халтаси клоакага эмас, балки сийдик ажратиш каналига очилади. Сийдик 
халтаси бир жуфт, буйракдан бошланувчи иккита сийдик йўли билан 
туташган.
Қон айланиш системасининг тузилиши қушларнинг шу хил органлари 
тузилишига яқин бўлиб, уларда чап аорта ёйи сақланиб қолган. Қушларга 
нисбатан сут эмизувчиларнинг юрак қисқаришининг миқдори кам, аммо қон 
томирлар кучли тараққий этган. Қизил қон таначалари жуда майда ва ядрога эга 
эмас.
Кўпайиши. Жинсий безлари жуфт. Аксарият турларида эмбрион она 
қорнида ривожланади.
Систематикаси. Сут эмизувчилар синфи 4000 га яқин турга эга. Бу 
турлар 3 кенжа синфни ташкил қилади.
1) Бир йўллилар кенжа синфи – Prtotheria. Бир тур ўрдакбурун ва 4 
тур ехидналарни ташкил қилади. Уларнинг макони Австралия, Тасмания ва 
Янги Гвения ороллари. Ўрдакбурун чучук сув ҳавзаларида сузиб юришга 
мослашган, ехидналар эса қуруқликда яшайди. Ўрдакбурун танаси қалин жун 
билан, ехидналар танаси игначалар билан қопланган. Бир йўллилар асосий 
белгилари билан сут эмизувчиларга оид бўлсада, бир талай содда 
белгилари билан судралиб юрувчиларни эслатади:олдинги мия яхши 
тараққий этмаган, тана ҳарорати паст (26-35°), клоакали, тухум қўйиб кўпаяди, 
тухумлари озиқага бой. Ехидналарнинг тухумлари махсус сумкада (халтада) 
ривожланади, ўрдакбурун эса уларни уяларга қўяди.Тухумдан чиққан 
болаларини сут билан боқади.
2) Халталилар кенжа синфи – Metatheria тузилиши ва кўпайиши
жиҳатидан бир йўллилардан устун туради: нерв, мускул, қон айланиш, жинсий 
органлар системаси яхши ривожланган. Тана ҳарорати анча юқори (+37°С).
Шу билан бирга юқори даражада ривожланган сут эмизувчиларга 
нисбатан айрим тубан белгиларига эга. Кўпчилигида йўлдош ривожланмаган, 
қолганларида бу муҳим эмбрион орган жуда оддий тузилган. Шу сабабли 
муртак она организмидан кераклича озиқа олаолмайди ва барвақт, ожиз ҳолда 
30-40 кунлик бўлиб туғилади, сўнгра 7 ойгача она халтасида олиб юрилади. 
Бундай тубан тирик туғувчи сут эмизувчилар қачонлардир Ер юзида кенг 
тарқалишга эга бўлган. Кейинчалик улар юқори даражада ривожланган сут 
эмизувчилар томонидан кўп ҳудудларда сиқиб чиқарилган. Эндиликда улар 
кўпчилик ҳолда Австралияда, кам ҳолда эса Жанубий ва Шимолий Америкада 
учрайди. Кўпчилиги дарахтларда, қолганлари очиқ ерларда, айримлари ҳатто 
сувда яшайди. Кўпчилик халталилар - кенгуру, қопчиқли айиқ ва бошқалар 
ўсимликхўр, озчилиги - халтали бўри, оппосум ва бошқалар йиртқич ёки 
ҳашаротхўр (халтали крот). Ушбу к/синф 250 турга эга. Айрим турларининг 
гўшти ва муйнасидан фойдаланилади.
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


3) Йўлдошли сут эмизувчилар кенжа синфи - Placentalia энг юқори 
даражада ривожланган сут эмизувчиларни ўз ичига олади. Улар триас ва 
юра даврларида (бундан 190-155 млн. йл олдин) пайдо бўлган, майда ҳайвонлар 
бўлмиш пантотериялардан келиб чиққан. Дастлабки йўлдошли сут 
эмизувчилар бўр даврида (бундан 120 млн. йил олдин) пайдо бўлган. Уларни эса 
тубан даражада ривожланган ҳашаротхўрлар ташкил қилган. Ҳашаротхўр сут 
эмизувчилардан эса кейинги эволюцион жараёнда бошқа янги туркумлар 
ривожланган. Бу эволюцион жараёнда айрим пайдо бўлган систематик 
гуруҳлар қайта қирилиб кетган, улар ўрнига эса янги гуруҳлар пайдо бўлган. 
Эндиликда йўлдошли сут эмизувчилар 17 туркумга эга. 
1 - туркум -Ҳашаротхўрлар -Unsectivora 
2 - туркум - Жун қанотлилар- Dermoptera
3 - туркум - Қўл қанотлилар -Chiroptera
4 - туркум - Қуёнсимонлар -Lagomorfa 
5 - туркум - Яшчерлар -Pholygota 
6 - туркум - Кемирувчилар -Rodentia 
7 - туркум - Йиртқичлар -Carmifora 
8 - туркум - Курақоёқлилар -Pinnipedia 
9 - туркум - Китсимонлар -Cetacea 
10 - туркум - Даманлар -Hyracoidea
11 - туркум - Ҳартумлилар-Proboscidea 
12 - туркум -Сиренлар -Sirenia 
13 - туркум - Тоқтуёқлилар -Perissodactyla 
14 - туркум - Жуфт туёқлилар -Artiodactyla 
15 - туркум - Қадоқоёқлилар -Tylopoda 
16 - туркум - Чала маймунлар - ёки лимурлар -Prosimiae 
17 - туркум - Маймунлар ёки приматлар -Primates
Сут эмизувчиларнинг тишлари дифференциациялашган.
Тиш формуласи: 
J ________ + С _________ + Рm _________ + М 2 = 
J - курак тишлар - Jncisivi
С - қозиқ тишлар - canini - итларда йиртқич тиш
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


Рm - кичик озиқ тишлар - premolars
М - катта озиқ тишлар - molars
Ҳисоблашда жағнинг тенг яримдаги тишлар ёзилади ва уларнинг жами 
иккига кўпайтирилади, умумий сони чиқарилади. Мисоллар: 

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish