Эндокутикула, экзокутикула, уни устида эса юпқа мумсимон эпикутикула
ётади. У организмни сувсизланишдан сақлаб туради.
- Нафас олиш органлари ўпка ёки трахеяларда айримларида иккаласи ҳам
мавжуд.
- Нерв системаси ва сезги органлари – Бош нерв тугуни яхши ривожланган
ва марказий нерв системаси вазифасини бажаради. Чаёнларда қорин нерв
занжири яхши ривожланган бўлса, каналарда ягона марказий нерв тугунини
ҳосил қилади. Сезги органлари бир ……………………..
- Айирув органи – тана бўшлиғидан бошланувчи ўрта ичак билан туташ 2
ёки 4 та найчадан иборат.
- Бош қисмида мўйловлари булмайди. Олти жуфт оёққа эга.
Шундан
биринчи жуфт оёғи жағ вазифасини бажаради, у хелицера деб аталади.
Иккинчи жуфт оёғи сезги бўлиб ҳисобланади.
Педипальпа – деб аталади. Қолган 4 жуфт оёғи ҳаракат оёғи бўлиб
ҳисобланади.
- Овқат ҳазм қилиш системаси – оғиз атрофида хелицера ва педипальпалар
иштирок қилади, ўрта ва кейинги ичаклардан иборат.
- Кўпайиш: ҳаммаси айрим жинсий усулда кўпалади. Оталаниш ички,
баъзилари партеногенетик йўл билан ҳам кўпалади.
-
Систематикаси. Ҳозирги вақтда ўргимчаксимонлар синфининг 40.000 га
яқин тури мавжуд бўлиб, 12 та туркумни ўз ичига олади. Шундан фақат 4 та
туркум энг муҳим бўлиб ҳисобланади.
1. Чаёнлар туркуми
2.
Фалангалар туркуми
3. Ўргимчаклар туркуми
4. Каналар туркуми.
1.
Чаёнлар туркуми – Scoroicnes – турга эга, шундан 15 тури МДҲ
худудида учрайди. Чаёнлар ўргимчаксимонлар синфининг энг қадимги
вакиллари бўлиб, танаси кучли сегментлашган ва 3 қисмдан иборат. Бошкўкрак,
олдинги ва орқа қорин, иссиқ ўлкаларда тарқалган, тунда ҳаёт
кечиради,
йиртқич, узунлиги 18 см.гача. охирги сегментида найза ва заҳар бези жойлашган.
Ўрта Осиё Заковказье ва Қримда учровчи чаёнлар заҳри унча ўткир эмас. Аммо
тропик мамлакатлардаги чаёнлар жуда заҳарли.
2.
Фалангалар туркуми - 600 турга эга.
Улар йирик ўргимчаксимонлар бўлиб 5-7 см. йиртқич. Аммо заҳар
безларига эга эмас. Нафас олиш органлари ……..
3.
Ўргимчаклар туркуми – Aranei йирик туркум бўлиб ўз ичига 20000
дан ортиқ турни олади.
Ўргимчаклар кўпинча нам жойларда ҳаёт кечиради,
улар орасида
синантроп турлари ҳам мавжуд. Ўргимчакларнинг танаси 2 қисмдан 1.Бош-
кўкрак, 2. яхлит қорин қисмдан иборат. Ўргимчакларда 6 жуфт оёқ мавжуд.
Шундан
биринчи жуфти хелицера икки бўғимли, учи тирноқсимон бўлиб,
унинг асосида заҳар бези жойлашган, унинг йўли тирноқ учига олади.
2-жуфт оёқлари, оёқ
пайпаслагич дейилиб тўйғу вазифасини бажаради.
Қолган 4 жуфт оёқлар ҳақиқий юриш (лакомотор) оёқлар дейилади.
PDF created with pdfFactory Pro trial version
www.pdffactory.com
Ўргимчакларда жинсий диморфизм яхши ривожланган,
эркаклари кичик
ва ожиз, ички оталанишга эга, тўғри йўл билан ривожланади. Ўргимчакларнинг
қорин қисмида тола ишлаб чиқарувчи безлар мавжуд. Тола тур тўқишда, уя
ясашда, тухумларини пиллага ўрашда хизмат қилади.
Ўргимчакларнинг кўпчилиги йиртқич, заҳарли ҳашаротларни йўқотишда
муҳим аҳамиятга эга. Ўргимчаклар ичида инсон ва қишлоқ хўжалик ҳайвонлари
учун заҳарли турлари мавжуд. Буларга қорақурт ва тарантул.
4.
Каналар туркуми - Acari 10.000 дан ортиқ турга эга. Турли хил
шароитда яшашга мослашган. Тупроқ, ўсимлик, ҳайвон ва
инсон организмида,
талайгина қисми иккиламчи сув ҳайвонларидир.
Танаси яхлит тузилган, сегментлашмаган. Бел қисмида қалқонлар
мавжуд, қалқонларнинг шакли, ҳажми ва
сони каналарнинг турларини
аниқлашда муҳим белги бўлиб ҳисобланади.
Кўпчилик каналарда педипальпаларнинг асосий бўғимлари бирга ўсиб,
хартумга (хоботокка) айланган, хелицераси ўткир у хўжайин терисини тешишга
мослашган.
Каналарнинг
тараққиёти
оталанган
тухумнинг
ривожланишидан
бошланади. Тухум ичида 3 жуфт оёқли личинка пайдо бўлади. У хўжайин қони
ёки эпидермис ҳисобига озиқланиб, туллагач 4 жуфт оёқли нимфага айланади.
Нимфалар туллаб жинсий органлари етилган,
жинсий тешикли имагога
айланади.
Каналар туркуми 2 та кичик туркумга бўлинади:
1. Акарисимон каналар – Acariformes (ёки орибот)
2. Паразитсимон каналар – (иксодит ёки яйлов кана)
Do'stlaringiz bilan baham: