Хулоса
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда шуни хулоса қилиш мумкинки, Ер
юзининг сайқали деб эътироф этиб келинадиган Самарқанд азал-азалдан
инсоният цивилизациясининг қадим ўчоқларидан бири бўлиб, Шарқнинг энг
гўзал шаҳарларидан бири ҳисобланади.
Самарқанд бугунги кунда ҳар томонлама гўзаллашиб бормоқда, унинг
тарихий қиёфаси, шон-шуҳрати бутун дунёда жарангламоқда. Бугун Самарқанд
илм-фан, санъат ва маданият марказига айланиб бормоқда. Бугунги кунда
Самарқанд халқаро симпозиумлар, фестиваллар ўтказиладиган шаҳарга
айланди. 1997 йилнинг кузида бу шаҳарда халқаро «Шарқ тароналари» мусиқа
фестивали биринчи марта ўтказилди ва ҳар икки йилда қайта ўтказилмоқда.
Шунингдек, 2017 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказилган "Марказий Осиё: ягона
тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги
ҳамкорлик" мавзусидаги анжуман, “Ўзбекистон-Россия иккинчи ёшлар
форуми”, 2018 йилда ўтказилган “Марказий Осиё ёшлар форуми” шаҳарнинг
Ўрта Осиёдаги муҳим марказларидан бири эканлигини исботлайди.
Самарқанд шаҳри қадим тарихдан бошлаб, то бугунги кунгача ўзининг
миллий урф-одат ва анъаналари, нодир тарихий обидалари, гўзал табиати ва
меҳмондўст
халқи
билан
дунёнинг
турли
ҳудудларидан
ташриф
буюрувчиларнинг диққат марказида бўлиб келмоқда.
Самарқанд бугун чинакам туристлар шаҳрига айланди. Бу шаҳарга
дунёнинг турли томонларидан минглаб сайёҳлар ташриф буюрмоқдалар. Улар
қадимий шаҳарнинг сеҳрли оқшомларида сайр қилишиб, Шарқнинг жозибали
эртак ва ривоятларини тинглайдилар.
Кундузлари шаҳардаги бетакрор тарихий обидаларни томоша қилишиб,
бу шаҳарнинг гўзаллиги, жозибасини ўз қалбларига жойлайдилар ва ўз
юртларига олиб кетадилар.
Самарқанддаги Регистон майдони, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Шоҳи
Зинда архитектура мажмуаси, Ҳазрати Ҳизр масжиди, Бибихоним масжиди,
Сиёб бозори, Руҳобод мақбараси, Оқсарой мақбараси, Амир Темур мақбараси,
Намозгоҳ масжиди, Ашратхона мақбараси, Хўжа Аҳрори Валий мажмуаси,
Чўпон-Ота мақбараси, Хўжа Абду Дарун мақбарасии, Имом ал-Бухорий
ёдгорлик мажмуаси, вилоят туманларидаги Остона-бобо зиёратгоҳи, Қарнобчўл
эколандшафтлари, Хўжа Карзонота зиёратгоҳи, Қўтирбулоқ дам олиш маскани
ва шифобахш булоғи, Добуссия қалъа харобалари, Зарафшон дарёси ва
Зарафшон давлат қўриқхонаси, «Чор чинор» зиёратгоҳи, Ғовсул Аъзам
зиёратгоҳи, Тешиктош, Қайнар, Омонқўтон, Ширвоғота зиёратгоҳи ва дам
олиш масканлари, эски давон йўллари, тахти Қорачабегим саройи хароболари
каби кўплаб туристик объектлар бугун Самарқанд туризм соҳасининг
ривожланишида катта аҳамият касб этмоқда.
Самарқандда
туризм
соҳасини
ривожлантириш
борасида
олиб
борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар эса вилоятда туризм соҳасининг жадал
ривожланишига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмоқда.
79
Do'stlaringiz bilan baham: |