4.3. Самарқанднинг туризм салоҳияти дунё эътибори ва эътирофида
Бугун кунда Самарқанд дунёнинг кўплаб давлатларига катта қизиқиш
уйғотаётган шарқнинг бетакрор шаҳарларидан бири бўлиб келмоқда. Турли
миллат ва элат вакиллари бу азим шаҳар ҳақида кўплаб теледастурлар,
видеороликлар, ҳатто асарлар ёзмоқдалар.
Жумладан, Озарбайжоннинг «Hazar TV» телеканали орқали намойиш
этиладиган «Сирдаш» сайёҳлик шоусининг навбатдаги сони бошловчининг
Самарқанд бўйлаб саёҳатига бағишланди. Ижодий гуруҳ 19-26 март кунлари
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат Қўмитаси
таклифига биноан Самарқанд шаҳрида бўлди.
Ўзбекистон ҳақидаги мазкур кўрсатувнинг диққат марказида айнан
Самарқанд шаҳри бўлди. Хусусан, «Hazar TV» телеканали делегацияси
бошловчи Рахиб Алиярзаде, режиссёр Шахбаз Расулов, оператор Эльнур
Аббасовлардан иборат гуруҳ ўз ташрифининг биринчи кунида Самарқандда
Наврўз байрами жараёнларида иштирок этишди. Шунингдек, тур давомида
73
улар Самарқанд анъаналари ҳамда меъморий ва этнографик ёдгорликларини
ўрганиб, тасвирга олишди.
«Озарбойжон
телевидениясида
Самарқанднинг
туризм,
маданият,
анъаналари ва меъморий ёдгорликларининг янги имкониятларига доир
ҳикоялар, ўз навбатида мамлакатга келувчи хорижий сайёҳлар сонининг
ошишига сабаб бўлади. Ижодий гуруҳ съёмкалари байрам сайллари, миллий
таомлар фестиваллари, беллашувларга бой умумхалқ Наврўз байрамига тўғри
келганини ҳисобга оладиган бўлсак, кўрсатувнинг навбатдаги сони нақадар
ёрқин ва қизиқ бўлишини тасаввур қилиш мумкин»,-деб Ўзбекистон
Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат Қўмитаси таъкидлаб ўтди.
56-расм. Тасвирга олиш жараёнидан лавҳа
57-расм. Тасвирга олиш жараёнидан лавҳа
74
Маълумот учун «Сирдаш» кўрсатуви Озарбойжоннинг «Hazar TV»
телеканали орқали ҳар ҳафта эфирга узатиб борилади. Бу вақт ичида кўрсатув
ижодий гуруҳи кўплаб мамлакатларда бўлиб қайтишган.
Шунингдек, Индонезиянинг «Net TV» телеканали ходимлари
Ўзбекистонга ташрифлари давомида юртимизнинг бир қанча диққатга сазовор
жойларида ҳамда Самарқанд вилоятида ҳам бўлишди ва «Muslim traveler»
теледастури учун кўрсатув тайёрлашди.
Улар мусулмон оламидаги энг муқаддас қадамжолардан бири Имом ал-
Бухорий мажмуасига ҳам ташриф буюришди. Меҳмонларда Имом Ал Бухорий
мажмуаси катта таассурот қолдирди. Мақбарани зиёрат қилиш билан бир
қаторда, ҳазрат Имом ал Бухорий ва зиёратгоҳ ҳақида мазкур мадраса бош
имом хатиби Зайниддин Эшонқулов билан мазмунли суҳбат қуришди.
«Зиёрат туризмининг ривожланишида бу сингари мажмуаларнинг
аҳамияти катта. Муслим травелер кўрсатуви олдида буюк муҳаддиснинг
мақбаралари Самарқандда жойлашгани, Имом Ал Бухорий мақбарасининг
замонавий кўркам қиёфаси ҳамда бошқа зиёратгоҳлар ҳақида миллионлаб
Индонез халқига маълумот беришдек бурчни адо этиш ётибди», дейди дастур
муаллифи Диан Кенкана Деви.
Ижодкорларни Хавфсиз туризм бошқармаси мутахассислари юртимизда
сайёҳларга яратилаётган имкониятлар билан яқиндан таништиришган. Ундан
сўнг эса, маданий ҳордиқ чиқазиш ва ўзбек миллий либослари билан яқиндан
танишиш мақсадида «Ел мероси» театрининг саҳналаштирилган либослар
намойишига ташриф буюришган.
58-расм. Ижодкорларнинг мажмуани тасвирга олиш жараёнидан лавҳа
75
59-расм. Кўрсатув мухбирининг Хавфсиз туризм бошқармаси
мутахассислари билан суҳбати
Бундан ташқари Индонезия пойтахти Жакартада жойлашган RDM
нашриёт уйи томонидан Самарқанд ҳақида «Soulmate in Samarkand» номли
роман ёзилган. Astrid Tito and El Devi томонидан ёзилган асар воқеаларининг
асосий қисми Самарқандда, шунингдек, Тошкент, Фарғона водийси, Жакарта
ҳамда Ғарбий Жавада юз беради.
60-расм. «Soulmate in Samarkand» асари
76
Шунингдек, жорий йилнинг 9-10 май кунлари Хитойнинг «CCTV-7»
марказий телеканали ижодкорлари Самарқанд шаҳрида бўлишди. Телеканал
вакиллари Самарқанд шаҳридаги маданий мерос объектлари, архитектура
ёдгорликлари, муқаддас зиёратгоҳлар, ҳунармандлар ишлари ҳамда шаҳримиз
ҳаёти тўғрисида суратга олиш ишларини олиб боришди. Шу билан бир қаторда
ижодкорлар Самарқанд нони, миллий таомларимизнинг тайёрлаш жараёнини
бевосита ўзлари иштирок этган ҳолда тасвирга олишди.
61-расм. Тасвирга олиш жараёнидан лавҳалар
62-расм. Тасвирга олиш жараёнидан лавҳалар
Бундан ташқари Хитойдаги машҳур туристик сайт ҳисобланмиш
Qyer.com Самарқанд шаҳрини «2018 йилда хитойликлар ва бошқа хорижий
сайёҳларга ташриф буюриш учун тавсия этиладиган дунёнинг энг яхши экзотик
10 шаҳри» номинацияси билан тақдирлади. Тақдирлаш маросими 1TB China
2018 2-халқаро туризм кўргазмаси давомида бўлиб ўтди.
77
63-расм. Самарқанд шаҳрига берилган мукофот
Шунингдек, Австралиянинг «Skyscanner» ахборот портали экспертлари
«Instagram» ижтимоий тармоғидан фойдаланувчилар учун сайёрамизнинг энг
гўзал жойлари рейтингини тузиб чиқди. Ер юзидаги 15 та энг ажойиб шаҳар
киритилган рўйхатнинг олтинчи поғонасидан кўҳна ва ҳамиша навқирон
Самарқанд шаҳри ўрин олди.
Қуйида мазкур рейтинг билан тўлиқ берилган:
1. Рейкьявик, Исландия;
2. Квинстаун, Янги Зеландия;
3. Скай ороли, Шотландия;
4. Байкал кўли, Россия;
5. Аннапурна, Непал;
6. Самарқанд, Ўзбекистон;
7. Гиза ва Луксор, Миср;
8. Йеллоустоун миллий парки,
АҚШ;
9.
Лангкави, Малайзия;
10. Мачу-Пикчу, Перу;
11. Киото, Япония;
12. Гуйлинь, Хитой;
13. Нанди, Фижи;
14. Улуру, Австралия;
15. Килиманжаро, Танзания.
Шунингдек, машҳур интернет сайти Stuff.co.nz дунёнинг энг саёҳатбоп 10
шаҳри ҳақида маълумот берди. Шуниси қувончлики, уларнинг орасида «Азим
Самарқанд» шаҳри ҳам бор.
1. Лиссабон (Португалия)
2. Сеул (Жанубий Корея)
3. Гётеборг (Швеция)
4. Лима (Перу)
5. Саппоро (Япония)
6. Будапешт (Венгрия)
7. Самарқанд (Ўзбекистон)
8. Болонья (Италия)
9. Остин (АҚШ)
10. Аделаида (Австралия)
78
Do'stlaringiz bilan baham: |