Ш.Ш.Рахмонов. Туризм (фаолият турлари) ТФТ-315 гуруҳ талабаси.
Самарқанд – туризм маскани. Рисола, Самарқанд. СамИСИ, 2018. 84 бет.
3
КИРИШ
«...Самарқанднинг салоҳиятини инобатга олсак, туризмни
ривожлантириш имкониятлари чексиздир»
1
Ш.М.Мирзиёев
Самарқанд – Ўзбекистоннинг бой туристик салоҳиятига эга бўлган
ҳудудларидан бири. Географик жиҳатдан жойлашуви, табиий ва маданий
ресурсларга бойлиги билан республикада етакчи ўринни эгаллайди.
Зарафшон воҳасининг марказий қисмида жойлашган бу ноёб шаҳар азал-
азалдан ўтроқ ҳаёт, суғорма деҳқончилик, илм-фан ва тараққиёт маркази бўлиш
билан бирга, жаҳон тарихида ҳақли равишда инсониятнинг маданий
бешикларидан бири сифатида эътироф этилган.
Самарқанд нафақат узоқ ўтмиши балки, бетакрор бугуни билан ҳам бутун
дунёни ҳайратга солмоқда. Американинг халқаро доираларда тан олинган ва
катта нуфузга эга бўлган «The Huffington Post» интернет нашри Самарқандни
инсон ўз умри давомида ҳеч бўлмаганда бир марта бориб кўриши албатта зарур
бўлган дунёдаги 50 та шаҳарнинг бири сифатида эьтироф этган.
Самарқандга ташриф буюрган Жаҳон банкининг тўққизинчи Президенти
Жеймс Дэвид Вулфенсон: «Кейинги 40 йил давомида мен қарийб бутун дунёни
кезиб чиқдим, бироқ, Самарқанддек жойни ҳеч жойда кўрмадим» дея
таьрифлаган. Америкадан келган сайёҳларнинг фикрича: «Дунёда биттагина
Париж ва биттагина Самарқанд мавжуд». Оммавий франсуз журналларидан
бирининг эьтироф этишича: «Самарқанд тасаввурни жунбушга келтирадиган
шаҳар бўлиб бораяпти. Кўзингизни юмиб мулойим оҳангда «Самарқанд»
сўзини талаффуз қилсангиз худди эртаклардагидек тасаввурингизда гўзал ва
сеҳрли манзаралар пайдо бўла бошлайди».
Бундан ташқари 2014 йилнинг октябрь ойида Самарқандда UNWTO
Ижроия кенгашининг 99 сессиясида ҳам «Самарқанд – бу асрлар жилосини
мужассам этган ва ўзининг бетакрор қиёфаси ва ноёблигини сақлаб келаётган
замонавий шаҳардир
2
», - дея эътироф этилган.
2750 ёшдан ошган «Шарқ гавҳари» ўзининг жозибадорлиги ва
бетакрорлиги
билан
бугун
дунёнинг
турли
ҳудудларидан
ташриф
буюрувчиларнинг диққат марказида бўлиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 июндаги
«2017-2019 йилларда Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилоятининг туризм
салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 450 сонли
Қарори ижросини таъминлаш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли
ислоҳотлар вилоятда яқин йилларда туризм соҳасининг жадал ривожланишида
ўзининг катта ижобий таъсирини кўрсатади.
1
https:/kun.uz – Туризм пахтачиликка нисбатан бир неча баробар кўп даромад келтиради. 08:20 / 10.11.2017.
2
Самарқанд UNWTO Ижроия кенгашининг 99 сессияси маълумотлари 2014 й.
4
Do'stlaringiz bilan baham: |