2.3. Самарқанднинг туристик зиёратгоҳ ресурслари
Самарқандни азиз, муқаддас авлиёлар ва буюк инсонлар абадий қўним
топган жой тарзида эъзозлашади. Халқимиз дин уламолари, буюк кишилар,
авлиёлар қабристонларини зиёрат этиш, ўтганлар руҳини шод этиш мақсадида
Самарқанд шаҳри ва унинг туманларидаги зиёратгоҳларга ташриф буюришади.
Самарқандда диний туризмни ривожлантириш ресурслари, яъни Шоҳи-зинда
ансамбли, Хазрати Ҳизр, Руҳобод, Имом ал-Бухорий, Мотурудий, Ҳазрати
Довуд, Чор чинор ва бошқа кўплаб зиёратгоҳлар мавжуд.
Мутахассислар
изланиши
шуни
кўрсатадики,
Самарқанддаги
қабристонларнинг 28 таси ҳақида маълумотлар тўла ўрганилган. Ҳудуддаги
IX-XI асрларга оид Шоҳи-Зинда, Ҳазрати Ҳизр, Чокардиза, XIV-XV асрга
таалуқли Хўжа Ғулом, Абду Дарун, Хўжа Абду- Берун, Султон Хавондбека
(Ашратхона), Хўжа Ахрор Вали, Хўжа Мухамммад Сангирасон, Кутби
Чоҳардаҳум каби қабристонлари мавжуд.
Вилоятда зиёрат туризм салоҳиятининг юқорилигини эътиборга олган
ҳолда мавжуд зиёратгоҳларнинг маршрутларга киритиш лозим. Шунинг учун
28
уларни туризм нуқтаи назаридан ўрганиш, маълумотлар базасини яратиш ҳамда
хариталаштириш долзарб масала бўлиб келмоқда.
1. Шоҳи Зинда ансамбли. Шоҳи Зинда, яъни «Тирик шох» мақбаралар
мажмуаси ўтмиш аждодларимиз тарихи ва тақдирида алоҳида ўрин тутади. У
кўҳна Самарқанднинг жанубий қисмида жойлашган бўлиб, муқаддас
зиёратгоҳлардандир. Шоҳи
Зинда
номи
Муҳаммад
пайғамбарнинг
амакиваччалари Қусам ибн
Аббос номи билан боғлиқ. Ғиёсиддин
Жавҳарийнинг ёзишича, ҳазрат Қусам ибн Аббос Муҳаммад (с.а.в.)ни вафот
этгандан сўнг ювганлардан биридир. Ўша чоғда Қусам 8 ёшда бўлган.
Пайғамбаримизни ҳадисларида айнан у киши тўғрисидаги қуйидаги сўзлари
Қусам ибн Аббосни кириш эшикларини пештоқида ёзилган: «Қусам ибн Аббос
ўз хулқлари ва ташқи кўринишлари билан менга ўхшайдиган шахслардандир»
дейилган. Ҳазрат Қусам имом Хасан билан эмишган ака-укадур. Қусам ибн
Аббос Ҳазрат Амир-ул мўминин Али ибн Абу Толиб халифалиги даврида
Макка шаҳрида ҳоким бўлган. Унинг вафотидан сўнг Муовия ибн Абу-Сўфиён
замонида Хуросон ҳокимлигига тайинланган. Усмон ўғли Саъид билан
Мовароуннаҳрга келган. Усмон ўғли Саъид Самарқандни олиб, халқ
мусулмончиликка қабул қилган, динни кучайтирмоқ ва шариат ҳукмларини
юргузмоқ ниятида Қусамни бир қанча ислом қўшини билан Самарқандда
қолдирган. Унинг асосий вазифаси мамлакатда исломни тарғиб қилиш бўлган.
Бу эса осон кечмади. Чунки Қадим Мовароуннаҳр халқи оташпарастликка
сиғинарди. Улар Марказий Осиё давлатларини араблар босқинчиларига фаол
курашга чорлади. Бироқ Ислом лашкарлари қаршиликларни тобора енгиб
бориб, ўлканинг ичкари қисмини ишғол қила бошлади. Милодий 677 йил
бошқа динга эътиқодчилар шаҳарга ҳужум қилди. Самарқанд шаҳри
намозгоҳида Қусамга ўқ тегди ва у Бону-Ножия қабристонидаги ғор ёнига дафн
этилди. Мажмуада биноларнинг аксарияти подшоҳлар хонадонига мансуб
шахсларнинг қабри устига қурилган мақбаралардир. XI аср охирида юқори
майдончада дастлабки мақбаралар пайдо бўлган. Қусам ибн Аббос мақбараси
шулардан биридир.Унинг ёнида ёғочга ўймакорлик услубга нақшлар солиб
безатилган масжид бўлган. 1219 йил мўғуллар истилосидан кейин Афросиёбда
ҳаёт сўнган. Дастлабки мақбаралар нураб аста-секин емирилган. Амир Темур
ҳукмронлиги даврида унинг яқин қариндошлари ва саркардалари Қусам ибн
Аббос қабри атрофида ўзлари учун мақбаралар қурдиришган. Шоҳи Зинда
мажмуаси ўзига хос йўлаклари ва маҳобатли бинолари билан бутун дунё
туристлари ва зиёратчиларини ўзига мафтун этади.
29
15-расм. Шоҳи Зинда ансамбли
Do'stlaringiz bilan baham: |