1.2. Самарқанд ва Буюк Ипак йўли
Самарқанд ХIV-ХV асрларда Осиё ва Европа халқларининг Марказий Осиё
орқали олиб борган кенг кўламдаги савдосининг маркази бўлган.
Н.И. Леонов
Буюк Ипак йўли милоддан аввалги II асрдан, милодий ХVI асрга қадар
инсоният тараққиётида муҳим ўрин тутган бўлиб, устига турли-туман анвойи
матолар, жавоҳиру олтинлар, ақидалар ва ғоялар, китоблару достобларни
юклаган бу савдо йўли узоқ Хитойдан бошланиб, Буюк Туроннинг бепоён
кенгликлари, дарёлари, шаҳар ва қишлоқларини ортда қолдириб Ҳиндистоб,
Рим ва араб мамлакатларига етиб борган. Бу йўлнинг тарихий чорраҳасида, энг
7
гавжум, серқатнов қисмида жойлашган Самарқанд Буюк Ипак йўлининг
ривожига катта ҳисса қўшган бўлиб, айнан суғд тили Ипак йўлида халқаро тил
вазифасини бажарган. Шарқ ва Ғарблик савдогарлар, карвонбошилар,
тижоратчилар суғд тили орқали бир-бирлари билан мулоқот қилишган. Шу
сабабли, Самарқандда савдо-сотиққа, тижоратга катта эътибор берилган.
Милодий VII асрларда Самарқандга ташриф буюрган Хитой элчиси Вей Цзе бу
шаҳарликлар ҳақида: «Кан (Самарқанд) подшоҳлигининг халқи моҳир
савдогарлардир. Оилада ўғил туғилиб беш ёшга етганида унга хат-савод
ўргатадилар, у саводли бўлгач савдо-сотиқни ўрганишга жалб этадилар,
савдодан фойда олиш ажойиб қобилият ҳисобланади»
6
, деб ёзган эди.
Бошқа бир тарихчининг ёзишича Самарқандда оилада ўғил туғилса,
унинг кафтига олтин танга ёпиштириб, тилига асал ялатиш одати бор экан. Бу
билан ёш гўдакка, тилинг асалдек ширин бўлиб, қўлингдан ҳеч қачон пул
аримасин, дея тилак тиланар экан. Бу фактлар Самарқандда савдогарчилик ва
тижоратчилик юксак даражада қадрланганлигини кўрсатиб турибди.
Суғд савдогарлари ватанларидан узоқларда, яъни Eттисув, Шарқий
Туркистон ва Хитойда жуда кўплаб кичик савдо шаҳарлари қуришган. Бу
шаҳарчаларнинг аҳолиси савдо-сотиқни ҳамда суғд маданиятини чекка
мамлакатларга тарқалишига катта ҳисса қўшишган.
Қўшни давлатлар билан савдо алоқалари яхши йўлга қўйилганлиги учун
Самарқанд қадимда дунёнинг энг бой шаҳарларидан бирига айланган эди. Бу
шаҳарнинг хазиналари, саройлари ва ибодатхоналари олтин, кумушу зарларга
тўла бўлган.
Самарқандда Сомонийлар, Қорахонийлар ва Хоразмшоҳлар даврида
савдо-сотиқ тез суръатлар билан ривожланди. Бу даврларда Самарқандлик
савдогарлар ўз молларини дунёнинг йирик шаҳарларига элтиб сотишган.
1-расм. Буюк Ипак йўлининг харитаси
Амир Темур ва Темурийлар даврига келиб эса Самарқандлик
савдогарларнинг Буюк Ипак йўлидаги фаолиятлари янада кучайиб кетди.
6
Бердимуродов А, Индиаминова Ш. Буюк Ипак йўли: қитъалар ва асрлар оша. –Т.: 2017, 68 бет.
8
Давлатни қудрати ва фаровонлигини оширишда савдо-сотиқнинг аҳамияти
катта эканлиги яхши англаган Амир Темур Буюк Ипак йўлининг тараққиётига
катта эътибор берган. Соҳибқирон савдо йўлида текинхўрлик қилаётган ўғри-
қароқчиларни батамом қириб ташлаган, карвон йўлларининг ёқасида янги-янги
карвонсаройлар, сардобалар, дарёлар устига кўприклар қурдирган. Йирик
шаҳарларда шинам бозорлар ва тимлар қурдирган. Шу сабабли, Амир Темур
даврида Самарқанд бозорларида дунёнинг турли тилларида сўзлашувчи, ҳар
хил динларга сиғинувчи савдогарларни кўриш мумкин бўлган.
Қадим даврлардан бошлаб Самарқанд ҳунармандлари қимматбаҳо
металлардан ясалган идиш товоқлар, қурол-яроқлар, кийим-кечаклар, эгар-
жабдуқлар, теридан тикилган кийимлар, ўтовлар, қимматбаҳо тошлардан
ясалган турли-туман безаклар, тақинчоқлар тайёрлашган ва улар дунё
бозорларида харидоргир бўлган. Айниқса, Самарқанднинг нафис қоғозлари,
болдек ширин мева-чеваларининг тарихи дунёнинг бурчакларига тарқалган эди.
Дастлаб, ипак етиштириш фақатгина хитойликларнинг қўлида бўлган бўлса, тез
орада самарқандликлар ипакнинг сирини топишиб, бу соҳанинг хўжайинларига
айланганлар.
2-расм. Самарқанд қоғози
Кейинчалик Самарқанднинг ипак матолари жаҳон бозорида бемалол
Хитой ипаги билан рақобатлашадиган бўлди. Ипакдан ташқари Самарқанд
машшоқлари, бастакор хонандалари ва раққосаларининг шону шуҳратлари
хорижий ўлкаларда жуда баланд бўлган. Хитой императорлари ўз саройларида
Самарқандлик санъаткорларни сақлаш учун ҳар қандай катта маблағни аямас
эдилар. VI-VIII асрларда Хитойнинг машҳур шоирлари Самарқандлик раққоса
ва хонандаларга бағишлаб мадҳиялар ёзишган, ҳайкалтарошлар эса уларнинг
ҳайкалларини ясашган
7
. Самарқандда ясалган кўплаб чолғу асбоблари Хитой ва
Кореяга тез тарқалиб кетганлиги, вақтлар ўтиб эса уларнинг миллий мусиқа
асбобларига айланганлиги маълумдир. Булардан ташқари самарқандлик
савдогарлар дунё бозорларига ҳар хил бўёқлар, дори-дармонлар, отлар, туялар,
7
Бердимуродов А. Самарқанд тарихидан томчилар. –Т.: 2015, 353 бет.
9
нафис гиламларни ҳам етказиб берардилар. Шу тариқа Самарқанд ташқи
дунёни ўз маҳсулотлари билан таъминлар ва ўзи ҳам ажнабий молу
матоҳлардан баҳраманд бўлар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |