5-расм. Товар-моддий захираларни туркумланиши
34
Бизнинг фикримизча, ушбу таъриф ва туркумлаш қишлоқ хўжалик
корхоналарида товар-моддий захиралар ҳисобини ташкил этиш, уларни
баҳолаш, жорий ҳисобни юритиш ва ҳисоботда акс эттириш, ички назоратни
ва таҳлил тизимини ташкил этиш, умуман товар-моддий захираларни
бошқариш талабларига жавоб беради. Шунингдек, товар-моддий захиралар
ҳисобининг асосий тамойилларига ҳам мос келади.
Иқтисодчи - амалиётчи мутахассис И.А.Завалишина ёзишича товар-
моддий захиралар ҳисобининг асосий тамойиллари қуйидагича:
моддий ишлаб чиқариш захиралари бухгалтерия ҳисобига ўзининг
ҳақиқатдаги таннархи бўйича қабул қилинади;
товар-моддий захираларнинг таннархи харид қилиш ва товар-моддий
захираларни уларнинг сақланадиган жойига етказиб бериш ва тегишли
ҳолатга келтириш билан боғлиқ барча харажатлар ва транспорт-тайёрлов
харажатларини ўз ичига олади;
қиймати харид қилиш чоғида чет эл валютасида белгиланган товар-
моддий захираларни баҳолаш захираларни бухгалтерия ҳисобига қабул
қилиш (божхона юк декларациясини расмийлаштириш – импорт чоғида)
санасига бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси
бўйича сўмларда амалга оширилади;
товар-моддий қийматликларни ишлаб чиқаришга бериш чоғида
(товарларнинг реализация қилиниши чоғида) уларнинг баҳоланиши,
захираларни баҳолашнинг иккита усулидан биттаси бўйича амалга
оширилади:
ўртача таннархи бўйича (AVECO);
харид қилишлар вақти бўйича биринчи харидлар таннархида (ФИФО).
ҳисобот даврининг охирига бориб товар-моддий захиралар
бухгалтерия балансида фойдаланилаётган захираларни баҳолаш усулларидан
34
Тадқиқотлар асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.
142
келиб чиққан ҳолда белгиланадиган қиймат бўйича акс эттирилади. Яъни,
балансдаги ТМЗларнинг қиймати уларни баҳолашнинг корхона ҳисоб
сиёсати томонидан танланган усулига бевосита боғлиқ;
товар-моддий қийматликлар ТМЗларни ҳисобга олиш счётларида
иккита баҳолашдан энг пасти – ҳақиқатдаги таннархи (харид қилиш баҳоси
ёки ишлаб чиқариш таннархи бўйича ёки бозор баҳоси соф сотиш қиймати)
бўйича ҳисобга олинади;
йил давомида нархи туширилган, маънавий эскирган ёки ўзининг
бошланғич сифатини қисман йўқотган қийматликлар бухгалтерия балансида
ҳисобот йилининг охирида сотилиши мумкин бўлган баҳо бўйича, агар у
тайёрлашнинг (харид қилишнинг) бошланғич қийматидан паст бўлса,
нархлардаги фарқни ташкилотнинг молиявий натижаларига киритиш билан
акс эттирилади
35
.
Ишлаб чиқариш захиралари – бу ҳали ишлаб чиқариш жараёнига
берилмаган ва ўзларининг натурал-моддий шаклини тўла сақлаб турган
меҳнат предметлари, хўжалик юритувчи субъектнинг молия-хўжалик
фаолиятида фойдаланиш ва сотиш учун мўлжалланган материаллар, тайёр
маҳсулотлар ҳамда товарлардир.
Моддий айланма ишлаб чиқариш захиралари гуруҳи турли
кўринишдаги товар-моддий қийматликларнинг анчагина катта миқдорини ўз
ичига олади.
Товар-моддий захиралар хўжаликка олиниш манбаларига кўра харид
қилинган ва ўзида ишлаб чиқарилган турларига бўлинади.
Товар-моддий
захиралар
ҳисобининг
асосий
вазифалари
қуйидагилардан иборат:
моддий
бойликларнинг
ҳаракатини
ўз
вақтида
ва
тўғри
ҳужжатлаштириш;
моддий бойликлар сақланишини, уларнинг сақланиш жойлари ва
моддий жавобгар шахслар бўйича ҳисобга олишни мунтазам назорат қилиш;
маблағлардан қатъий мақсадга кўра ва белгиланган меъёрларга
мувофиқ фойдаланишни доимий назорат қилиш;
тасдиқланган нормативларга мувофиқ товар-моддий захираларининг
мавжудлигини назорат қилиш;
тугалланмаган ишлаб чиқариш, иш ва хизматлар учун сарфларни
жорий ҳисобда тўғри ҳисобга олишни ҳамда ҳисобот (баланс)да ҳолисона акс
эттиришни таъминлаш;
бухгалтерия ҳисоби маълумотларини ва захираларнинг сақланиш
жойларидаги ҳақиқий қолдиқларини инвентаризация қилиш орқали вақти-
вақти билан таққослаб туриш.
2-сонли «Захиралар» номли молиявий ҳисобот халқаро стандарти(2-
IAS)га мувофиқ товар-моддий захиралар таннархига уларнинг харид
35
Завалишина И. Янгича бухгалтерия ҳисоби. –Т.: “Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси” нашриёт уйи, 2004. –Б. 268-272.
143
қиймати, маҳсулотларни қайта ишлаш билан боғлиқ харажатлар, ҳамда
товар-моддий захиралар ташиб келтириш ва тегишли ҳолатга келтириш
харажатлари киритилиши лозим. Шундай қилиб, таннарх учта элементдан
ташкил топади. Уларни батафсил кўриб чиқамиз.
1. Харид қилиш харажатларига: харид баҳоси, олиб кириш учун бож
тўловлари; солиқлар (солиқ органлари томонидан корхонага қайтариладиган
солиқ суммаларидан ташқари); тайёр маҳсулотлар, материаллар ва
хизматларни харид қилиш билан бевосита боғлиқ транспорт-тайёрлов ва
бошқа харажатлар (савдо чегирмалари, ошиқча тўловларнинг қайтарилиши
ва бошқалар харид харажатларини аниқлашда чегириб ташланади).
Девальвация кучайган шароитида 21-сонли «Валюта курс фарқлари
ўзгаришининг таъсири» номли МҲХСга мувофиқ харид харажатларига чет
эл валютаси бўйича курс фарқлари ҳам киритилиши мумкин.
2 .Қайта ишлаш харажатларига: ишлаб чиқариш бирликлари билан
бевосита боғлиқ харажатлар; материалларни тайёр маҳсулотларга қайта
ишлаш чоғида қилиниб, тақсимланган доимий ва ўзгарувчан билвосита
ишлаб чиқариш харажатлари киради.
Билвосита доимий харажатларни тақсимлаш ишлаб чиқариш
қурилишларининг
норматив
қувватига
асосан
амалга
оширилади
(қурилмаларнинг норматив қуввати деганда ишлаб чиқариш даражаси
тушунилади. У нормал шароитда техник ишларда режалаштирилган
йўқотишларни ҳисобга олган ҳолда ўртача бир неча даврларда эришилади).
Тақсимланган билвосита харажатлар, улар қилинган даврдаги
харажатлар деб қаралади, яъни бундай харажатлар захиралар таннархини
кўпайтирмайди. Бошқа томондан, ишлаб чиқариш ҳажмлари оширилганда
доимий харажатларнинг ҳар бир ишлаб чиқариш бирлигига тўғри келиши
камаяди ва мос равишда товар-моддий захираларнинг баҳоланиши пасаяди.
Билвосита ўзгарувчан харажатлар ишлаб чиқариш қувватларидан
ҳақиқий фойдаланиш асосида ҳар бир ишлаб чиқариш бирлигига
тақсимланади. Ёндош ва қўшимча маҳсулот ишлаб чиқарилганда асосланган
тақсимлаш базасига мувофиқ, масалан, ҳар бир маҳсулотнинг сотиш баҳоси,
унинг миқдорига мутаносиб тақсимланади. Қўшимча маҳсулотлар сотиш
мумкин бўлган баҳода баҳоланади ва уларнинг қиймати асосий маҳсулот
таннархидан чегириб ташланади.
2-сонли МҲХСга мувофиқ қуйидаги харажатлар товар-моддий
захиралар таннархига қўшилмайди:
нормативдан ошиқча йўқотишлар (материалларнинг ошиқча
сарфланиши, режалаштирилмаган ишлаб чиқариш харажатлари);
сақлаш харажатлари, агар улар ишлаб чиқариш жараёнида зарур
ҳисобланса;
маъмурий устама харажатлар;
реализация харажатлари.
144
3.Бошқа харажатлар: ноишлаб чиқариш ёки буюртма бўйича товарни
қадоқлаш харажатлари киритилади.
Бундай қоидалар 4-сонли «Товар-моддий захиралар» БҲМСда ҳам ўз
аксини топган.
Захираларни баҳолаш уларни жорий ҳисоб ва молиявий ҳисоботларда
ҳаққоний акс эттиришда муҳим аҳамиятга эга. 2-сонли МҲХСга мувофиқ
товар-моддий захираларни баҳолашнинг асосий тамойили уларни иккита
миқдор – таннарх ва соф сотиш қийматидан пастроқ баҳолаш ҳисобланади.
Ушбу тамойил асосан эҳтиёткорлик тамойилидан келиб чиқади ва молиявий
ҳисоботнинг асосий вазифаси – корхонанинг ҳақиқий молиявий ҳолати ва
унинг келгусидаги имкониятларини акс эттириш концепциясидан келиб
чиқади.
Молиявий ахборотлардан фойдаланувчиларнинг ҳар хил гуруҳлари,
биринчи навбатда, инвесторлар ва кредиторлар корхона активларини
баҳолаш ҳаққоний бўлиши ва энг муҳими ошириб кўрсатилмаслигидан
манфаатдордирлар. Захираларни баҳолашга қўйиладиган ушбу талаблар
активларни бошланғич (тарихий) қиймати бўйича акс эттириш зарурати
тамойилидан устунлик қилади. Ишлаб чиқариш ва савдо ташкилотлари
одатда нормал фаолият жараёнида катта миқдордаги захираларга эга бўлса,
захиралар активларнинг энг катта улушини ташкил этиши мумкин. Шу
муносабат билан товар-моддий захираларни ҳаққоний баҳолаш алоҳида
аҳамият касб этади. Шунинг учун корхоналар реал бозор баҳоларини ошиб
кетишига йўл қўймайдиган баҳолаш усулларини танлаш ва қўллаш ўта
долзарб ҳисобланади. Ушбу мезон захираларни ишлаб чиқариш ва харид
қилиш бўйича корхонанинг ўз харажатларини пасайтиришга интилишга
мажбур қилади.
Яъни захираларнинг ҳақиқий таннархи соф сотиш қийматидан ошиб
кетмаслиги лозим. Чунки баҳолашлар ўртасидаги фарқлар (ҳақиқий таннарх
соф сотиш қийматидан ошган ҳолларда) зарарга олиб борилади ва мос
равишда фойдани камайтиради. Хўжалик юритувчи субъектлар захиралар
билан боғлиқ харажатларни назорат қилишга катта эътибор қаратишга
мажбур. Бу мақбул мол етказиб берувчиларни излаш, ишлаб чиқаришнинг
тежамли ва самарали усулларини қўллаш орқали эришилади.
4-сонли «Товар-моддий захиралар» номли БҲМСга захираларни
ҳақиқий таннархидан ва сотиш мумкин бўлган баҳодан келиб чиққан ҳолда
энг паст баҳода баҳолаш тамойили киритилган бўлиб, халқаро стандартларга
изчил ўтишни таъминламоқда. Лекин 4-сонли «Товар-моддий захиралар»
номли БҲМСда сотиш мумкин бўлган баҳо тушунчаси аниқ таърифланмаган.
2-сонли «Захиралар» номли МҲХСга мувофиқ соф сотиш қиймати деганда
захираларни сотишга тайёрлаш ва уни ташкил этиш билан боғлиқ бўлган,
корхонанинг асосий фаолиятида тахмин қилинган харажатлар суммасига
камайтирилган қиймат тушунилади. 4-сонли БҲМСдан ҳамда 2-сонли
145
МҲХСдан келиб чиқиб, захираларни қайта баҳолаш заруратининг қуйидаги
зарур ҳолларини алоҳида кўрсатилган:
Шунингдек, 2-сонли «Захиралар» номли МҲХСда агар сотишнинг ўзи
билан боғлиқ тахмин қилинаётган харажатлар ошиб бораётган бўлса,
захираларни таннарх бўйича баҳоланмаслиги таъкидланган.
2-сонли «Захиралар» номли МҲХС захираларни ҳамма вақт ҳам
таннархидан паст қийматда, хатто сотишнинг соф қиймати кичик миқдорда
бўлса ҳам, ҳисобдан чиқармасликни белгилайди. Бундай вазият, соф сотиш
баҳосининг материаллар таннархига нисбатан пасайишига қарамасдан, тайёр
маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун мўлжалланган материаллар таннархидан
юқори баҳода сотилади. Ушбу ҳолат ҳам ўта муҳим ва бозор иқтисодиёти
шароитида корхоналарга ҳақиқий ҳолатни баҳолаш имконини беради. 2-
сонли «Захиралар» номли МҲХС олдинги ҳисобот даврида қилинган
захираларнинг таннархи ва соф сотиш қиймати ўртасидаги фарқ кейинги
ҳисобот даврида соф сотиш қийматининг оширилиши белгиланган. Бу вақтда
олдин ҳисобдан ўчирилган сумма қопланиши лозим ва захиралар балансда
яна таннарх бўйича акс эттирилади. Агар кейинги ҳисобот даврида
қандайдир бошқа захираларни ҳисобдан чиқариш талаб қилинса, қоплаш
суммаси ушбу муомаладан кўрилган зарарни тегишли миқдорда
камайтиради.
Корхоналарда товар-моддий захиралар доимо ҳаракатда бўлиши
(олдин харид қилинганлари сарфланиши, янгилари сотиб олиниши, ишлаб
чиқаришдан олинган тайёр маҳсулотлар сотилиши ва янгидан ишлаб
чиқарилганлари омборга кирим қилиниши) ва шу билан бир хилдаги
материаллар, товарлар ва ҳоказоларни ҳақиқий таннархи сурункали ўзгариб
туради. Бунда товар-моддий захиралар бирлиги таннархини қандай баҳолаш
масаласи вужудга келади. Вақтинчалик даврлар давомида бир хилдаги
захиралар ҳақиқий таннархнинг ўзгариши улар баҳолаш усулини танлаш
муаммосини янада кучайтиради. Баҳолаш усулини танлаш корхона
активлари миқдори ва олинган фойда (зарар) суммасининг ўзгаришига
таъсир кўрсатади.
2-сонли
МҲХС донабай ўлчанадиган, бир-бирининг ўрнини
босмайдиган товар-моддий захиралар, ҳамда товарлар ва махсус лойиҳалар
бўйича бажарилган хизматлар учун ҳар бир конкрет буюмнинг таннархини
алоҳида аниқлашни белгилайди.
Бошқа товар-моддий захиралар учун 2-сонли МҲХС FIFO усули ва
ўртача таннарх (AVEKO) бўйича баҳолаш усулларини тавсия қилади. Бунда
ўртача таннарх усули учун даврий асосда ишлаб чиқарилгани каби,
захираларнинг кейинги партиялари олиниши меъёри бўйича ҳам ҳисоблаб
чиқарилган, ўртача ўлчанган усул қўлланилиши мумкин.
2-сонли МҲХС фақат муқобил усул сифатида LIFO усулидан
фойдаланишга рухсат беради. Халқаро амалиётда бундай ёндашув, энг
аввало корхона активларини ҳақиқий баҳолаш талабларидан келиб чиқади.
146
LIFO методи қўлланилганда корхонада қоладиган захиралар молиявий
ҳисоботда, қоидага кўра, бозор баҳоларидан фарқ қиладиган баҳода акс
эттирилиб, сотилган захиралар таннархи ошади, фойда эса мос равишда 2-
сонли МҲХСдан фарқли ўлароқ, 4-сонли БҲМСда LIFO усулини қўллаш
тавсия этилмаган. Ривожланаётган мамлакатлар шароитида айнан LIFO
усули қулай эканлигини таъкидлаш мумкин. Чунки бу эҳтиёткорлик
тамойилининг ҳал қилувчи аҳамияти билан боғлиқ. Даромадлар ҳисоблаш
тамойилига асосан аниқлангани боис, ўртача таннарх усули ёки FIFO
усулини қўллаш ахборотдан фойдаланувчиларда таннархни пасайтирувчи,
натижада фойдани ошириб кўрсатилган тасаввурга олиб келиши мумкин. Бу
ҳол ҳақиқий фойдалиликни чалкаштириб, бозор иқтисодиётига ўтиш
шароитида маълум хавф хатар вужудга келтиради.
Юқорида баён қилинганлар асосида 2-сонли «Захиралар» МҲХС ва 4-
сонли «Товар-моддий захиралар» БҲМС асосий қоидаларининг қиёсий
таҳлилини 1.1-жадвалда умумлаштирамиз.
Шундай қилиб, товар – моддий захиралар иқтисодий тушунчасининг
халқаро стандартларда белгиланган асосий қоидаларни, мазмунини,
туркумланиши ва услубиятини ҳамда хориж тажрибаларини ўрганиш ва
мулоҳаза қилиш товар–моддий захираларни халқаро стандартлар
қоидаларидан келиб чиққан ҳолда, уларни таъминот, ишлаб чиқариш ва
молиявий циклига мувофиқ мустақил иқтисодий категория деб ҳисоблаш
зарур.
Товар–моддий
захираларнинг
роли
маҳсулотлар
(хом-ашё,
материаллар) жорий маҳсулотлар (тугалланмаган ишлаб чиқариш), ярим
тайёр маҳсулотлар, тайёр маҳсулот, турли хўжалик жараёнлари: таъминот,
ишлаб чиқариш ва реализация жараёнлари ўртасидаги узилишлар билан
боғлиқ.
147
Do'stlaringiz bilan baham: |