Microsoft Word Conf-селекция rtf



Download 16,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet337/353
Sana24.02.2022
Hajmi16,8 Mb.
#193950
1   ...   333   334   335   336   337   338   339   340   ...   353
Bog'liq
Sbornik-selekciya

Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Аблаев С.М. Культура фисташки в Средней Азии. Т.: Фан, 1992. 
2. Чернова Г.М., Бабекова Е.Я., Олехнович Г.С. Характеристика перспективных форм Pistacia 
vera L. Южного Таджикистана. // Растительные ресурсы. –Вып. 3. –Л., 1986. –С. 326-333 
ҚАШҚАДАРЁ ҲАВЗАСИ КИТОБ-ШАҲРИСАБЗ БОТИҒИ АРЧАЗОРЛАРИНИ МУҲОФАЗАЛАШ 
 
Хўжаназаров Ў.Э., Саидмуратов Ш., Ишмўминов Б., Қурбонов Б. 
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 
 
2013 йилни “Оюод турмуш йили” деб эълон қилинар экан, Президентимиз И.А.Каримовнниг 
қуйидаги айтиб ўтган қуйидаги фикрлари айни пайтда долзарб вазифалардан саналади: “Аҳолимизнинг 
тинч-омон ҳаётини таъминлаш, унинг фаровонлигини ошириш, иқтисодиётимизни изчил ривожлантириш, 
Ўзбекистонимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини ва позициясини юксалтириш, минтақамизда 


341
тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш бўйича ўз олдимизга қўяётган мақсадлар, миқёси ва кўламига 
кўра, халқимизнинг эзгу орзу-умидлари билан ҳамоҳангдир”. 
Шу сабаб, юртимизда олиб борилаётган барча соҳалардаги чора-тадбирлар режаси аввало 
инсонларнниг фаровон ҳаёти учун хизмат қилиб, экологик хавфсиз муҳитни барқарорлаштириш, 
биологик хилма-хилликни асраш ва иқтисодий салоҳиятни ошириш бугунги куннинг долзарб 
вазифаларидан биридир. Кейинги йилларда чўлланиш жараёни алоҳида ташвишли ҳолат бўлиб,
умумбашарий муаммолардан бирига айланди. Чўлга айланиб бориш ер ландшафтининг биологик 
маҳсулдорлигини пасайишига олиб келади ва бунинг оқибатида аҳолининг экологик ноқулайликларига, 
ўсимлик ва ҳайвонот дунёси турлари тузилмаларининг қисқаришига сабаб бўлади [1]. Жумладан, 
ўсимлик дунёсининг инсоният ҳаётидаги аҳамияти илмий манбаларга қараганда, 1 гектар майдондаги 10-
15 йиллик яшил дарахтзор бир йилда ўзига 50 тонна чангни ютиб, 3 тонна кислород, 10 кг фитонцид 
чиқариб, 3 тоннадан 5 тоннагача карбонат ангидрид газини ютади. Ваҳоланки, ўсимлик дунёсидан 
фойдаланиш, яъни дарахтларни ноқонуний кесиш, табиий ёввойи ҳолда ўсувчи доривор, озиқ-овқатбоп ва 
техник ўсимликларни йиғиш, тайёрлаш ҳамда уларни маданийлаштириш, шу билан биргаликда уларни 
плантацияларда етиштириш соҳасида баъзи муаммолар мавжуд [5]. 
Айниқса, саноат тармоқлари, қишлоқ хўжалигининг ривожланиб бориши ва табиий 
майдонларнинг кенг миқёсда ўзлаштирилиши айрим ҳолларда экологик мувозанатнинг бузилишига олиб 
келмоқда. Натижада доривор, озуқабоп, фойдали ўсимликларнинг камайиб кетиш хавфи туғилмоқда. Ҳар 
қандай турнинг йўқолиши уни тиклаб бўлмайдиган оқибатларга олиб келади, бинобарин, ёввойи 
ўсимликлар қишлоқ хўжалигида экиладиган маданий навларни барпо этишда манба сифатида жуда катта 
роль ўйнайди.
Ўзбекистоннинг 8,8 миллион гектар ўрмон фонди ерларидан 3,4 миллион гектарга яқини ўрмон 
билан қопланган бўлиб, бу мамлакат ҳудудининг 7,5 фоизини ташкил қилади: 0,9 миллион гектар бошқа 
дарахтзорлардан иборат. Барча ўрмонлар давлат мулкидир. Ўрмонларнни муҳофазаси, сақланиши, 
фойдаланиши ва экилиши Вазирлар Маҳкамаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги 
Бош бошқармаси, шунингдек маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа давлат органлари томонидан назорат 
қилинади.Дарахтларни ноқонуний кесиш ва ўсимликларни нотўғри териш биологик хилма-хилликнинг 
камайишига олиб келади. Биологик хилма-хиллик бу – жамият эҳтиёжини иқтисодий, экологик ва 
маданий эстетик жиҳатдан қондиришнинг зарурий потенциал заҳирасидир. Ҳозирги кунда биологик 
ресурсларга инсон таъсири ўсмоқда. Бунга асосий сабаб, аҳолининг ўсиши, қишлоқ хўжалиги ва саноат 
ривожланиши, савдо, ишлаб чиқариш, дунё бўйича эҳтиёжларнинг турли-туманлигидир [2,3,4] 
Республикамизнинг жанубий вилоятлари бўлган Қашқадарё ва Сурхондарёда ўсадиган шундай 
доривор ўсимликлар борки, улар бошқа минтақаларда умуман ўсмайди ёки ўсганда ҳам ўзининг 
шифобахш хусусияти – кимёвий таркиблари, доривор моддалари бўйича сифат жиҳатидан бир хил ўринда 
тура олмайди.
Биз илмий изланиш олиб борган ҳудуд Қашқадарё ҳавзасининг юқори қисми бўлиб, кўплаб 
антропоген омиллар (йўл, урбанизация, мол сонининг меъёридан ошиқлиги) таъсирида ўсимлик дунёси 
турли даражада ўзгарганлиги аниқланди.
Китоб-Шаҳрисабз ботиғида ўсадиган арчазорлар денгиз сатҳидан 1400-1500 м дан то 2000 (2500 
м) м гача бўлган баландликда тоғ ёнбағирларини ўраб туради. 
Арчазорлар орасида 2 та яйлов тури учраб, уларда асосан ёз фаслида мол боқилади. Бу 
яйловларнинг ҳосилдорлиги иқлим шароитига боғлиқ ҳолда ҳар гектаридан 5,8-6,8 центнерга етади. 
Асосий ем-хашак ўтлар: шувоқ, буғдойиқ, қўнғирбош, ялтирбош, ранг, шашир, шаир, бетага, оқ 
қўноқ ва бошқалар. Бу ерда шуни айтиш керакки, арчазорларда мол сонининг режадан ошиб боқилиши 
уларнинг тарихан ташкил топган мувозанатини бузишга, чегараларининг камайиб кетишига сабабчи 
бўлади. 
Арчазорлар орасида кенг тарқалган ўсимлик жамоалари кўриб ўтайлик: 
1. Дарахт ва буталардан: Amygdalus bucharica, Amygdalus spinosissima, Acer pubescens, Acer 
turkestanicum, Crataegus pontica, Crataegus turkestanica, Juniperus seravschanica, Ephedra equisetina, Lonicera 
nummulariifolia, Spiraea hypericiflora;
2. Бутача ва ярим бутачалардан: Artemisia baldshuanica, Artemisia dracunculus, Artemisia 
tenuisecta;
3. Кўп йиллик ўтлардан: Allochruza gypsophiloides, Achillea biebersteinii, Acroptilon repens, 
Agropyron repens, Agropyron trichophorum, Allium stipitatum, Alcea nudiflora, Astragalus macropterus, Bunium 
chaerophylloides, Bunium persicum, Origanum tythanthum, Oxytropis tachtensis, Tragacantha chionocalyx, 
Phleum phleoides, Phlomis olgae, Potentilla orientalis, Prangos pabularia, Ferula kuhistanica, F.bucharica, Rheum 
maximowiczii, Salvia sclarea, Salvia deserta, Stachys hissarica, Verbascum songoricum, Ziziphora sp. кабилар;
4. Эфемероидлардан: Carex pachystylis, Gagea gageoides, Gentiana olivieri, Hordeum bulbosum, Poa 
bulbosa;


342
5. Икки ва бир йиллик ўтлардан: Arenaria leptoclada, Bromus danthoniea, Anisantha tectorum, 
Cousinia radians, Cousinia microcarpa, Garhadiolus angulosus, Galium aparine, Galium tricorne, Heterocarium 
macrocarpum, Lappula microcarpa, Scandix pecten-veneris, Polygonum aviculare, Veronica cardiocarpa сингари 
ўсимликлар учрайди. 
Бироқ маҳаллий аҳолининг режасиз арчазорларни қурилиш материаллари сифатида кесишлари ва 
ҳар хил доривор, зиравор, эфир мойли ўсимликларни вегетацион даврни эътиборга олмасдан, териб 
кетишлари арчазорларни пайҳонланишига олиб келмоқда. Айниқса, зира, зирк, олқор, сув қалампири, 
наъматак кабилардан нооқилона фойдаланиш ҳамда меъёридан ортиқ мол боқилиши арчазорларнинг 
табиий ҳолатини бузиб, унинг тарқалиш чегарасининг торайиб боришида асосий антропоген омиллар 
бўлиб ҳисобланмоқда. Арчазорларда уруғдан кўкарган ёш ниҳолларни хашакка қўшиб ўрилиши ва 
моллар босиб пайҳон қилиши ҳам биологик ҳосилдорликни камайиб кетишига сабабчи бўлади. 
Кўп пайҳон бўлган майдонларда мол боқиш меъёрини тартибга солиб, алмашлаб боқишга риоя 
қилиб, жанубий ёнбағирларда куз ва қишда мол боқишни камайтириб, шимолий ёнбағирларда кўпроқ 
боқиш; етмак, кадонопсис, зира, зизифора, ўлмасўт қатнашган жамоаларни қўриқлашни қонунлаштириш; 
кучли пайҳонланган бута, дарахт ва арча ўрмонларини юқори ҳосилли маданий ўрмон боғ дарахтлари 
билан қайта тиклаш долзарб вазифалардан ҳисобланади.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ноёб ва йўқолиб бораётган биологик турларни ва уларнинг 
табиий ўсиш жойлари ва барқарорлигини сақлашнинг зарур шарти - барча табиий экотизимларни қамраб 
оладиган муҳофаза минтақаларини яратиш, аҳолининг экологик маданиятни оширишдан иборатдир. 
Ўсимлик, ҳайвон ёки бирон бир бактериянинг йўқотилиши озиқ занжирнинг бузилишига олиб келади. Бу 
ҳолатни эса юқори ривожланган технология ҳам тўхтата олмайди. 

Download 16,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   333   334   335   336   337   338   339   340   ...   353




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish