340
1980 йилдан бошлаб Ўрта Осиё ЎХИТИ (хозирги МБ ва ЎХРИИЧМ) олимлари Чернова Г.М. ва
Олехнович Г.С. лар томонидан ҳандон пистанинг истиқболли навларини баҳолаш услубига асосланиб 25
та қимматбаҳо хўжалик белгиларига эга бўлган шакллар синов учун топширилган. Кейинчалик улардан 5
таси Помир-Олой тоғ олди худудларининг денгиз сатҳидан 800-1200 (1300) м баландлик қисми учун
(Ўзбекистон, Тожикистон) районлаштирилган.
Бироқ, Республикамизда ҳандон писта плантацияларини барпо этиш учун яроқли бўлган худудлар
ҳар хил тупроқ ва иқлим шароитларига эгалиги боис ушбу навлар талабни тўлиқ қондира олмайди.
Селекция ишлари эса доимий янгиланишларни талаб этади. Шу сабабли илгари ажратилган истиқболли
шаклларни районлаштириш мақсадларида уларни ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда Ўрта Осиё
ЎХИТИ олимлари Гиязов К.Ш. ва Шамсиев С.Н. лар томонидан 1975-1978 йиллар давомида ажратилган
ҳандон пистанинг истиқболли шаклларини тажриба майдонларида ўрганиб чиқдик. Тажриба майдони
Самарқанд вилояти Саройқўрғон ўрмон хўжалиги худудида жойлашган (д.с.б. 450-550). Натижалари
жадвалда келтирилган.
Ҳандон пистанинг маҳсулдорлигини белгиловчи асосий кўрсаткичлардан бири мева мағзининг
миқдоридир. Жадвалдаги маълумотлардан кўриниб турибдики, Саройқўрғон ўрмон хўжалиги худудидан
танланган шакллар ичида 21-Ш, 52-РГ ва 59-Ш лар мағзининг миқдори бўйича талаб даражасида эканлиги
аниқланди. Бироқ 21-Ш шакли очиқ меваларнинг миқдори бўйича паст кўрсаткичга (62%) эга бўлди.
Ҳандон пистанинг харидоргирлигини очилган ёнғоқмеваларнинг миқдори ва уларнинг йириклиги каби
кўрсаткичлар белгилаб беради. Ушбу шакллар ичида меванинг йириклиги бўйича 22-Ш, 25-Ш, 52-РГ ва
59-Ш лар юқори кўрсаткичларни намоён этди. Очиқ ёнғоқмеваларнинг миқдори 22-Ш, 25-Ш ва 52-РГ
шаклларида мос равишда 90, 88 ва 85 фоизни ташкил этди.
Ўзбекистон худудидан танланган ҳандон писта меваларининг сифат кўрсаткичлари
Мева ўлчамлари, мм
Мағзининг таркиби,
%
Шакл
номи
узун-
лиги
эни
йирик-
лиги
100 та
мева
оғир-
лиги, г
Мағзи-нинг
миқдори, %
Очиқ-
лиги, %
ёғ
қанд
Саройқўрғон ўрмон хўжалиги худудидан танланган шакллар
4-Ш 18,9 10,8
9,5
85
47,2
81
57,6
4,4
21-Ш 18,3 10,5 10,2
86
53,5
62
54,3
5,5
22-Ш 19,0 11,1
9,5
85
46,2
90
53,0
7,1
25-Ш 20,1 10,4
9,0
85
48,3
88
56,8
6,8
33-Ш 18,8 10,5
7,0
88
45,2
85
53,2
4,9
52-РГ 20,5 10,9
9,9
95
51,3
85
56,6
6,8
59-Ш 20,8 11,0
9,9
95
49,0
82
54,2
6,0
Боботоғ ўрмон хўжалиги худудидан танланган шакллар
518-Г 18,1 10,5
9,7
83
50,0
93
54,2
4,3
521-П 19,1 13,3 11,2
116
51,5
80
54,9
6,7
527-Ш 21,8 11,6
9,7
108
50,0
92
64,4
6,1
528-Г 14,1 10,8 10,1
82
54,2
95
-
-
Хулоса қилиб айтганда, махсулдор писта плантацияларини барпо этиш учун мақбул вариант
сифатида 21-Ш, 22-Ш, 25-Ш, 52-РГ ва 59-Ш шаклларини тавсия этиш мумкин. Шу билан бирга Боботоғ
худудидан танланган шаклларнинг ҳам барчасидан плантация барпо этишда фойдаланиш юқори
натижаларга олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: