343
гуллари бўлиб, уларнинг ҳар бири 1 см гача диаметрга эга бўлиб, сариқ-лимон рангдаги 6 та
гулбаргларидан иборат.
Май ойида гуллаб, сентябрда мевалари пишиб етилади, мевалари тўқ қизил, тўлиқ пишиб етилгач,
қора-кўк рангли резавор меваларга айланади. Мевалари билинар-билинмас оқ ғубор билан қопланади.
Резавор мевалари ҳам шода-шода бўлиб етилади, ҳар бир шодасида 8-25 та резавор мевалари бўлиб,
уларнинг оғирлиги 0,17-0,25 г, узунлиги 9,7-10,4 мм, диаметри 4,5-5,6 мм, шакли -чўзинчоқ эллиптик.
Резавор меваси 2 уруғли, уруғи чўзинчоқ, жигар рангда, ялтироқ. мустаҳкам қобиққа эгадир. Уруғ
оғирлиги 0,01-0,04 г, узунлиги 5,1-6,2 мм, диаметри 2,1-2,8 мм. 1000 та уруғ оғирлиги 13-16 г атрофида. 1
кг да 51-52 минг дона уруғи бўлади. Ушбу зиркнинг табиатда спонтан ҳолда юзага келган йирик мевали
дурагайлари учраб туради, уларнинг 100 донаси мевалари оғирлиги 38-45 грамм бўлиши қайд этилган.
Қорақанд зирк ареали Ғарбий Тянь-Шань ва Помир-Олой билан чегараланган, бу тур Писком,
Угом, Чотқол, Қоржантов, Қурама,
Туркистон, Ҳисор, Зарафшон тизмаларида, Марказий Тянь-
Шанда,Фарғона ва Олой тизмаларида ўсади.
Қизил зирк –
Berberis integgerima Bge илк бор Бунге (
Bungе 1843 ) томонида алоҳида тур сифатида
ажратилган ва туркумга киритилган. Табиатда 4 метргача ўсувчи кўп танали йирик бута. Гуллари 0,3-0,9
см диаметрли, гул банди 1,0-1,2 см узунликда. Гулбарглари бир хил, сариқ рангда, 6 дона.
Битта гул
шодасида 17-24 дона резавор мева шаклланади ва улар сентябрь ойида тўқ қизил рангда пишиб етилади.
Меваси узунлиги 9-10 мм, диаметри 4,2-6,0 мм, оғирлиги 0,16-0,22 г. Меваси шакли чўзинчоқ
эллиптик, баъзан тухумсимон кўринишга эга. Резавор меваси 1-2 уруғли, уруғлари чўзинчоқ, жигар рангда
бўлиб, узунлиги 5,2-7,2 мм, диаметри 2,3-3,5 мм, оғирлиги 0,01-0,03 г. 1000 дона уруғи оғирлиги15-16 г
атрофида. 1 кг да 65-66 минг дона уруғи бўлади. Бу тур Помирда Панж, Ванч, Ягноб дарёлари
водийларида, Дарвоз, Ҳисор, Туркистон, Зарафшон тоғ тизмаларида, Ғарбий Тянь-Шанда, Писком, Угом,
Қоржантов тоғ тизмаларида учрайди. Марказий Осиёдан ташқарида Эроннинг тоғли қисмида, Жунғор ва
Қашғар тоғларида хам учраб туради.
Тангасимон зирк –
Berberis nummularia Bge. 1843 йилда Бунге (
Bunge 1843) томонидан илк бор
туркумига киритилган. Баландлиги 3-4 м, кўп танали бута. Барглари этли, тухумсимон, узунлиги 2,8-3,5
см, эни 1,7-1,8 см.Новдалари 3-4 см диаметрга эга бўлиб, 2-3 см узунликдаги тиканлар билан қопланган.
Гул шодаси 15-25 дона гуллардан иборат бўлиб, гуллари 0,8-0,9 диаметрли, гулбарглари 6 та, сариқ
рангли.
Мевалари пушти қизил, шода-шода бўлиб, сентябрь охирида етилади. Бир мева шодасида 24-38 та
шарсимон резавор мевалари етилади. Битта меваси диаметри 5,9-6,8 мм, оғирлиги 0,09-0,13 г бўлиб,
уларда 1-3 тагача уруғи учрайди. Уруғлари оч-жигар рангли, майда, узунлиги 4,5-5,0 мм, диаметри 3,0-3,5
мм, оғирлиги 0,01-0,02 граммни ташкил этади. 1000 та уруғ оғирлиги 7-8 г.1 кг уруғида улар сони 131-132
минг дона бўлади. Ушбу тур мевалари етилганда жуда манзарали кўринишга эга бўлади, ёрқин қизил-
пушти, қизил рангдаги мевалари билан қопланган бута, тоғ ёнбағирларида узоқдан кўзга ташланиб туради
ва узоқ вақт бутада тўкилмай сақланади. Ушбу тур ареали Тянь-Шань, Помир-Олойни қамраб олган.
Марказий Осиёдан ташқари Эроннинг тоғли ҳудудларида учрайди.
2012 йилда Бурчмулло ўрмон хўжалиги ҳудудида зирк ўсимлигининг
генетик ресурсларини
ўрганиш ва истиқболли шаклларини танлаш ишлари ўтказилди. Тадқиқот ишлари натижасида зиркнинг
қимматли хўжалик-биологик белгиларига кўра 10 та плюсли буталари танланди.Ушбу танланган
буталарнинг мевалари йирик, серҳосил, 100 дона меваларининг оғирлиги 24-41 грамм атрофида.
Танланган зирк меваларини морфологик ва биокимёвий ўрганиш оқибатида улар орасидан
Сижжак-1, Чимган-7, Чимган-8, Сижжак-10 каби шакллари истиқболли шакллар сифатидан ажратилди.
Чимган-7 шаклининг 100 дона меваларини оғирлиги 24,8 г, Чимган-8 шаклининг 100 дона меваларининг
оғирлиги 30,1 г, ва Сижжак-10 шаклининг 100 дона меваларини оғирлиги 41,5 г келади. Ушбу истиқболли
шакллардан келажакда вегетатив кўпайтириш орқали клонлар олинади ва уларни селекцион мақсадларда
ўрганиш давом эттирилади.
Умуман олганда зирк турлари қимматли ўсимликлар ҳисобланиб, кейинги йилларда уларга
қизиқиш ортмоқда. Мевалари доривор ва зиравор сифатида кенг қўлланилади. Зирк турлари ёнлама
ривожланувчи илдизлари билан тоғ ёнбағирларида тупроқ ювилишини олдини олади, тошлоқ ва эрозияга
учраган тоғ ёнбағирларида бемалол ўсади. Зирк турлари маҳаллий аҳоли
томонидан меваси ва илдизи
учун фойдаланиб келинган. Улар манзарали бута сифатида ҳам кўкаламзорлаштиришда экилади.
Мевалари биологик фаол моддаларга ва витаминларга бой, шу сабабли ҳам илмий тиббиётда қон
тўхтатувчи ва қон босимини туширувчи восита сифатида қўлланилмоқда. Кейинги йилларда
В. oblonga, B.
heteropoda, B.integgerima, B. nummularia каби қимматли зирк турларини доривор бута сифатида саноат
плантацияларида ўстириш борасида илмий изланишлар кўлами ортмоқда.
Хулоса қилиб, шуни таъкидлаш лозимки Марказий Осиё республикаларида тарқалган 8 та зирк
турининг (
B.oblonga, B.heteropoda, B.integgerima, B.nummularia, B.sibirica, B.kaschgarica, B.crataegina,
B.densiflora) 3 таси
(B.oblonga, B.integgerima, B.nummularia) Ўзбекистон флорасида учраши ва улар асосан
тоғли худудларда табиий холда тарқалганлигини қайд этиш мумкин. Ушбу зирк турлари тоғ олди ва ўрта