бўлган муҳитда яшаши лозимлиги, уларнинг шароитини ўзгартириш –
табиат мувозанатининг бузилишига сабаб бўлиши ҳақида ўйларди: ҳа,
бир табиатшуноснинг “Фан ва турмуш” журналида ёзишича, масалан,
қорамолларнинг териси остида қурт пайдо бўлган, уни мана шу
майналар қуритар экан.
Мана, оқибати...
26
– Ултонбек, хушхабар билан келдим, – деди Абдуқаюм.
– Миршабни ҳайдавордингиз?
–Уни-ку, бир кун ҳайдашим бор. – Новвой кўрпачага чўккалаб,
фотиҳа ўқиб қўйди. – Лекин ҳозир у Шўро раисига канвой бўлиб кетди!
– Тинчликми?.. Ашим, уни очмайсанми?
– Мен учун бўлса, узр, – Абдуқаюм қўлларини “таслимман”
дегандек кўтарди. – Хў-ўш, Набибой уларни олиб кетди. Бўтабой Сўпи
буюрган экан: шуни-шуни топиб, мошинага босиб ке, деб.
– Н-нима учун?
– “Крупиская” момомизни хушрўй қилиш учун.
– Ремонт?
– Ҳа-да! Зокир Ўриновичнинг оҳи Олло-таолога етипти, Бўтабой
Сўпи инсофга кепти!
– Вот, да-а. – Ултон беҳол тортиб кулди. – Зўрники тегирмон
юргизади, а?
– Худди шундай! Мен буларни ич-ичидан биламан-да, азизим.
111
Аммо Набидан шу гапни эшитиб, бироз ҳайрон бўлдик ҳам...
– Мен ҳам ҳайронман, – деди Ултон.
– Набибой: “Домилламни хурсанд қип қўйинг”, деди. – Кейин
ҳиринглаб кулди. – Одил миршаб эсимга тушди.
– Эй, нега сизга мунча тархашлик қилади у? Текинга нон
бермаганингиз учунми?
–Ў, йў-йўқ, ҳар куни етти кулча бошимдан садақа. – Сўнгра майин
жилмайди. – Келинг, айта қолай. У ҳалиям мени... пулдор деб ўйлайди.
Ҳа- ҳа. Тўғриси, пул бор. Худога шукур, топяпмиз. Лекин унга бир
Do'stlaringiz bilan baham: |