210
Х.
ТИЛ СИСТЕМАСИ. ПАРАДИГМАТИКА ВА СИНТАГМАТИКА
Тил иккиламчи материал система сифатида идеал системаларнинг, яъни
ғоялар, фикрлар, тушунчаларнинг «моддийлашиши», воқеланиши
учун хиз-
мат қилади.
Тил системаси – бу лисоний (лингвистик) бирликлар ва уларнинг жамият
талабига – коммуникатив жараёнга мос ҳолда ўзаро боғланиши, мантиқий
муносабатга киришиши учун хизмат қиладиган муайян қоидалар хазинаси-
дир, имкониятдир.
Тил системаси таркибидаги моддий – коммуникатив
бирликлар муайян
қоидалар асосида ўзаро зарурий алоқага, муносабатга киришадилар, муайян
гуруҳларни (парадигмаларни) тузадилар, нутқ бирликларини
ҳосилаларини
яратадилар. Бу алоқа, муносабатлар мутлақо мантиқий, объектив, ижтимоий
бўлиб, икки йўналишда – парадигматик ва синтагматик боғланишларда куза-
тилади, реаллашади, ушбу аспектларда тадқиқ ва таҳлил қилинади, ўрга-
нилади. Аниғи, тил бирликлари орасидаги боғланиш, алоқа парадигматик ва
синтагматик муносабатни ҳосил қилади. Демак,
тил системаси таркибидаги
бирликларнинг асосий муносабатлари парадигматик ва синтагматик муноса-
батлар ҳисобланади. Тил системаси фаолияти, амалиёти, ҳаракати,
мавжудлиги айнан мана шу парадигматик ва синтагматик муносабатлар асо-
сида юз беради. Шунга кўра тил системаси билан бевосита – табиий боғлиқ
парадигматика – парадигматик муносабат ва синтагматика – синтагматик
муносабат каби тушунчаларни аниқлаш, уларнинг тил системасидаги мавқе-
ини, аҳамиятини, ўрнини белгилаш назарий тилшуносликнинг муҳим маса-
лаларидан бири ҳисобланади.
Эслатамиз, парадигматика, парадигматик муносабат (ассоциатив алоқа) ва
синтагматика, синтагматик муносабат тушунчалари
Фердинанд де Соссюр
томонидан тилшунослик назариясига киритилган.
Парадигматика тил бирликларини тил системасининг элементлари сифа-
тида, структурал бирликларнинг жами сифатида текшириш аспектидир.
148
Айтмоқчимизки, парадигматикада тил системасининг структурал бирликлари
муайян
парадигмаларга бирлашиб, ўзаро бир-бири билан таққосланишига,
қиёсланишига кўра характерланади. Демак, парадигматика айни вақтда пара-
дигмалар системасидир. Парадигмалар системаси эса, айтилганидек, тил
бирликларига, аниқроғи, уларнинг умумий ва хусусий маъноларига кўра -
148
О.С.Ахманова. Словарь лингвистических терминов. –М., 1960, 310-бет.
211
улар асосида ташкил топади, яъни парадигмалар ўзаро мантиқий муносабатга
киришган қатор тил бирликларининг умумий маъноларига кўра
бирлашиб,
хусусий маъноларига кўра эса фарқланади. Масалан, отларнинг келишик би-
лан турланиши ҳамда грамматик сон ва
эгалик шакллари парадигмаси,
феълларнинг шахс-сонда тусланиш парадигмаси ва бошқалар. Қиёсланг:
I
II
1.
Ватан
Do'stlaringiz bilan baham: