Ўзбекистон республикаси олий


Мустаҳкамлаш учун саволлар



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/141
Sana24.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#193439
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   141
Bog'liq
умумий тилшунослик (2013)

Мустаҳкамлаш учун саволлар: 
1. Тилнинг қандай жиҳатлари мавжуд? 
2. Тилнинг ифода жиҳати деганда нимани тушунасиз? 
3. Тилнинг мазмун жиҳати деганда нимани тушунасиз? 
4. Тил жиҳатлари қайси лисоний бирликлар билан боғланади? 
128
Сўз ҳақида қўшимча маълумот олиш учун “Тил ва нутқ бирликлари” бўлимига 
қаранг. 


190 
Асосий тушунчалар: 
1.Тил жиҳатлари – лисоний бирликларнинг ифода ва мазмун томонларини 
ўз ичига олади. 
2. Ифода жиҳати – лисоний бирликларнинг ташқи – товуш томони билан 
белгиланади. 
3. Мазмун жиҳати – лисоний бирликларнинг ички – маъно томони билан 
аниқланади. 
 
 
Адабиётлар: 
 
1. В.М. Солнцев. Язык как системно – структурное образование. 

М., 
1971. 
2. С.Усмонов. Умумий тилшунослик. 

Т., 1972. 
3. Р.Расулов Ўзбек тилидаги ҳолат феъллари ва уларнинг облигатор ва-
лентликлари. 

Т., 1989. 
4. Ҳ.Неъматов, Р.Расулов. Ўзбек тили систем лексикологияси асослари.
-Т., 1995. 
5. SH.Rahmatullayev. Hozirgi adabiy o‘zbek tili. 

T., 2006. 
 
 
 
 
 
 
 


191 
IX. ТИЛ ВА НУТҚ БИРЛИКЛАРИ 
Тил ва нутқ ўзаро диалектик боғлиқ бўлиб, ижтимоий-тарихий
ижтимоий-психик ҳамда ижтимоий-индивидуал ҳодисалар сифатида 
жамиятга тенги йўқ алоқа қуроли ва алоқа усули бўлиб хизмат қилади.
129
Шундай экан, тил ва нутқ жараёни қандай амалга ошади? Қандай 
бирликлар билан «иш кўради»? Умуман, тил ва нутқ бирликларига қандай 
бирликлар киради-ю ва уларга хос хусусиятлар нимада? Улар орасидаги 
ўзаро муносабат, боғлиқлик қандай кечади? 
Ҳозирда тилшуносликда, хусусан, ўзбек тилшунослигида тил ва нутқнинг 
асосий бирликлари сифатида фонема, морфема, лексема, модель ва товуш
сўз (сўз формаси), сўз бирикмаси ҳамда гап кабилар қайд этилади. Аниқроғи, 
тил бирликларига: фонема, морфема, лексема ва моделлар; нутқ 
бирликларига: товуш, сўз (сўз формаси), сўз бирикмаси, гап ва бошқалар 
киритилади.
Тил ва нутқ ўзаро боғлиқ экан, бундан ўз-ўзидан - мантиқий равишда тил 
ва нутқ бирликларининг ҳам ўзаро боғлиқлиги, ўзаро «ажралмас» алоқада 
эканлиги тушунчаси келиб чиқади. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. 
Негаки, тил ва нутқнинг боғлиқлиги, жамиятдаги вазифаси улар 
бирликларининг фаолияти, фаоллиги сабабли юз беради. Тил ва нутқнинг 
ўзаро муносабати аслида улар бирликларининг ўзаро боғлиқлигидан, 
муносабатидан келиб чиқади. Тил ва нутқ жамиятдаги ўз «операцияларини», 
таъсир қилиш қувватини муайян бирликлари орқали амалга оширади.
Аслида тил бирликлари муаммосини ҳал қилиш нутқ бирликларисиз, нутқ 
бирликлари муаммосини ҳал қилиш эса тил бирликларисиз амалга ошмайди. 
Уларнинг диалектик боғлиқлиги, муносабати ҳам шунда. Бошқача айтганда, 
нутқ бирликлари нутқда тил бирликларидан ҳосил бўлади, яъни нутқ 
бирликлари асосида тил бирликлари мавжуд бўлади. Тил бирликлари нутқ 
бирликлари учун моддий асос вазифасини ўтайди. Нутқ бирликлари (товуш, 
сўз, сўз бирикмаси, гап кабилар) аслида тилнинг - тил бирликларининг 
ҳаракатдаги кўриниши, фаоллигидир.
Тил ва нутқ диалектикаси қуйидаги бирликлар орқали намоён бўлади.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish