Панини грамматикаси
Қадимги ҳиндларнинг энг машҳур тилшуноси Панинидир. У бизнинг эра-
мизгача бўлган IV асрда яшаб ижод этди. Панини ўзигача бўлган давр тилшу-
носларининг қўлга киритган ютуқларини умумлаштириб, улардан фойдалан-
ган ҳолда классик санскритнинг (қадимги ҳинд адабий тилининг) энг машҳур
грамматикасини яратди. Унинг ушбу асари «Аштадьхян» номи билан аталади.
Панини грамматикаси тўрт мингга яқин (3996 та) қисқа ва лўнда шеърий
усулда ёзилган, осонлик билан эсда қоладиган қоида(сутр)ларни ўз ичига ола-
ди.
13
Панини грамматикаси соф эмпирик ва тасвирий характерга эга бўлиб, ун-
да санскрит (қисман Веда) тилининг фонетикасига, морфологиясига, сўз яса-
лиши ва синтаксисига оид фикрлар жамланган.
Ушбу тадқиқот тили - ундаги қоидалар ниҳоятда ихчам ва қисқа бўлган-
лиги, асар тили ўзига хос терминологияга эгалиги сабабли Панини
тадқиқоти узоқ вақтгача европалик олимларга тушунарли бўлмади. Биринчи
бўлиб асар мазмунини, ундаги ғояни рус тилшунос олими Отто Бётлинг
изоҳлаб берди.
Панини ўз давридаёқ тилни система сифатида тушунди, сўз туркумларини
фарқлади, сўз таркибини ўрганди, ўзак, қўшим-ча, урғу, интонация ва бошқа
ҳодисалар ҳақида маълумот берди.
Панинининг саккиз бўлимдан иборат классик санскрит масалаларига оид
грамматикаси Ҳиндистонда деярли икки минг йил давомида энг асосий ва
энг муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилди. Эрамизнинг XIII асрларидагина
санскритнинг ҳинд олими Вопадева тузган янги грамматикаси майдонга кел-
ди.
Яски (эрамиздан аввалги V аср)
Яски (Яска) Ҳиндистоннинг машҳур тилшуносидир. У сўз ҳамда сўзнинг
морфологик таркиби, маъноси, вазифаси ҳақидаги фикрларини ёзиб қолдир-
ган. Яски сўзнинг предметни бевосита акс эттирмаслигини, сўз билан, яъни
унинг товуш томони билан предмет ўртасида маънонинг мавжудлигини
тўғри таъкидлайди. Сўз маъно туфайли предметни номлаш имкониятига эга-
лигини қайд этади.
Тилшунос Ведалар тилини кенг изоҳлаб, тушунтириб берувчи асар ярата-
ди ва бунда ўзигача бўлган тадқиқотчилар ишларини умумлаштиради.
Хуллас, қадимги Ҳиндистоннинг тилшунослик соҳасидаги ютуқлари ул-
кан бўлиб, улар ўз муваффақиятлари билан жаҳон тилшунослиги фанига кат-
та ҳисса қўшдилар. Уларнинг таълимотлари, ғоялари юнон ва араб тилшу-
нослигига жиддий таъсир қилди. Ҳинд тилшунослиги Европага ХVIII аср-
нинг ўрталарида етиб келди.
Ўрта Осиёда эса ҳинд тилшуносларининг таълимотлари анча илгари
маълум бўлган. Жумладан, буюк бобокалонимиз хоразмлик Абу Райҳон
Беруний (X – XI аср) санскритни яхши билган, Ҳиндистонга махсус бағи-
шланган «Ҳиндистон» номли асар ҳам яратган.
14
Энг муҳими шундаки, ҳинд тилшуносларининг жаҳон тилшунослигига
қўшган беқиёс ҳиссаси санскрит билан белгиланади. Тилшунос олимлар-
нинг санскрит билан яқиндан танишуви жаҳон фанида қиёсий – тарихий
тилшуносликнинг юзага келишига сабаб бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |