БИРИНЧИ ҚИСМ
ТИЛШУНОСЛИК ТАРИХИ
1. ҚАДИМГИ АСРЛАР ТИЛШУНОСЛИГИ
Тилшунослик алоҳида, мустақил фан сифатида XIX асрнинг биринчи
чорагида (1816 йилда) фанлар оламига кириб келди. Шак-шубҳасиз,
тилшунослик ҳам бошқа қатор фанлар каби тадқиқотлар, тажрибалар,
изланишлар, ғоялар, кузатишлар натижаси, «маҳсули» сифатида ўзининг алоҳида
ўрганиш объектига ва текшириш методига эга бўлди.
Қатъий айтиш мумкинки, жаҳон тилшунослиги фани ҳам шу кунги
тараққиёт босқичига етиб келгунча узоқ тарихий тараққиёт даврини, «ўсиш»
даврини босиб ўтди. У турли мактаблар, оқимлар, таълимотлар таъсирида
бўлди, олимлар томонидан лисоний ҳодисалар ҳақида айтилган фикрлар
қарама қаршилигига, тил ҳодисалари ҳақида яратилган жуда кўплаб
манбаларга «гувоҳ бўлди», шаклланди. Аниғи, тилшунослик фани ҳам жаҳон
фанлари системасида ўзига хос ва ўзига мос доимий мустаҳкам ўрин
эгаллади.
Тилшунослик фанининг қадимги энг муҳим манбалари, таълимотлари,
мактаблари илк бор қадимги Ҳиндистон, Юнонистон, Рим ва Хитой
мамлакатларида майдонга келди.
Ўрта ва янги асрларда эса тил ҳақидаги фан Европада, Арабистонда ва
Ўрта Осиёда тараққий қилди.
ҚАДИМГИ ҲИНД ТИЛШУНОСЛИГИ
Қадимги Ҳиндистон жаҳон тилшунослиги тарихида тилшунослик
фанининг бешиги, маркази сифатида тан олинади ва умум томонидан
эътироф этилади. Бу – мутлақ ҳақиқат. Чунки тил масалаларига бўлган
қизиқиш, тилга оид ҳодисалар билан жиддий ва пухта шуғулланиш илк бор
Ҳиндистонда
ҳинд олимлари, филологлари томонидан бошлаб берилди.
Айни жараённинг бошланиши даставвал соф амалий аҳамиятга эга бўлди.
Аниқроғи, 15 аср илгари ёзилган қадимги ҳинд адабий тили ёзувида -
10
санскритда яратилган қадимги ҳиндларнинг диний мадҳиялари – Ведалар
1
тили даврлар ўтиши билан мамлакат аҳолисининг сўзлашув тилидан
(пракритдан) фарқланиб қола бошлади. Бошқача айтганда, қадимги ёзма
ёдгорликлар тили (ёзма нутқ) билан сўзлашув тили (жонли нутқ) орасида
ажралиш, номослик, «зиддият» юзага келди. Ушбу зиддиятни, фарқланишни
йўқотиш учун ҳинд олимлари қадимий ёзма ёдгорликлар тилини ўрганишга,
тадқиқ қилишга, уларни оммавийлаштиришга жиддий киришдилар. Улар
қадимги Ҳиндистонда алоҳида эътиборга, ҳурматга сазовор бўлган
Ведалардаги маъноси тушунарли бўлмаган сўзларни аниқлаб, уларнинг
маъносини изоҳладилар, шарҳладилар. Ведалар тилига оид махсус изоҳли
луғатлар туздилар, матнни фонетик ва грамматик жиҳатдан таҳлил қилдилар.
Хуллас, Ведалар тилидаги сўз ва жумлалар маъносини, уларнинг аниқ
талаффузини, шаклини сақлаб қолишга бўлган қатъий интилиш қадимги
Ҳиндистонда тилшуносликнинг юзага келишига асосий сабаб бўлди.
Ҳиндлар қадимий даврнинг энг буюк фонетикачилари ва грамматикачи-
лари сифатида танилганлар. Улар фонетика соҳасида юнонлардан ҳам олдин
унли ва ундош товушларни фарқлаганлар, портловчи ва сирғалувчи, жаран-
гли ва жарангсиз товушларни, товуш бирикмаларини, бўғин, урғу, интона-
ция, чўзиқлик ва қисқалик каби фонетик ҳодисаларни, жараёнларни билган-
лар. Шулар юзасидан мукаммал маълумотлар қолдирганлар. Қадимги ҳинд
тилшунослигида фонема ҳақида ҳам муайян тушунчалар бўлган.
Қадимги ҳиндлар сўзларнинг фақат маъно томонидагина эмас, балки то-
вуш томонида ҳам ўзгаришлар бўлишини билганлар. Шунга кўра улар сўзлар-
нинг товуш жиҳатига ало-ҳида эътибор берганлар. Товуш ҳақида, товушлар-
нинг ўзгариши ҳақида тадқиқот ишларини олиб борганлар. Шунингдек, қа-
димги ҳиндлар товушларнинг физиологик
артикуляцион хусусиятлари,
бошқа товушлар билан алмашиниши, бир товушнинг бошқа товуш таъсири
билан ўзгариши (комбинатор ўзгариш) каби ҳодисаларни аниқлашга ҳам эъти-
бор берганлар. Улар товушларнинг артикуляцион – физиологик хусусиятла-
рини ҳисобга олган ҳолда тасниф қилганлар. Шу асосда, юқорида айтилгани-
дек, товушларни унли ва ундошларга ажратганлар, нутқ аъзоларининг яқин-
лашувидан унлилар, бир-бирларига таъсиридан, яъни тегишидан ундошлар
ҳосил бўлишини қайд этганлар.
1
Ведалар-ўн китобдан иборат бўлган диний мадҳиялар-гимнлар, диний қўшиқлар
ва афсоналар тўплами. Буларнинг ичида энг қадимийси ва энг муҳими Ригведа
(мадҳиялар тўплами) ҳисобланади.
11
Агар юнон филологлари товуш алмашинуви масаласига умуман аҳамият
бермаган бўлсалар, ҳинд тилшунослари бу жараёнга алоҳида эътибор
берганлар, тадқиқот олиб борганлар, айни жараённинг ўзига хосликларини
аниқлаб берганлар. Қиёсланг: санскрит тилига оид сўзларда, масалан, vidma
сўзи «биз биламиз» маъносини берса, veda «мен биламан» тушунча-сини,
vaidyas
сўзи эса «олим», «илмли» маъносини беришини кўрсатиб берганлар.
Қайд этилган маъно (тушунча) ўзгаришлари эса i – e - ai унли товушларнинг
алмашинуви натижаси эканлиги ҳақида ишонарли, асосли фикрларни баён
қилганлар.
Қадимги ҳинд тилшунослари грамматика
морфология соҳасида ҳам
анча ишларни амалга оширдилар. Улар бу йўналишда ҳам грек
тилшуносларидан анча илгарилаб кетдилар. Аниқроғи, ҳинд тилшуноси Гуру
морфологиянинг уч бўлимдан ташкил топишини аниқ кўрсатиб беради ва
унга қуйидагиларни киритади: 1. Сўзлар таснифи (сўз туркумлари). 2. Сўз
ясалиши. 3. Сўз ўзгариши.
Ҳиндлар тўртта сўз туркумини фарқлаганлар: от, феъл, олд кўмакчи ва
юклама.
Ҳиндларда от предмет ифодаловчи, феъл эса ҳаракат, ҳолат ифодаловчи
сўз сифатида берилади. Олд кўмакчилар эса отларнинг, асосан, феълларнинг
маъносини белгилайди. Юкламалар эса маъноларига кўра 1) боғловчи ва 2)
қиёсловчи каби турларга ажратилади. Олмош ва равишлар эса от ва феъл
туркумларига қўшиб юборилган, алоҳида ажратилмаган.
Юнонлардан фарқли ҳолда ҳиндлар сўз туркумларини гап бўлакларидан
фарқлаганлар, яъни улар билан қориштирмаганлар, адаштирмаганлар. Шунга
кўра ҳиндлар, юқорида айтилганидек, отларни предмет, феълларни ҳаракат
ифодаловчи сўз сифатида «баҳолаганлар».
Қадимги ҳиндлар сўзларни таҳлил қилиш, таркибини ўрганиш жараёнида
уларни қуйидаги бўлакларга ажратганлар: 1) ўзак, 2) суффикс, 3) қўшимча
(турловчи қўшимча). Шунинг-дек, сўз ясовчи ва сўз ўзгартирувчи морфема-
лар фарқланган.
Европа олимлари ҳинд тилшуносларининг ишлари билан яқиндан тани-
шиб, сўзлардан ўзак, сўз ясовчи ва сўз ўзгартирувчи морфемаларни ажра-
тишга «киришганлар».
Ҳиндлар отларда еттита келишикни қайд этганлар: 1) бош келишик, 2) қа-
ратқич келишиги, 3) жўналиш келишиги, 4) тушум келишиги, 5) қурол кели-
шиги, 6) чиқиш (аблатив) келишиги, 7) ўрин келишиги.
12
Ҳинд тилшунослари қўшма сўзларнинг ўттизга яқин турини фарқлаган-
лар. Улар қўшма сўзларнинг тузилишида компонентлар орасидаги муноса-
батларга эътибор берганлар. Масалан: от+от//феъл; сифат// сифатдош
//равиш+от// сифат//феъл; сон+от ва бошқалар.
Ҳинд грамматикачилари феъл туркумининг морфологик категорияларини
мукаммал ишлаган эдилар. Улар феълнинг уч замонга бирлашадиган етти
хил замон формасини: ҳозирги замон, ўтган замоннинг тугалланган, тугал-
ланмаган, узоқ ўтган замон турларини, келаси замон, одатдаги келаси замон
ва жуда кам қўлланиладиган шарт феъли шаклини ажратганлар.
Ҳиндлар қадимги даврлардаёқ феълнинг тўртта майлини
аниқлик, ис-
так, буйруқ ва шарт майлларини билганлар.
Феълнинг аниқ, ўрта ва мажҳуллик нисбатлари ажратилиб, ҳар бири
алоҳида таърифланган, тавсифланган.
Ҳиндлар санскрит тилида феълнинг учта шахс ва учта сон: бирлик,
жуфтлик ва кўпликларга кўра тусланишини кўрсатганлар.
Ҳинд тилшунослари фикр ифодалаш бирлиги бўлган гапнинг муҳимлиги-
ни инкор қилмаган бўлсаларда, синтаксис масалалари билан махсус шуғул-
ланмаганлар. Улар синтаксисда сўзларнинг бирикиш тартиби, келишик, за-
мон ва майл формаларининг бирикиши каби масалаларни ўрганиш билан че-
гараланганлар. Сўз фикр ифодалаш имкониятига эга эмас, яъни сўз гапдан
ташқари мавжуд эмас деб, гапни тилнинг асосий бирлиги ҳисоблаганлар.
Хуллас, қадимги ҳиндлар фонетика ва морфологияга нисбатан синтаксис
масалаларида анча бўш бўлганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |