108
Газ аралашмаси таркибидаги аниқланаётган компонентнинг хар бир қийматига
оптик клиннинг маълум бир холати тўғри келади.
Расм 111.
Ушбу ГИП–7 газоанализатори хаво таркибидаги углерод оксидини ва
аммиакни аммиак ва хаво аралашмасидаги миқдорларини ўлчашда ишлатилади.
Ультрабинафша нурларни ютувчи газоанализаторлар
Бу газоанализаторларда баъзи газлар ва буғларни нурларнинг ультрабинафша
қисмидаги спектрларини ютишидан фойдаланилади. Бу газоанализаторлар хлор,
H
2
S, азот икки оксиди ва симоб буғлари миқдорини аниқлашда ишлатилади.
Ушбу газоанализатор принципиал схемасини кўриб чиқамиз (расм 112).
Схема, электр компенсацияли ноль усулга асосланган бўлиб, у икки оптик
каналга эга (оптик компенсация схемаси ҳам мавжуд):
Биринчи ишчи канал - ультрабинафша нури манбаи 1, нур фильтридан 2,
анализ қилинувчи газ ўтиб турувчи линзали (5) ишчи камера 4 ва ишчи фотоэлемент
7 дан ташкил топган; иккинчи солиштириш канали ҳам
ультрабинафша нури
манбаи 1, нур фильтридан 2, йўналтирувчи линза 5, ярим ўтказувчи пластина 3 ва
солиштириш фотоэлементи 6 дан ташкил топган.
Газ аралашмасидаги аниқланаётган компонент миқдори ўзгариши билан
фотоэлементларга келаётган нурларнинг ёруғлиги хар хил бўлади ва натижада,
икки елкасига фотоэлементлар 6 ва 7 уланган кўприк схемаси мувозанат холатидан
чиқади. Кўприкнинг қолган икки елкаларини ўзгармас қаршиликлар R
1
ва R
2
ва
реохорд R ташкил этади. Ўлчаш диоганалидан, газ аралашмасидаги аниқланаётган
компонент миқдорига пропорционал бўлган разбаланс токи ўтади. Разбаланс
сигнали электрон кучайтиргичда (ЭУ) кучайтирилиб, реверсив юритгичга (РД)
берилади ва
унинг ротори айланиб, реахорд R сургичини мувозанат тиклангунча
109
суради. Бунда, кўприк схемасидаги мувозанатга пастки ва юқори шахобчаларга
берилаётган кучланишларни реахорд сургичи ёрдамида ўзгартириб эришилади
(яъни, бунда, кўприк схемасининг икки ёндош
елкаларига уланган r
1
ва r
2
қаршиликлар нисбати ўзгартирилади).
Расм 112.
Шундай қилиб, кўприк схемаси мувозанат холатини реахорд сургичининг
холати белгилайди, аниқроғи, ишчи кювета 4 дан ўтаётган газ аралашмаси
таркибидаги аниқланаётган компонент миқдорига боғлиқ
равишда ишчи
фотоэлемент 7 ёритилганлиги ўзгаради ва кўприк схемаси мувозанат холатидан
чиқади. Ярим ўтказувчан пластина 3 ёрдамида, маълум вақт оралиғида, кювета 4 дан
аниқланаётган компонент миқдори нольга тенг бўлган аралашма ўтказилиб,
шкалани нольга текшириб турилади.
Шунингдек, оптик компенсацияли ультрабинафша нурларни ютувчи
газоанализаторлар мавжуд.
Бу ультрабинафша нурларни ютувчи газоанализаторлар ўлчаш схемаларининг
камчилиги бўлиб, схемада иккита хар хил характеристикали фотоэлементларнинг
ишлатилиши ҳисобланади (иккита бир хилдаги характеристикага эга бўлган
фотоэлементларни топиш қийин).
Ультрабинафша нурларни ютувчи газоанализаторларнинг УФ 6201 ва УФ
6202 турлари мавжуд бўлиб, уларда битта фотоэлемент ишлайди ва унинг чиқиш
сигнали 50 гц ли пульсацияланувчи фототок бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: