Тарихий манбашунослик



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet154/189
Sana24.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#192294
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   189
Bog'liq
tarixij manbashunoslik

15.2.4. «Музаккири ал-асҳоб» 
«Музаккири ал-асҳоб» («Дўстларни эслатувчи китоб») тазкирасининг 
муаллифи ХVII асрда ўтган йирик шоир ва олим Малехо Самарқандийдир. 
Бу асарда VII асрда яшаб ижод этган 200 дан ортиқ мовароуннаҳрлик 
шоирларнинг қисқача таржимаи ҳоли ва асарларидан парчалар 
келтирилган. Китоб 1682-1692 йиллар орасида ёзилган. 
Малехо Самарқандийнинг ҳақиқий исми Муҳаммад Бадиъ ибн 
Муҳаммад Шариф Самарқандий бўлиб, у 1641 йили Самарқандда 
ўқимишли фақиҳ ва ўзига тўқ оилада таваллуд топган. Отаси Муҳаммад 
Шариф Самарқанд қозиси, сўнг муфтий маҳкамасида хизмат қилган. 1670 
йили вафот этганида, унинг бойлиги Абдулазизихоннинг (1645-1680 йй.) 
амри билан ўғли Муҳаммад Бадиъга қолдирилган. Бўлғуси олимнинг ҳаёти 
қийинчилик ва мухтожликсиз, яхши кечган. Шунинг учун ҳам у яхши 
ўқиган ва кўп ерларга саёҳат қилиш имконига эга бўлган.
Муҳаммад Бадиъ бошланғич маълумотни Самарқандда олган. Кўп 
илмларни, фиқҳ, фалсафа, илоҳиёт ва мантиқни отасидан, шеър илмини 
қози Лутфуллоҳдан мадрасада олган. У мадрасада тафсир, астрономия
тарих ва адабиётни ҳам ўрганган. «Хусусан,-деб ёзади у ўз тазкирасида,-
«Чағминий шарҳи»
103
ва Али Қушчининг форсча рисоласини
104
ўша 
мавлоно Лутфуллоҳдан ўрганганман». Малехо 11 ёшида шеър ёза 
бошлаган ва баъзи қийин атамаларни изоҳлай олган. 
Олим 1670 йили, отаси вафотидан кейин, Эрон бўйлаб саёҳат қилган 
ва уч йил мобайнида мамлакатнинг ўша вақтдаги пойтахти Исфаҳон ва 
катта шаҳарлари Нишопур, Кошон, Машҳад ва бошқа шаҳарларида бўлган, 
ўша йиллари бўлажак асар учун маълумотлар тўпланган. 1673 йили у она 
шаҳри Самарқандга қайтиб келди ва етти йил мобайнида Самарқанд ва 
103
Саййид Шариф Журжонийнинг «Ал-мулоххас фи-л-ҳайъат» асарига ёзилган шарх назарда тутилади.
104
Олимнинг Мирзо Улуғбекнинг «Зижи жадиди Кўрагоний» асарига ёзган шарҳи назарда тутилади.


Бухоро шаҳарларида фиқҳ, тафсир ва ҳадис илмларидан олган 
маълумотини Қози хожа Миракшоҳ раҳбарлигида чуқурлаштирган. 1689 
йили Самарқанд ҳокими Иброҳимбий уни Шайбнийхон мадрасасига 
мударрис этиб тайинлайди. Олим ўз асарини шу ерда тамомлади. Унинг 
қачон вафот этгани маълум эмас.
«Музаккири ал-асҳоб», унда тилга олинган шоирларнинг
асарларидан бошқа жуда кўп, турли мавзудаги асарларда келтирилган 
маълумотларни ўрганиш асосида ёзилган. Манбалар ичида Мирхонднинг 
«Равзат ус-сафо», имом Абулфазл Муҳаммад ас-Самарқандийнинг 
«Қандия», Яҳё Сибак Нишопурийнинг «Габистони ҳаёл», Али ибн Ҳусайн 
Воиз ал-Кошифийнинг «Рашаҳот ул-айн ул-ҳаёт», мулла Содиқ 
Самарқандийнинг «Риёз уш-шуаро», Мир Саид Шариф Роқимнинг 
«Тарихи касира», хожа Самандар Термизийнинг «Дастур ул-мулук» 
асарлари ҳам бор. Шунинг учун асарда шеърият илмидан ташқари, тарихий 
ва географик маълумотлар ҳам кўп. 
Тарихий маълумотлардан Хива хони Анушахоннинг 1681 ва 1686 
йиллари Бухоро хонлиги ҳудудларига бостириб кириши, 1681 йили Бухоро 
атрофидаги туманлар ва Бухоро шаҳристонининг босиб олиниши, 1686 
йили Самарқанд, Қарши ва Шаҳрисабзнинг босиб олиниши ва бунинг оқи 
оид маълумотларданбатида халқ ва ҳукуматнинг оғир аҳволга тушиб 
қолиши ҳақидаги маълумотлар диққатга сазовордир. 
Асарда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволига оид 
маълумотлар ҳам учрайди. Ҳунармандчилик, мисгарлик, кимухтгарлик, 
бўёқчилик-сабботий, гилкорлик, кавушдўзлик, зардўзлик, қассоблик, 
карбозфурушлик, 
атторлик, 
заркашлик, 
баззозлик, 
темирчилик, 
хиргоҳтарошлик, наққошлик, саррофлик, жомабофлик, муҳргарлик ва 
бошқалар, хожа Убайдулла Аҳрор авлодининг мол-мулки ҳақида 
маълумотлар учратамиз. Аштархонийлар давлати тузилиши, хусусан 
оталик, муставфий, парвоначи, мироҳур, додхоҳ, тўқсабо, сипоҳсалор, 
судур, фақиҳ, аълам, муфтий, қози аскар, раис, китобдор, мударрис, 
мутавалий, юз боши, мири ҳазар, воқеанавис ва бошқа мансаблар ҳақида 
ўта қимматли маълумотлар мавжуд. 
Тазкирада келтирилган Бухоро ва Самарқанд шаҳарларининг 
топографияси ҳақидаги маълумотлар ҳам диққатга сазовордир. Масалан, 
Самарқанд гузарларидан Дегрезон, Ҳовузи сангин, Бўстон Боло, Мир Саид 
ошиқ, Кимухтгарон, Бўстини хон, Гавкашон, Собунхона, Атторон, 
Сангтарошон, Хон Саид имом, Лаби ҳовуз, Дарвозайи об гузарлари тилга 
олинади. Бухоро ва Самарқанддан ташқари, Амир Темур ва Шайбоний 
Абдуллахоннинг Қарши ва Шаҳрисабзни обод қилиш йўлида олиб борган 
ишлари ҳам тилга олинади. «Насаф,- деб ёзади Малехо,-обод вилоят. 
Унинг ободончилиги шу даражадаки, таъриф ва тавсифга муҳтож эмасдир. 
Масжид ва сардобадан ташқари, бу шаҳарда Абдуллахон тарафидан кўп 
иморатлар юунёд этилган. (Амир) Боқибий, Абдуллахоннинг кўрсатмаси 
билан ушбу шаҳарда мадраса, карвонсарой, ҳаммом, (маммар) тошдан 
тимлар қурдирган. Шаҳрисабз ҳақида ўқиймиз; «Кеш вилояти, худди 


Самарқанд сингари, аввао салтанат пойтахти бўлган. Шаҳид Султон 
Улуғбек кўрагон тарафидан бино қилинган жомиъ масжид, жаноб шайх 
(Шамсуддин) Кулол мақбараси, мирзо Жаҳонгирнинг мадраса ва мақбараса 
шулар жумласидандир...» 
Хуллас, Малехонинг «Музаккири асҳоб» асари Мовароуннаҳрнинг 
ХV асрнинг иккинчи ярмидаги тарихи ва маданиятини ўрганишда муҳим 
манба бўлиб хизмат қилади. 
Асарнинг қўлёзма нусхалари Ўзбекистон, Россия ва бошқа хорижий 
мамлакатларнинг кутубхоналарда кўп. Фақат ЎзР ФА Шарқшунослик 
институти хазинасида саккиз мўътабар қўлёзма нусхалари мавжуд. Асар 
матни нашр қилинмаган. 

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish