XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI – MAXSUS SON_____
59
асосий вазифалардан бири-бу маънавий жиҳатдан етук, миллий тикланиш ғояларига садоқатли
ёшларни тарбиялашдан иборатдир. Бу йулда улар маьнавиятни шакллантиришда муҳим ўрин
тутадиган жиҳатларга, яъни миллий ўзлигимизни тиклашга, қадрият ва урф-одатларимизга бўлган
эътиборни кучайтиради. Ҳунармандларнинг бугунги авлодига боқиб ҳавас қилсанг, арзийди. Чунки
улар бевосита Юртбошимиз ва ҳукуматимиз раҳнамолиги остида иш олиб бормоқдалар. Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2010 йил 30 мартдаги «Халқ бадиий хунармандчилиги ва амалий
санъатини ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги Фармони [1] бу соҳадаги
юксалишларни яна бир поғонага кўтарди. Эндиликда ҳунармандлар ўзларига берилган имтиёзлардан
кенг фойдаланиб, боқий қадриятларимизни тиклаш борасида тинимсиз изланишга, янгилик яратишга
интилмокдалар.
Хоразм ҳунармандчилигининг кулолчилик санъатида ёш авлодни тарбиялаш, уларни касбга
йўналтириш, ота-боболари изидан бориб, уларга муносиб шогирд-фарзанд бўлишлари ҳамда бу соҳани
чуқур эгаллашлари мақсадида, воҳада қадимдан давом этиб келаётган “Усто-шогирд” анъаналари
йўлга қўйилган бўлиб, бу соҳани янада ривожлантириш учун давлатимиз томонидан қулай шарт-
шароитлар яратиб берилмоқда.
Хусусан, Хоразм анъанавий кулолчилигида неча асрлардан бери давом этиб келаётган урф-
одатлардан бири бу “Усто-шогирд” анъанасидир. Бугунги кунда ҳам Хоразм вилоятидаги кулолчилик
марказлари ҳисобланган, Хонқа “Мадир зангори кулолчилик” ва Янгиариқ “Каттабоғ зангори
кулолчилик” мактабларида бундай анъаналар ҳали-ҳанузгача давом этиб келмоқда. Аслида, XX-аср
бошларида бу устахоналар - кулолчиликнинг энг йирик марказларидан бўлиб, у ерда юздан ортиқ
моҳир кулоллар фаолият юритишган.
Эндиликда, XX-асрнинг бошлари ва воҳада бугунги кунгача давом этиб келаётган Хоразм
кулолчилик устахонасининг ўзига хос хусусиятларидан бири, “Усто-шогирд” анъаналари тўғрисида
қисқача тўхталиб ўтилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Маълумки, Хоразм кулолчилик тарихида, бу касбни ўрганиш учун ҳунармандлар ўз
болаларини таълим олишга, яъни шогирдликка ёшлигидан беришган. Шогирдликка қабул қилинаётган
болалар бирма–бир текшириб олинган ва ёшига алоҳида эътибор қаратилган, асосан ёш болалар қабул
қилинган. Дастлаб болалар усталарнинг уй-рўзғор ишларида ёрдамлашган ва сал кейинроқ устахона
ишларига ҳам жалб қилинган [2].
Шуниси қизиқарлики, ота–оналар усталарга ўз болаларини шогирдликка бераётган пайтда
(маҳаллий шевасида) “эти сизники–суяги бизники” деган фикрни илгари суришган [3], чунки боланинг
келажаги тўлалигича устага боғлиқ бўлган. Уста боланинг иккинчи отаси ҳисобланган. Шогирд уста
қўлида 10 йил иш ўрганган, баъзи вақтларда ундан ҳам кўпроқ вақтни олган, шогирд хизмати учун
умуман ҳак олмаган, фақат устози байрам кунлари ёки бозор кунлари майда–чуйда, ул–бул нарса бериб
турган, холос. Устанинг буюрган иши ўз вақтида бажарилмаса, шогирдини койиган, баъзан эса дардки
ҳам берган, бу қоида эса устахона низомларида акс этган.
Шогирд устахонанинг тўлақонли аъзоси хисобланмаган, у фақат махсус тадбирдан кейингина
ҳақиқий аъзога айланган (аниқроғи, устадан фотиҳа олгандан кейин). Агарда шогирд ўз вазифасини
(ҳунарини) ўргангандан кейин устасидан “патия палови”, яъни фотиҳа сўраган, бу фотиҳа қалантар ёки
бошқа усталардан олинган. Агарда уста шогирдига фотиҳа беришга розилик билдирса, у бу ҳақда
устахонанинг қалантарига (бошлиғига) ҳам мурожаат қилган, шундан кейин қалантар устани чақириб,
ундан фотиҳа бераётган шогирди ҳақида, унинг ҳулқ-атвори, ҳунар ўрганганлиги даражаси,
интилувчанлиги ва бошқа ҳислатлари бирма-бир сўралган. Кейин қалантар нечта одамни зиёфатга
чақирилгани билан ҳам қизиққан, табиийки, унинг учун ҳамма нарса алоҳида тайёрланган.
Кейин “пейкал” орқали бошқа усталарни ҳам зиёфатга (“патияга”) айтишган. Агарда шогирдни
оиласи ўзига тўқ оилалардан бири бўлса, у ҳолда устахонанинг бошқа усталарини ҳам таклиф
қилишган. Маълумотларга кўра, бирданига 3-4 нафар шогирд фотиҳа олишган, шунда барча устахона
аъзолари чақиртирилган, шундай пайтда ҳар бир шогирдга ўзининг устози фотиҳа берган.
“Патия палови” одатда, жума кунлари ўтказилган [4]. Жума намозини ўқиб бўлгандан кейин,
бундай маросимлар бажарилган. Фотиҳа бериш маросимлари асосан, шогирдларнинг хонадонига
бориб ўтказилган ва биринчи навбатда усталарни чой билан меҳмон қилишган. Агар шогирд ўзига тўқ
оиладан бўлса, у ҳолда новвот аралаш чой ҳамда ҳолва тортилган ёки ёз пайти бўлса, дастурхонга турли
хилдаги мева–чевалар ҳам қўйилган, албатта чойдан кейин меҳмонларга ўзбекнинг миллий таоми
ҳисобланган палов тортилган. У ерда шогирд бўлмаган, сабаби у ўша пайтда янги кийимлар, яъни
“чапон” ва “белбоғ” кийгизиб, маросимга тайёрланган. Маросимда унинг кўкрагига иккита нон қўйиб,
Do'stlaringiz bilan baham: |