XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI – MAXSUS SON
6
Ўтган асрнинг 70- йилларигача Орол денгизи ўзининг суви билан Қорақалпоғистон
Республикаси ва Хоразм вилоятининг иқлимига катта таъсир кўрсатиб келган. Орол суви қишнинг
қаттиқ қахратон совуғини, баҳор ойларида келадиган совуқ ҳаво оқимларини юмшатиб турган. Ёзнинг
жазирама ва қуруқ иссиқ ҳаво оқимларини эса анча совитиб, намлигини оширган ҳолда ўтказган.
Ҳозирги кунда эса бундай ҳимоя тўсиғи йўқ, тўғридан-тўғри кириб келаётган ҳаво оқимлари ва унга
қўшимча равишда Оролнинг қуриган юзасидан шамол билан учиб келаётган ҳар хил тузлар ерларнинг
шўрланишига, инсонлар соғлигининг ёмонлашувига ва шу қаторда бино ва иншоотларга агрессив
таъсирларнинг ортишига олиб келмоқда.
Қурилишнинг барча босқичлари об- ҳаво шароитларига боғлиқ. Бунда ноқулай ва хавфли
экстремал шароитлар асосий ўрин тутади (масалан, кучли шамол, кучли жала, қурғоқчилик, жазирама
иссиқ, қахратон совуқ, қалин қор ёғиши ва бошқалар). Ноқулай шароитларнинг таъсири иш вақтининг
йўқотилиши, қурилиш техникаси ва транспортининг туриб қолиши, қурилиш материаллари ҳамда
жиҳозларининг яроқсиз ҳолга келишида ёки бузилишида намоён бўлади.
Об-ҳаво иқлим омили қурилишни оптималлаштиришнинг барча босқичларида метеорологик
ресурс сифатида муҳим аҳамиятга эга. Метеорологик омиллар мустаҳкамликка, умрбоқийликка,
қурилаётган объектларнинг ҳар жиҳатдан қулайлигига таъсир кўрсатади ва маълум миқдорда уларнинг
нархини белгилайди.
Иқлим кўрсаткичлари метеорологик хусусиятларнинг лойиҳа ва техник ҳисобларни бажариш
учун йўл қўйиладиган қийматларини билдирувчи иқлим меъёрларига киритилган. Иқлим
маълумотлари нафақат қурилиш ишлари жараёнида, балки пластмасса, бетоннинг ҳар хил турлари
каби қурилиш ва пардозлаш ашёларини танлашда, қурилиш-монтаж ва таъмирлаш ишлари муддатини
аниқлашда, ишлаб чиқариш жараёнини режалаштириш ав ташкил этишда, махсус турдаги материаллар
ва механизмларни танлашда ҳисобга олинади. Юқорида келтирилган барча кўрсаткичлардан қурилиш
ишлаб чиқаришида нафақат аҳоли турмушининг иқлим шароитларини баҳолаш учун, балки ҳимоя
қурилмаларини қуришни, қурилиш ашёлари ва иссиқлик таъминоти тизимини танлашда сарф
харажатларни баҳолашда ҳам фойдаланилади [5].
Иқлим ресурслари тармоқ ҳамда ҳудудий белгиларига кўра гуруҳларга бўлинади ва улар
биргаликда мамлакатнинг иқлим ресурсларини комплекс баҳолашга хизмат қилади.Умумий иқлим
кўрсаткичи - бу иқлим потенциалидир.
Қурилиш ишлаб чиқариши шароитларини характерловчи асосий иқлим параметрлари
қуйидагилар:
-қиш фаслининг давомийлиги;
- очиқ ҳавода иш шароитини белгиловчи ҳаво ҳарорати ҳамда шамол тезлигининг биргаликдаги
таъсири;
- минорали краннинг ишлашини ёки масалан, девор панелларининг монтажи каби ишларни
чеклайдиган кучли шамоллар;
-қор бўронлари;
-бўронлар пайтида кўринишнинг чекланиши;
-транспорт иши унумдорлигини пасайтирувчи ҳавонинг паст ҳароратли даври.
Ёз пайтида қурилиш- монтаж ишларининг туриб қолишига кучли ёғинлар, туман ва б. сабаб
бўлиши мумкин. Бино ва иншоотларни лойиҳалаш ва режалаштиришда ҳисобга олиниши зарур бўлган
асосий иқлим таъсирлари:
Do'stlaringiz bilan baham: |