XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI – MAXSUS SON_____
5
АРХИТЕКТУРА ФАНЛАРИ
ЎУК: 699.833
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ИҚЛИМ ШАРОИТЛАРИНИНГ ҚУРИЛИШ ИШЛАБ
ЧИҚАРИШИГА ТАЪСИРИ
Р.Э. Савутов, ўқитувчи, Урганч давлат университети, Урганч
Аннотация. Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳудудининг географик
жойлашуви, унинг иқлим кўрсаткичлари ҳамда ҳудуд иқлимининг қурилиш ишлаб чиқаришига таъсири
ҳақида айрим фикрлар билдирилган. Қурилиш ишлаб чиқариши шароитларини характерловчи асосий
иқлим параметрлари, лойиҳалашда ҳисобга олиниши зарур бўлган асосий иқлим таъсирлари кўрсатиб
берилган.
Калит сўзлар: иқлим кўрсаткичлари, иқлимнинг таъсири, метеорологик шароитлар.
Аннотация. В этой статье излагаются некоторые соображения, связанные с
географическим расположением территории Хорезмской области Республики Узбекистан,
показателями климата и влиянием климата территории на строительное производство. Показаны
основные параметры климата, характеризующие условия строительного производства и основные
климатические воздействия , учитываемые при проектировании.
Ключевые слова: параметры климата, климатические воздействия, метеорологические
условия.
Abstract. This article outlines the geographical location of the Khorezm region of the Uzbekistan and
the impact of its climatic zones climate climatic conditions. The main climate parameters that characterize the
conditions of construction production and the major climate effects that are to be considered in the design are
shown.
Key words: climate parameters, climatic effects,weather conditions
Кундалик турмушимиздаги уй-рўзғор масалалари, ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган ва
бошқа масалалар каби қурилиш ва объектлардан кейинчалик фойдаланиш масалаларини ҳал этишда
ҳам асосан гидрометеорологик омилларни ушбу объектларга таъсирини ҳисобга олган ҳолда қарор
қабул қилишга тўғри келади. Хоразм вилоятининг иқлими кескин-континентал бўлиб, ёзда жазирама
иссиқ, қишда эса мўътадил совуқ об-ҳаво ҳукм суради. Қишда ҳавонинг ҳарорати республиканинг
бошқа ҳудудларига нисбатан 5-8 ⁰С га паст. Йиллик ўртача ҳаво ҳарорати +13,1 ⁰С ни, жумладан,
январ ойида -5 ⁰С , июль ойида +30⁰С ни ташкил этади. Энг юқори ҳарорат 45 ⁰С [2]. Масалан,
қуйида вилоятнинг Хива тумани ҳудуди бир йиллик об-ҳаво ўзгариш графигини олиб кўрайлик:
Йилнинг иссиқ даври 240 кун давом этади, совуқ даври эса 79 кун атрофида бўлади. Энг совуқ
ойлар январ ва феврал ойлари ҳисобланади. Бу ойларда ҳаво ҳарорати ўртача -21⁰С дан -23 ⁰С гача
оралиқда ўзгаради. Атмосфера ёғинларининг ўртача йиллик миқдори 78-79 ммни ташкил этади
(ёғинлар асосан баҳор ва куз фаслларига тўғри келади) [3].
Do'stlaringiz bilan baham: |