Давлат органлари қарорлари, мансабДор шахсларнинг ҳаракатлари



Download 1,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/130
Sana24.02.2022
Hajmi1,37 Mb.
#190260
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   130
Bog'liq
MAMURIY SHIKOYAT BERISH TARTIBI

а н и қ л а д и :
фу қа ро Н.Маликов (бундан буён матнда – аризачи деб юритилади) Мажбурий 
ижро бюроси Тошкент шаҳар Учтепа туман бўлими давлат ижрочисининг хатти-
ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш ва давлат ижрочисининг 2017 йил 10 
февралдаги қарорини ҳа қи қий эмас деб топишни сўраган.
Учтепа туман маъ му рий судининг 2018 йил 29 январдаги ҳал қилув қарори билан 
шикоятни қаноатлантириш рад қилинган. 
Тошкент шаҳар маъ му рий суди апелляция инстанциясининг 2018 йил 30 апрел даги 
қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолди рилган.
Мазкур суд ҳуж жат ла ри дан норози бўлиб, аризачи назорат тартибидаги шикоят 
билан Олий судга мурожаат қилган. 
Назорат шикоятида судлар то мо ни дан иш ҳолатлари ва шикоят талаблари тўлиқ 
ўрганилмасдан қолганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор 
қилган ҳолда шикоятда келтирилган талабни қаноатлантириш сўралган.
Судлов ҳайъати иш ҳуж жат ла ри ни ўрганиб чиқиб, МЧЖ вакилининг тушунти-
ришини тинглаб, прокурорнинг назорат шикоятини қаноатлантиришни рад қилиш тўғ-
ри си да ги фикрини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳуж жатлаирини ўзгаришсиз 
қолдиришни лозим деб топди. 
Иш ҳуж жат ла ри дан аниқланишича жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар 
судининг 2016 йил 16 май да ги ҳукмига асосан, Н.Маликов ва бошқалардан “Зафар 
Суғурта” қўшма корхонаси шаклидаги МЧЖ фойдасига етказилган 234.708.195 сўм 
моддий зарар солидар тартибда ундириш белгиланган. 
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди 2016 йил 19 апрелдаги 1-433/12 
сонли кузатув хати билан Суд департаментининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқар-
масига 26 та, шу жумладан МЧЖ фойдасига Н.Маликов ва бошқалардан солидар 
тартибда 234 708 195 сўм ундириш тўғ ри си да ги ижро варақаларни юборган. Мазкур 
ижро варақалар суд департаментининг Тошкент шаҳар бошқармасига 2016 йил 19 
июнда келиб тушган. 
Шу куннинг ўзида Суд ижро департаментининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқар-
маси ижро варақаларни ижросини таъминлаш учун суд ижро департа ментининг 
Учтепа бўлими бошлиғига юборган. 
Суд ҳукмининг ижроси узоқ вақт таъминланмаганлиги сабабли МЧЖнинг 2016 йил-
даги мурожаатига кўра, Суд ижро департаменти Учтепа туман бўлими ижро варақаси 
йўқолганлиги сабабли, унинг ижроси таъминланмаганлиги тўғ ри си да маълум қилган. 
Суд ижро департаменти Учтепа туман бўлими жиноят ишлари бўйича Тош кент 
шаҳар судига мазкур суднинг 2016 йил 16 май да ги ҳукмига асосан чиқарилган ижро 
варақасининг дубликатини бериш ҳақидаги 2017 йил 24 январдаги К – 1/1 –сонли 
мурожаатига асосан, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди 2017 йил 30 январда 
шу суднинг 2016 йил 16 май да ги ҳукмига асосан И.Холматов, Р.Муроджонов, М.Алиев 


141
IV БОБ
ва Н.Маликовлардан МЧЖ фойдасига етказилган 234.708.195 сўм моддий зарарни 
солидар тартибда ундириш тўғ ри си да ижро варақанинг дубликатини юборган. 
Шунда сўнг, Мажбурий ижро бюроси Учтепа бўлими давлат ижрочиси 2017 йил 10 
февралда ижро варақанинг дубликати асосида ижро иши юртишни қўзғатиш тўғ ри си-
да қа рор қабул қилган. 
Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Суд ҳуж жатлари ва бошқа органлар ҳуж жат ла ри ни 
мажбурий ижро этиш тўғ ри си да ги Қонуни 7-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, 
ижро ҳуж жатининг асл нусхаси йўқолган тақдирда, қонун ҳуж жат ла ри да назарда 
тутилган тартибда бериладиган унинг дубликати ундирув учун асос бўлади. Ушбу 
Қонунинг 27-мод да си га кўра умумий юрисдикция судларининг суд ҳуж жатлари 
асосида бериладиган ижро варақалари – уч йил мобайнида ижрога топширилиши 
мумкин, 28-мод да си га асосан ижро ҳуж жати ижрога топширилганда ижро варақасини 
ижрога топшириш муддати узилиши; 
23-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмига мувофиқ суд ижрочиси ижро ҳуж-
жатини суд ёки бошқа органдан ёхуд ундирувчидан (агар ижро ҳуж жатини ижрога 
топшириш муддати ўтмаган ва мазкур ҳуж жат ушбу Қонуннинг 8-моддасида назарда 
тутилган талабларга мувофиқ бўлса) ижро учун қабул қилиб олиши ва ижро иши 
юритишни қўзғатиши шартлиги қайд этилган.
Суд ижрочиси ижро ҳуж жатини олган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай 
ижро иши юритишни қўзғатиш тўғ ри си да қа рор чиқаради.
Иш материалларига кўра, суднинг 2016 йил 16 май да ги ҳукми асосида ижрога 
берилган ижро ҳуж жатлари 2016 йил 19 июнда суд ижро департаментининг Тошкент 
шаҳар бошқармасига, 2013 йил 30 июнда эса шаҳар бошқармасидан Учтепа туман 
бўлимига ижрони таъминлаш учун юборилгани тасдиқланади. Бундай ҳолда ижро 
варақа Қонунда белгиланган муддатларда ижрога топширилган ва унинг ижрога 
топшириш муддати узилган ҳи соб ла на ди.
Судлар то мо ни дан қайд этилган ҳолатлар инобатга олиниб, қонун нормалари 
тўғри қўлланилган ҳолда йўқолган ижро варақаси бўйича белгиланган тартибда унинг 
дубликати берилганлиги, ижро варақаси ўз вақтида суд ижрочиларга юборилганлиги, 
ижрога қаратиш вақтида ижро варақасини суд ижрочиларга топширилганда ижро 
варақасини ижрога топшириш муддати узилиши ва давлат ижрочиси қонун талабларига 
риоя қилган ҳолда ижро иши юритишни қўзғатиш тўғ ри си да қа рор қабул қилганлигидан 
келиб чиқиб, асосли равишда шикоятни рад этиш ҳақида қарорлар қабул қилинган. 
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси МСИЮтКнинг 263-265 
моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати 

Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish