Давлат органлари қарорлари, мансабДор шахсларнинг ҳаракатлари



Download 1,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/130
Sana24.02.2022
Hajmi1,37 Mb.
#190260
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   130
Bog'liq
MAMURIY SHIKOYAT BERISH TARTIBI

а ж р и м қ и л д и:
Учтепа туман ҳокимининг 3222/18-сонли маъ му рий иш бўйича 2018 йил 20 
апрелда қабул қилган ҳал қилув қарори устидан берган назорат шикоятини қабул 
қилиш рад этилсин.
 
 
олий суд судьяси
 
Д.расулов
4.4.4. ишни назорат тартибида кўриш
муддатлари ва тартиби
Назорат шикоятини иш юритишга қабул қилиш ва уни кўриб чиқиш 
учун Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Олий судининг маъ му рий ишлар бўйича 
судлов ҳайъатига ўтказиш тўғ ри си да ажрим чиқарилади.
Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Олий суди судьяси назорат шикоятини иш 
юритишга қабул қилиш ва уни кўриб чиқиш учун Ўз бе кис тон Рес пуб ли-
каси Олий судининг маъ му рий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш 
ҳақидаги масала тўғ ри си да қа рор қабул қилиш билан бир вақтда 
низолашилаётган суд ҳуж жатининг ижросини шикоятни берган шахс нинг 
илтимосномасига кўра назорат тартибида иш юритиш тамомлангунига 
қадар тўхтатиб қўйишга ҳақли.
МСИЮтКнинг 260-мод да си га кўра назорат шикояти (протести) берган 
шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар ишни Ўз бе кис тон Рес-
пуб ли каси Олий судининг маъ му рий ишлар бўйича судлов ҳайъатида 
кўриш вақти ва жойи тўғ ри си да МСИЮтКнинг 124-моддасида назарда 
тутилган тартибда хабардор қилинади. Бироқ иш муҳокамасининг вақти 
ва жойи тўғ ри си да тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахс лар-
нинг келмаганлиги ишни назорат тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик 
қилмайди.


138
Давлат органлари қарорлари, мансабдор шахсларнинг
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъ му рий судларга шикоят қилиш тартиби
Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Олий суди Раёсатида иш назорат тартибида 
кўриб чиқилаётганда ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришлар 
бериш учун чақиртирилиши мумкин. Бу ҳолда уларга МСИЮтКнинг 
124-моддасида назарда тутилган тартибда назорат инстанцияси суди 
мажлисининг вақти ва жойи тўғ ри си да хабарнома юборилади. Бироқ 
уларнинг келмаганлиги ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Иш назорат шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғ-
ри си да ажрим чиқарилган ёки протест Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Олий 
суди Раёсатининг котибиятига келиб тушган кундан эътиборан бир ойлик 
муддатдан кечиктирмай кўрилади. 
Иш назорат тартибида Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Олий судининг маъ-
му рий ишлар бўйича судлов ҳайъатида, назорат шикоятини берган шахс, 
шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар ва (ёки) уларнинг вакиллари 
иштирок этиши мумкин бўлган суд мажлисида кўрилади.
Иш назорат тартибида Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Олий суди 
судьясининг маърузаси бўйича кўрилади,судья иш ҳолатлари, иш бўйича 
қабул қилинган суд ҳуж жат ла ри нинг мазмуни, назорат шикоятида 
(протестида) келтирилган важларни баён этади.
Суд мажлисига келган ишда иштирок этувчи шахслар иш бўйича 
тушунтиришлар беришга ҳақли. Назорат шикоятини берган шахс 
биринчи бўлиб тушунтириш беради, агар иш прокурорнинг протести 
бўйича кўрилаётган бўлса, биринчи бўлиб прокурор сўзга чиқади.
Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Олий судининг Раёсати то мо ни дан ишни 
назорат тартибида кўришда Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Бош прокурори 
ёки унинг ўринбосари иштирок этиб, иш бўйича ўз фикрини баён 
этади.
Иш назорат тартибида кўрилаётганда барча масалалар ишни кўриб 
чиқишда иштирок этаётган судьяларнинг кўпчилик овози билан ҳал 
этилади.

Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish