Давлат органлари қарорлари, мансабДор шахсларнинг ҳаракатлари


суд ҳуж жатларига нисбатан шикоят



Download 1,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/130
Sana24.02.2022
Hajmi1,37 Mb.
#190260
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   130
Bog'liq
MAMURIY SHIKOYAT BERISH TARTIBI

4.1. суд ҳуж жатларига нисбатан шикоят
беришнинг умумий қоидалари
4.1.1. суд ҳуж жатларига нисбатан шикоят бериш ҳуқуқи
Бирлашган Миллат Ташкилоти то мо ни дан 1966 йил 16 декабрда 
қабул қилинган ва 1995 йил 31 августда Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси қў-
шил ган “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғ ри си да ги халқаро пакт”нинг 
2-моддаси 3-бандига кўра ушбу Пактда иштирок этувчи ҳар бир давлат 
ўз зиммасига мазкур Пактда тан олинган ҳуқуқлари ва эркинликлари 
бузилган ҳар бир шахcни, агар бу ҳол расмий ҳаракат қилган шахcлар то-
мо ни дан содир этилган бўлса ҳам, ҳуқуқий ҳимояланишнинг самарали 
воситалари билан таъминлаш, ана шундай ҳимоя талаб қилувчи 
ҳар қандай шахc учун юридик ҳимоя ваколатли суд, маъ му рий ёки 
қонуний ҳокимиятлар то мо ни дан ёки давлатнинг тизимида назарда 
тутилган бошқа нуфузли органлар то мо ни дан таъминлаш ва суд орқали 
ҳимояланиш имкониятини ривожлантириш маж бу ри ятини олади.
Бугунги кунда халқаро ҳуқуқнинг тўлақонли субъекти ҳисобланган 
Ўз бе кис тонда юқоридаги ҳуж жатларда ва бошқа халқаро шартно-
маларда ўз аксини топган маж бу ри ятларга қатъий амал қилишга алоҳида 
эътибор қаратилмоқда. Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро пактларда 
кўрсатиб ўтилган деярли барча тегишли ҳуқуқлар Ўз бе кис тон Рес пуб-
ли каси Конституциясида мустаҳкамланган, истиқлол йилларида қабул 
қилинган кодекслар ва қонунларда ҳам ўз ифодасини топган.
Суд ҳуж жатлари(ҳал қилув қарорлари, қарорлари, ажримлари)
га нисбатан шикоят бериш жисмоний ва юридик шахс лар нинг судга 
мурожаат қилиш ҳуқуқининг узвий давоми ҳи соб ла на ди. Қонун одил 
судловнинг фақат суд то мо ни дан амалга оширилишини эътироф этса-
да, иш бўйича қабул қилинган суд қарорининг мутлақо қатъий ва якуний 
IV боб. 
суД ҳуЖЖатлари устиДан
шикоят бЕриш ва уни кЎриш тартиби


82
Давлат органлари қарорлари, мансабдор шахсларнинг
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъ му рий судларга шикоят қилиш тартиби
табиатини истисно этиб, биринчи инстанция судлари қа рор ла ри нинг 
манфаатларига дахл қилувчи шахс лар нинг шикояти ҳамда прокурорнинг 
протестига асосан юқори инстанция судлари то мо ни дан қонунийлиги, 
асослилиги ва адолатлилигини текшириш имконини беради.
Яъни бошқача таъриф бериладиган бўлса, ишда иштирок этувчи шахс-
лар нафақат ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаат ларини суд 
орқали ҳимоя қилиш, шунингдек ушбу мурожаат бўйича қабул қилинган 
суд ҳуж жат ла ри нинг қонунийлигини ҳам низолашишга ҳақлидирлар.
Ишда иштирок этувчи шахс лар нинг суд ҳуж жатлари устидан шикоят 
қилиш ҳуқуқи МСИЮтКнинг 39-моддасида белгиланган. 
Апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судларига мурожаат 
этиш шикоят (протест) шаклида амалга оширилади.
МСИЮтКнинг 200-мод да си га кўра ишда иштирок этувчи шахслар, 
шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва 
маж бу ри ятлари тўғ ри си да суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар 
биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори 
устидан апелляция шикояти беришга, прокурор эса апелляция протести 
келтиришга ҳақли.
Суднинг ҳал қилув қарори устидан тўлиқ ёки қисман шикоят қи ли ни-
ши (протест келтирилиши) мумкин.

Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish