Jahongir Muhammad Tarixiy roman Qotil birinchi bob



Download 1,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/32
Sana24.02.2022
Hajmi1,37 Mb.
#189740
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
1 5165658931854311881

ЎН ОЛТИНЧИ БОБ 
2005 йилнинг ё баҳори. Дурдона отасини қўлга олган ва ҳар куни 
телевизордан қўшиқ айтар эди. 
-Овозингизга маҳлиё бўлдим,-деди унга қўнғироқ қилган Рус махфий 
хизматининг бошлиғи. 
-Раҳмат! Андижон бўйичами? 


-Бунақа гапларни телефонда гаплашманг, жоним! 
-Қўрқадиган жойимиз йўқ. Эшитганлар эшитаверсин, замон замон бизнинг 
замон! 
Дурдона шундай деб телефон гўшагини жойига қўйиб, дераза томонга юрди. 
Урусга катта гапирган бўлса-да негадир кўнгли хира тортди. Отаси кексайиб 
қолди. Ҳокимият қўлига қўниши мумкин. Аммо уддалай олмаслиги аниқ. 
Менимча, олдимда икки йўл бўлади. Ё ҳокимиятни қўлга олишим керак, ёки 
ўз одамларимдан бирига олиб беришим лозим. Лекин икки ҳолда ҳам охири 
яхшиликка бормайди. Эй, Худо отамга узоқ умр бер! 
У ҳали яқиндагина отасининг ўлимини тилар эди. Бирдан унга умр сўрай 
бошлади. Отам бошқа биттасига топширса-чи? Қаёққа кетаман? Русларни 
ишга солишдан олдин ана шу саволарга жавоб топишим керак. 
Шу пайт қизчаси югуриб келди. Унга қараб Дурдона ׃ 
-Бор бобонгни эркалат, ўлиб қолмасин тағин!-деди. 
У ўзи оталиққа олган газетанинг юбилейига бориши кераклигини эслади. 
Юбилейни боғда ташкил қилишган экан. Юбилейга боришдан олдин бозорга 
бориб, одамларнинг ўзига муносабати қандай бўлишини аниқлашни кўнглига 
туйди. 
-Олой бозорига ҳайда,-деди у қўриқчисига машина калитини узатар экан. 
-Борадиган жойимиз Бешёғочда-ку.. 
-Бозордан гул оламиз… 
-Ҳадялар тайёр. Уларга оддий гул керак эмас, мана сизнинг ўзингиз улар учун 
ҳақиқий гул, сизни кўрсалар бошлари осмонга етади… 


Хуллас, у бозорга келди. Қўриқчилар унинг ҳаракатларидан шошиб қолишди. 
Дурдона машинадан тушиб, бозорга қараб бир одим отиши билан атрофини 
одамлар ўраб олишди. 
“Дурдона опа, ҳар кун эшитаяпмиз, жуда зўр! Янгиларини ҳам кутаяпмиз!” 
“Қойилман, пошшонинг қизи бўлсангиз ҳам халқнинг орасидасиз!” 
“Рухсат беринг. Қўлингизни бир марта ўпай!” 
“Айланиб кетай қоқиндик, бўйларингдан айланай, Худойимга шукурлар, сени 
кўриш насиб этди…” 
Одамлар шунақа гапларни топиб айтишарди-ки, четдан қараган одам бу 
оломон бир неча ой тайёргарликдан ўтган деб ўйларди. 
Дурдона бозорни бир айланиб чиққанича икки соат вақт кетди. Одамлар худди 
ой ерга тушган каби севинар эдилар. У қаёққа юрса, ўша томонга боришарди. 
Бутун бозорда савдо тўхтаб қолди ва ҳамма Дурдонани кўришга, унга нимадир 
деб гапиришга, унинг табассумига маҳлиё бўлишга ошиқарди. 
“Бизни танқид қилаётганлар мана келиб кўришсин, халқ ким томонида?” деб 
ўйлади Дурдона ва газетачиларнинг юбилейига келди. У бутун ҳаёти давомида 
эшитмаган илиқ гапларни ана шу ерда эшитди. Ҳатто унга бағишлаб шеърлар 
ҳам ёзиб келишибди. Журналистлардан биттаси ׃ 
-Қизимга сизнинг исмингизни қўйдим. Қани оғзига бир тупуриб беринг, у ҳам 
сизга ўхшаган дунё маликаси бўлсин!-деди. 
Дурдона нима қиларини билмай қолди. Шунда Бош муҳаррир унинг ёнига 
яқинлашиб 
-Бу шунчаки одат, тупуриш керак эмас, “туп” десангиз бас,-деди. 
Дурдона бу одамлар дунёнинг энг бахтиёр одамлари ва уларни мана шундай 
бахтиёр қилган бизмиз, деган ҳис билан уйига қайтди. Аммо уйига яқинлашар 
экан, боласига отасининг исмини қўйганлардан қанчаси ҳозир унга қарши 


эканлигини эслади. Бунинг устига уйига кирса, қизи Интернет тугмасини 
босган ва гумбурлаб эшитилаётган қўшиқни тинглаб, рақсга тушарди…. 
“Бутун кучни халқ ичидан олайлик!… 
Қучоқ очиб халқ ичига борайлик… 
Халқ денгиздур….. 
Халқ-исён…” 
“Борамиз! Борамиз! Халқнинг ичига, Андижонда кўрасан буни! Отангни 
ҳимоя қилган ватани - Американинг Хонободдаги базасини Андижондан 
туриб учиртираман!” 
У худди хаёлини кимдир уқиб турганини сезгандек атрофга аланглади. Ҳеч 
кимни кўрмади. Аммо бурчакдан Ҳамидхон чиқиб келди. У сесканиб кетди. 
Кейин “жим” дегандек, қизини кўрсатиб, бармоғини лабига босди. Қўшни 
хонага ўтдилар. У ерда Каримов ва Москвадан келган меҳмон ўтиришганди. 
Саломлашар экан: 
-Телефонда гаплашиб бўлмайдиган гапларни мана юзма-юз гаплашаяпмиз,-
деди меҳмон. 
-Андижонни Алматов билан Ҳамидихонга топширдик, иккаласи эплайди
Ҳамидхонни кечирдим. Хатни эса, Расулбек ёздирган экан... Қолаверса, 
меҳмоннинг илтимосини ерда қолдирмадик... Сен аралашиб юрмасанг ҳам 
бўлади,-деди Каримов. 
-Хат, қанақа хат?-деди Дурдона. 
-Ҳа, сен биласан дебман, билмасмидинг? Володя сенга айтган бўлса керак, деб 
ўйлабман,-деди Каримов айёрона қараш билан. 
Дурдона қизариб кетди ва Володяга разм солди. У шунчаки бош ирғаб қўйди. 
-Бор, қизингга айт, тузукроқ нарса эшитсин,-деди Каримов ва Ҳамидхонга 
қаради. Ҳамидхон дарҳол конякдан қуйди... 
Вашингтон, 2005-2006 йиллар. 

Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish