Амалий машғулот 8 магнитли каротаж



Download 0,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana24.02.2022
Hajmi0,52 Mb.
#186582
  1   2
Bog'liq
Амалий машғулот 8



Амалий машғулот 8 
МАГНИТЛИ КАРОТАЖ 
 
1934 -1936 йй. К.П. Козин ва М.И. Бейсинлар тоғ жинсларининг 
магнит хусусиятларин ўргандилар ва бурғи қудуқ кесимини магнитга 
мойиллилик хусусияти (КМВ) бўйича ўрганишни таклиф қилдилар. 
Бурғи қудуқда магнит майдонини ўлчаб тоғ жинсларининг магнит 
хусусиятларини ўрганиш мумкин. Шу билан геологик кесимда магнит 
хусусияти билан ажралиб турган тоғ жинслари ўрганилади. Айниқса, 
таркибида магнетит минераллари бўлган маьдан майдонларини бурғилашда 
магнитли каротаж ёрдамида уларнинг чегаралари, қалинлиги катта аникликда 
ўрганилали. Бурғи қудуқларда магнит майдонини ўлчаш учун махсус ўлчаш 
асбоблари КМК, ТСМК-40, ЭМК-1, КМВ, 
АМК-3 каби аппаратуралар қўлланилади. ЭМК- 1 ўлчаш асбоби билан 
магнит каротаж билан биргаликда индуктивли электрокаротаж ўлчашлари 
ҳам ўтказилади. ТСМК-40 ўлчаш асбоби билан магнит майдонининг уч 
ташкил этувчилари биргаликда қайд қилинади. Бунинг учун ТСМК-40 
аппаратура комплект иккита бурғи қудуқ зонди билан таъминланган. Биринчи 
зонд билан магнит майдоннинг Mz; Мх ва Му ташкил этувчилари ўлчанади, 
иккинчи зонд билан магнит майдонининг тик ташкил этувчисини Mzва тоғ 
жинсларининг магнит қабул қилувчанлиги “
χ” ўлчанади. 
Бурғи қудуқда магнит майдонини ўлчаш учун индуктив ғалтаклар 
қўлланилади (8.1- расм). Ғалтакларнинг ичига ферромагнитли материалдан 
ясалган ўзаклар қўйилган. Магнит майдонининг таъсирида индуктив 
ғалтакнинг сим ўримларида индуктив электр ток пайдо бўлади. Бу токнинг 
кучи 
ТОҒ 
жинсларининг магнит майдонига боглик. Магнит майдони катта 
бўлса, токни кучи ҳам катта бўлади ва аксинча, магнит майдони кичик бўлса, 
токнинг кучи кичик бўлади. ТМСК-40 ни бурғи қудуқ магнитометрини 
биринчи зондида Mz; Мх, Му ташкил этувчиларини ўлчаш учун учта 
ферромагнит ўзакли индуктив ғалтаклар ўрнатилган. Биринчи индуктив ўқи 
тикка ўрнатилган бўлиб, магнит майдонининг тик ташкил этувчиси Mz- ни 
ўлчаш учун мўлжалланган. Иккинчи ва учинчи индуктив ғалтакларнинг 
ўқлари горизонтал бўлиб, бир-бирига перпендикуляр ўрнатилиб, магнит 
майдонининг шимолий ташкил этувчиси Мх ва шу майдоннинг шарқий 
ташкил этувчиси Му микдорларини ўлчаш учун ўрнатилади. Индуктив 
ғалтаклар зонднинг ичида доиравий рамага шундай ўрнатилганки, Mz 
таркибини ўлчайдиган ғалтак доимо тик жойлашади. 


Қолган ғалтаклар бир-бирига перпендикуляр бўлиб, шимол ( Мх) ва 
шарқ (Му) томонларга ориентировка қилинган.
П
1
- переключатель (қайта улагич) магнит 
майдонини горизонтал ташкил этувчиларини ёки Му ни 
ўлчаш каналига улашга қўйилган. П
1
- переключател 
биринчи контактда бўлса, Mz ва ташкил этувчилари 
уланади; агар у иккинчи контактда бўлса, Mz ва Му 
ташкил этувчилари ўлчанади. 
ТМСК-40 бурғи қудуқ магнитометрининг иккинчи 
зонди билан магнит майдонининг тик ташкил этувчиси Mz 
ва тоғ жинсларнинг магнит қабул қилувчанлик “х” 
ўлчанади. Иккинчи зондни тузилиши қуйидагича: 
Ғалтакнинг индуктивлиги жинсларнинг магнит 
сингдирувчанлигига 
боғлиқ. 
Магнит 
сингдирувчанлигн эса магнит қабул қилувчанлигига тўғри 
пропорционал бўлади. Шу билан ғалтак чулғамида пайдо 
бўлган ток кучи тоғ жинсларнинг магнит қабул 
қилувчанлигига тўғри пропорционал бўлади. 
8.1 – расм 
Ғалтак чулғамида пайдо бўлган индуктив токнинг кучайиши Г - 
генсра- торнинг тебраниш частотасига боғлиқдир. Г - генератордан чиққан 
тебраниш қайта К - кучайтгичга тушиб частотаси икки баробар (2/) кўпаяди ва 
f- частотали импулс кучланишига айланади. 
Сўнгра сизғичга (фильтрга) тушиб амплитудалар бўйича силлиқланади 
ва ниҳоят каротаж кабели орқали ер устига етказилиб, бошқарув пултига 
тушади. Бошқарув пултидан каротаж станниясига ўтиб қайд қилинади. 
Иккинчи зонднинг тик ташкилий этувчисини (M
z
ни ) ўлчашга мўлжалланган 
индуктив ғалтак эса, биринчи зонддаги шу ташкил этувчини ўлчайдиган 
ғалтакка ўхшаб тузилган. Ўлчанган Mz; Мх; Mz;Му ёки М ,”
χ” миқдорлар ер 
усидаги бошқарув пултидан каротаж станцияга ўтиб магнит диаграммаларига 
ўхшаб қайд қилинади. 

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish