Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Ёнғинга қарши хавфсизлик қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноят-



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet169/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

Ёнғинга қарши хавфсизлик қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноят-
нинг мазкур турлари учун тайёргарлик кўриш босқичи мавжуд эмас-
лиги ҳарактерлидир, айни вақтда у кейинги фаолиятини ниқоблашга 
хизмат қилади. Содир этиш усулларига кўра, мазкур ҳуқуқбузарлик
бир неча гуруҳларга бўлинади:
1) ёритгич, иситгич, газ ва кимёвий қурилмалардан фойдала-
нишда ва сақлашда ёнғинга қарши қоидаларга риоя қилмаслик; 
2) турли ёнғин, аланга оладиган ва портлаш хавфи бўлган ма-
териалларни сақлаш, ташиш, фойдаланиш ва тайёрлашга оид техник 
қоидаларга риоя қилмаслик;
3) электр ўтказгичларни монтаж қилиш ва ёритгич асбоблари-
ни сақлашда ёнғинга қарши тартиб қоидаларга риоя қилмаслик;
4) ёнғинга қарши ишончли ҳимоя асбоблар, қурилмалар, маши-
наларни бошқа мақсадларда, хусусан ишлаб чиқариш жараёнида фой-
даланиш ва ҳоказо.
Ушбу жиноятларни содир этадиган шахсларнинг ўзига хосликлари 
ҳам хилма-хилдир. Ёнғин содир этганлар турар жойида ва иш жойида 


салбий тавсифланади, уларнинг орасида илгари судланганлар кўпроқ уч-
райди.
Ёнғинга қарши хавфсизлик тартиб-қоидаларини бузиб, жиноят содир 
этган шахс билан меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигига 
риоя этиш қоидаларини бузган шахсни бир гуруҳга киритиш мумкин. 
Ўт қўйиш ва ёнғинга қарши хавфсизлик қоидаларини жиддий бузиш 
тарзидаги жиноятларни тергов қилишда қуйидаги ҳолатларга аниқлик ки-
ритиш керак:
1) ёнғин қачон юз бергани;
2) ёнғин қаердан бошланди, унинг манбаларининг сони ва 
тарқалиши;
3) ёнғин, унинг чиқиши ва тарқалишини ким кўрган, кузатгани;
4) ёнғин чиқишига қайси воқеалар сабаб бўлгани;
5) агар 
ёнғин хавфсизлик тартиб-қоидаларининг бузилиши 
натижасида чиққан бўлса, унга риоя қилиш учун жавобгарликни кимнинг 
зиммасига юклангани; тартиб-қоидаларнинг бузилиши нималардан иборат 
ва бунга ким томонидан йўл қўйилгани;
6) агар ёнғин техник сабабларга кўра чиққан бўлса, аниқроғи улар 
нималардан иборат, техник носозликлар қачон пайдо бўлгани, уларни ўз 
вақтида аниқлаб, бартараф этиш имкони бўлганми;
7) агар қасддан ўт қўйилган бўлса, унинг сабаблари, ижро усуллари 
қандай, ким томонидан ва қандай воситалардан фойдаланган ҳолда содир 
этилгани;
8) агар ёнғинда одамлар қурбон бўлган бўлса, у қандай вазиятда юз 
берди, агар тан жароҳати олган бўлса, унинг ҳарактери ва жиддийлик да-
ражаси қандай;
9) ёнғин чиқишига ким айбдор, ўз ҳаракатлари (ёҳуд ҳаракатсизли-
ги) билан ёнғин чиқишга сабаб бўлган шахснинг айбдорлик даражаси, 


айбни оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи вазият қандай; 
10) ёнғин етказган зарар ҳарактери ва миқдори;
11) ёнғин чиқишига олиб келган сабаб ва шарт-шароитлар. 
Юқорида санаб ўтилган вазиятлар билан бирга бошқа жиноятлар 
(қотиллик, ўғрилик ва ҳ.к)ни яшириш ниятида қасддан амалга оширилган
ишни тергов қилишда ёнғин билан ниқоблашга мўлжалланган жиноятни 
далиллар билан исботлаш керак. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish