Криминалистик идентификация моддий объектларнинг ўх-
шашлик
сифатини ифодалар экан, объектив воқеликнинг қайси эле-
ментлари таққослаш объекти сифатида хизмат қилишини аниқлаб
олиш керак.
Тергов қилинаётган ҳодисанинг вақти ва жойини, предмет ва
шахснинг алоҳида
хоссаларини, заҳарнинг таъсирчанлик даражаси,
сиёҳнинг кимёвий таркибини аниқлаш учун идентификация қоидала-
ридан фойдаланилади.
Айнан объект тушунчасини белгилашда,
биринчидан, буюмлар
ва уларнинг хусусиятлари тўғрисидаги фалсафий таълимотдан, ик-
кинчидан, криминалистик идентификациянинг ўзига
хос услублари-
дан келиб чиқиш лозим.
Буюм фалсафий нуқтаи назардан хоссалар, белгилар тизими си-
фатида қаралади. Хоссалари бир хил бўлган буюмлар ўхшаш ҳисо-
бланадилар.
Криминалистик идентификациянинг роли жиноятнинг аниқ
моҳиятини белгилаш, жиноий хатти-ҳаракатлар содир этишда ишти-
рок этганлар, жабрланганлар, жиноий тажовузлар содир этишда фой-
даланилган қурол ва воситаларни аниқлашни тақозо қилади. Бу вази-
фаларни ҳал қилиш учун тергов қилинаётган ҳодисанинг объектив
алоқаларини очиш ва кузатиш зарур. Айбдорнинг хатти-ҳаракатлари
билан жиноят натижалари ўртасидаги боғланиш бунга мисол бўла
олади.
Аммо объектнинг тергов қилинаётган воқеа билан мавжуд ин-
дивидуал алоқасини, улар ўртасидаги барқарор ва бетакрор хусусият-
лар йиғиндисига эътибор берилган тақдирдагина тадқиқ қилиб
аниқлаш мумкин.
Демак, буюмларнинг фақат алоҳида
хоссалари эмас, балки бе-
такрор хусусият ва сифатлар йиғиндисига эга бўлган яхлит ҳолдагиси
идентификация объектлари бўла олади. Идентификациялаш – муайян
моддий буюм ва предметларни бошқаларидан ажратиш, фарқлаш де-
макдир. Масалан, жиноятчининг изда акс этган бўйи, қўл, оёқ излари,
жисмоний кучи, бошқа ҳар қандай хусусиятлари идентификация объ-
екти бўла олмайди. Алоҳида индивидни характерловчи бундай ху-
сусиятларнинг йиғиндиси, ташқи қиёфасининг ўзига
хос белгилари
идентификациянинг оддий объекти ҳисобланади. Юрганда қўлни
силкиш ёки қадам ташлаши шахснинг функционал хусусиятини ифо-
далайди. Аммо бундай хусусиятлар кўпгина шахсларга хос бўлиши
мумкин ва шу сабабли идентификациялаш учун етарли эмас. Фақат
индивидуал хусусиятларнинг маълум йиғиндиси бир шахсга тегишли
бўлиши мумкин. Объектнинг бетакрор йиғиндисини ташкил этмайди-
ган алоҳида хусусиятлари ифодаланган излар ҳам идентификациялаш
учун етарли эмас.
Криминалистик идентификация моддий объектни тергов қилиш
воқеаси билан алоқасини аниқлаш учун ўтказилади. Дастхат иденти-
фикацияланмайди, балки унинг воситасида уни ёзган шахс иденти-
фикацияланади ёхуд технологик жараён идентификацияланмайди,
аслида технологик жараённинг ўзига хос томонлари бўйича машина,
цех, фабрика идентификация қилинади.
Иш учун жиноятнинг ёзув, овоз, жиноят содир этиш усули, тех-
нологик жараён белгилари билан алоқаси эмас, балки кўрсатилган
белгиларга эга бўлган
моддий объект, шахс, жойнинг алоқаси муҳим.
Баъзи объектлар, жумладан, ўз макон чегараларига эга бўлма-
ган, сочилувчи, суюқ ва газ ҳолатидаги жисмлар ҳам
криминалистик
идентификация объектлари бўла олмайди. Масалан, гумон қили-
нувчидан топилган патронлар, жиноят содир этилган жойдан олинган
патрон
типига тегишли, ўлган одам ички органидан олинган озуқа
қолдиқлари ва гумон қилинувчидан тинтув қилинганда чиққан буюм-
нинг кимёвий таркиби бир хил бўлиши мумкин, гумон қилинувчи-
нинг кийимидан топилган қон ўз гуруҳи ва типига кўра жабрланган-
нинг қонига ўхшайди. Буюм турларидаги умумийлик идентификаци-
ялаш учун етарли эмас.
Криминалистик идентификация тадқиқ этаётган объект турини
белгилаш билан якун топмайди. Ўз натижаларига кўра бу хилдаги
белгилаш фақат оралиқ аҳамиятга эга. Бундай ҳолда криминалистик
идентификациянинг ягона объекти тўғрисида эмас, балки қиёсланаёт-
ган объектнинг қайси гуруҳга мансублигини белгилаш, уларнинг тур
ўхшашликлари билан чекланади.
Do'stlaringiz bilan baham: