200
кўрсатмаслигининг натижасидир. Ҳудудий туризмни тартибга солиш органлари томонидан
хизматлар
ва
замонавий
маркетинг
технологияларидан
этарли
даражада
фойдаланилмаётганлигидир.
Иқтисодий тизим даражасига қараб туризм соҳасидаги маркетингнинг мақсадлари,
усуллари, шакллари, вазифалари фарқланади, аммо бу даражалар ўртасида яқин муносабатлар
мавжуд:
миллий даражадаги
маркетинг концепциялари, бир томондан, туризмни
ривожлантиришнинг халқаро концепцияларига
асосланиши керак, бошқа томондан, туризм
бозори фаолиятининг миллий хусусиятларини ҳисобга олиши керак.
Миллий даражада
маркетинг ахборот базасини шакллантириш методологияси унинг халқаро ахборот базаси
билан таққосланиши ва интеграллигини таъминлаши керак;
ҳудудий даражадаги маркетинг концепциялари туризмни ривожлантиришнинг
миллий маркетинг концепциясига асосланган бўлиши ва шу билан бирга ҳудудий
рақобатбардош устунликларни амалга ошириш учун энг катта имкониятни тақдим этиши.
Ҳудудий маркетинг ахборот базасини шакллантиришда унинг хусусиятларини ҳисобга олиш
керак, ҳудудий
туризм бозори, минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида
туризмнинг ролини акс эттириши лозим;
ҳудудий туристик хизматлар бозори субъектларининг
маркетинги туризмнинг
ЯҲМга қўшган ҳиссасини ҳисобга олиш имкониятини яратиши керак, ҳудудий туризмни
ривожлантириш муаммоларини таҳлил қилиш ва бозор иштирокчиларини энг истиқболли ва
самарали йўналишларига йўналтириши лозим.
Замонавий туризм бу мураккаб, кўп тузилишли, кўп босқичли, иэрархик, мослашувчан,
очиқ, бошқариладиган, доимий фаолият кўрсатувчи, ўзини ўзи
ташкил этувчи ижтимоий-
иқтисодий тизимдир. Маркетингда бундай ёндашувли миллий ва ҳудудий даражадаги туризм
мажмуаси ҳали ривожланмаган.
Туристик фаолият "туроператор, туристик агентлик ва бошқа туризм ташкилотлари
фаолияти" сифатида шакллантириш бу соҳада маркетинг учун "бошқа" тадбиркорлик турлари
таркибини аниқлаштиришни талаб қилади. Шундай қилиб, миллий туризмни ўрганиш ва
тавсифларига қарамай [9], уни илмий тадқиқот объекти сифатида аниқлаш муҳим ҳисобланади
[1], бу унинг ривожланишини бошқариш (тартибга солиш) даражасига сезиларли даражада
таъсир қилади.
Туризм маркетинги сифатини ошириш туризм соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятининг
ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олишнинг методларига боғлиқ. Туристик хизматлар бозори
ушбу соҳадаги маркетинг хусусиятларига таъсир кўрсатадиган қуйидаги хусусиятларга эга:
Do'stlaringiz bilan baham: