See discussions, stats, and author profiles for this publication at


ТУРИЗМ РИВОЖИДА ҚОЗИЛИК МАҲКАМАЛАРИ ФАОЛИЯТИДА ҲУЖЖАТЛАР



Download 8,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/195
Sana23.02.2022
Hajmi8,96 Mb.
#182707
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   195
 
ТУРИЗМ РИВОЖИДА ҚОЗИЛИК МАҲКАМАЛАРИ ФАОЛИЯТИДА ҲУЖЖАТЛАР 
ЎРГАНИЛИШИНИНГ АҲАМИЯТИ 
(вақф мулклари мисолида
Каримов Қ.С. - Қўқон давлат педагогика институти
Мазкур мақолада Туркистонда қозилик маҳкамалари вақф ҳужжатлари расмийлаштириш 
тартиблари, уларнинг ҳуқуқий асослари, вақфномалар мисолида қонунчилик ҳужжатлари 
тавсифи, ҳуқуқий қадриятларни қонунчиликда акс эттиришнинг, шакллари тўғрисида фикр 
юритилган. 
Таянч иборалар: туризм, қозилик маҳкамаси, вақф ҳужжатлари, расмий-ҳуқуқий 
тамойил, дескриптив
1
ва прескриптив
2
ёндашув, ер-мулк муносабатлари. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 августдаги “Фарғона 
вилоятининг Қўқон шаҳрида саноат ва хизматлар соҳасини ривожлантириш орқали аҳоли 
бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 619-сонли қарори
3
қабул қилинган эди. 
Ҳар томонлама жадал ривожланаётган юртимизда азалдан алоҳида эътибор қаратилган 
ер умуммиллий бойликдир. Ўзбекистон Республикаси халқи ҳаёти, фаолияти ва 
фаровонлигининг асоси сифатида ундан оқилона фойдаланиш зарур ва у давлат томонидан 
муҳофаза қилинади. 
Қўқон шаҳрида жойлашган туристик ва муҳим инфраструктура объектлари хусусида 
маълумот берувчи белгилар асосан туризм шаҳарларига хос. Туризмни ривожлантиришдаги 
асосий вазифалардан бири – бу сайёҳларга туризм объектларининг жойлашуви ва уларга олиб 
борувчи маршрутлар хусусида аниқ маълумот етказишдир. 
Қўқон шаҳри деганда барчанинг кўз ўнгида Худоёрхон ўрдаси гавдаланади. Бу бежиз 
эмас, албатта. Шаҳарнинг рамзига айланган бу тарихий ёдгорлик янада кўркам қиёфага кирган. 
Унда сақланаётган тарихий ёдгорликлар, жумладан, қозилик маҳкамаси ҳужжатлари алоҳида 
диққатга сазовордир. 
Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий вазифалари ҳозирги ва келажак 
авлодларнинг манфаатларини кўзлаб ердан илмий асосланган тарзда, оқилона фойдаланиш 
табиий муҳитни асраш ва яхшилашни, хўжалик юритишнинг барча шаклларини тенг 
ҳуқуқлилик асосида ривожлантириш учун шароит яратишни, юридик ва жисмоний 
шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида ер 
муносабатларини тартибга солишдан, шунингдек бу соҳада қонунийликни мустаҳкамлашдан, 
шу жумладан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдан иборатдир. 
Тарихан қисқа давр ортга назар ташласак, ер-мулк муносабатларига давлат миқёсида 
расмий-ҳуқуқий тамойиллар асосида ёндашилганини кўришимиз мумкин. Мусулмон 
1
Муайян ҳодисани ҳуқуқ нормасида, қонунчилик ҳужжатларида тавсифлаш, таърифлаш, изоҳлаш тушунилади. 
Ҳ.Т.Одилқориев, Ш.У.Якубов. Миллий ҳуқуқий тизим ва ҳуқуқий қадриятлар. Монография. Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-
матбаа ижодий уйи, Т, 2011, 229-бет. 
2
Ҳуқуқий қадриятларни қонунчиликда акс эттиришнинг махсус усули. Ҳ.Т.Одилқориев, Ш.У.Якубов. Миллий ҳуқуқий тизим 
ва ҳуқуқий қадриятлар. Монография. Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, Т, 2011, 233-бет. 
3
Ўзбекистон республикасининг қонуни. Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида саноат ва хизматлар соҳасини 
ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида. (Кириш санаси: 
01.12.2020 йил. Соат 12:44) 
https://lex.uz/ru/docs/3855344
 


70 
мамлакатларидаги қонун-қоидаларга мувофиқ, биз сўз юритаётган Туркистон замини бўйлаб 
хонликлар даврида давлат ва айрим шахслар томонидан диний эҳтиёж ва хайрли мақсадлар 
йўлида ажратилган мол-мулк, ариқлар
1
вақф мулклари ҳисобланади. Қишлоқ жамоасига 
тегишли ерлар, кўл ва адирлар ҳам бўлиб, улардан аҳоли умумий асосда фойдаланган 
мулклардан фарқли равишда вақф ерлари –масжид, мозор, хонақоҳ, мадраса ва мақбаралар 
учун ажратилган.
2
Мусулмон мамлакатларида давлат ва дин арбобларини етиштириш мақсадида мактаб ва 
мадрасалар, диний идораларни адо этиш учун масжидлар, аҳоли учун мусофирхона, етимхона, 
касалхона, лангар ва бошқа хайрия муассасалари буёд этилган. Ана шу бино ва муассасаларда 
бўладиган харажатлар (имом), муаззин ҳақи, жойномоз, таъмир, шогирдларнинг нафақаси, 
табиблар ва бошқа хизматчиларнинг маоши, китоблардан нусха кўчириш ҳақи ва бошқа 
чиқимлар) ни шу бинони қурдирган кишилар таъмирлаб турганлар. Бино эгаси (муассис) 
доимий даромад бериб турадиган жойлар (ер, тегирмон, обжувоз, савдо дўкони, карвон сарой, 
ҳаммо, ҳунарманчилик корхоналари ва б.) ни шу бино (муассаса) маъмуриятига қозихонада 
расмийлаштирилган ҳужжат-вақфнома билан ўтказиб берилган. Ўз мулкини вақфга топширган 
шахс мазкур мулкка нисбатан эгалик ҳуқуқини йўқотади.
3
Лекин унинг ўзи ёки оила аъзолари 
ёхуд у томонидан тайинланган учинчи бир шахс вақф мулкинидан вақфномада қайд этилган 
мақсадларда фойдаланишини назорат этиш ва таъминлаш учун вақф мулкини бошқариш 
ҳуқуқини сақлаб қолиши мумкин. Ўз мулкини вақф мулки сифатида топширган шахснинг 
фарзандлари ёки бошқа авлодлари мазкур вақф мулкидан келадиган даромадлардан нафақа 
олиб туриши мумкин.
4
Келинг, қуйида Туркистон ўлкаси Қўқон уездида расмийлаштирилган ушбу вақфномани 
кўриб чиқайлик.
“Ҳўқанд уёзди(Маъмурий ҳудуд номи), Чирикжийда бўлус(волости)ига қарашли Султон 
қишлоғида қибла тарафи саккиз саржин зовурга, кун юриши йигирма бир саржин вақф ерга, 
кун чиқар тарафи ўн бир саржин катта ариққа, қутб тарафи йигирма бир саржин Аҳмадхўжа 
Подшоҳхўжа ўғлини хонақоҳига қўйилган вақфга ёпишган, атрофлари маълум. 11-сафар 
ойинда, тарих сана 1345-чи хижрийда эрдики, Ҳўқанддаги Кўрхона маҳаллалик Зулайхо биби 
Эрназар қизи ўз ризо ва ихтиёри илан иқрори сариҳи шаърия қилди, бу жумлағаким, мазкур 
таҳдид бўлган ўз мулкимни жами йўли ва суйи илан ҳўқандлик Мансурхон Маҳмудхон ўғлини 
хонақоҳларига вақф қилдим. Мазкур муқарра(вақф қилувчи)ни мазкур тахдидда ҳеч бир ҳаким 
ва дахлим йўқ, боши очуқ. Ушбу қилғон иқрориға гувоҳлар: 1. Даврон элликбоши. 2. Қўзибой. 
3. Абдумалик махдум. 4. Ҳакимбой хожи. 5. Бобораҳим. Манки, домла Холмуҳаммад қўлум 
қўйдим. Мазкур гувоҳларни гувоҳлантуруб, манки Даврон элликбоши эшон Фахриддин ўғли 
қўлум қўйуб, муҳрим бостим.”
5
Ушбу тарихий ҳужжатдан кўриниб турибдики, вақф мулкларидан фойдаланиш 
шаклларининг хилма-хиллиги, мулк муносабатлари иштирокчиларининг тенг ҳуқуқлилигини 
таъминлаш ҳамда уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя этиш жиддий эътибор 
қаратилган. 
Вақфларга бўлган ҳуқуқларни ва ер вақф мулклари юзасидан битимларни давлат 
рўйхатидан ўтказишнинг мажбурийлиги таъминланган. 
1
Р.Н.Набиев. Из истории Кокансткого ханства (Феодалное хозяйство Худояр-хана). “Фан”, Ташкент, 1973, 101-стр. 
2
Шодмон Воҳидов. Қўқон хонлигида тарихнавислик (генезиси, функциялари, намоявдалари, асарлари). 
“Академнашр”, Тошкент,2010, 64-бет. 
3
Муҳаммад Яҳёхон Хўқандий. Хўқанди Латиф маноқиби (Тазкира). “Мовароуннаҳр”, 2018, 90-бет 
4
Муҳаммад Яҳёхон Хўқандий. Хўқанди Латиф маноқиби (Тазкира). “Мовароуннаҳр”, 2018, 91-бет 
5
Муҳаммад Яҳёхон Хўқандий. Хўқанди Латиф маноқиби (Тазкира). “Мовароуннаҳр”, 2018, 96-бет 


71 
Вақф мулкларини ажратиб беришда шаффофликни таъминлаш, уларни қайтариб олиб 
қўйиш, ердан фойдаланиш мақсадини ўзгартириш, ҳамда унга бўлган ҳуқуқларни чеклаш 
тўғрисидаги қарорларнинг ошкоралигини шариат ҳукмини ҳисобга олган ҳолда қабул қилган. 
Қўшимча қилиб айтишимиз мумкинки, вақф мулкларини қайтариб олиб, бошқа 
мақсадларга ажратиб бериш, мулкдан фойдаланиш мақсадлари ўзгаргартириш, шу жумладан: 
-фойдаланилаётган вақф мулкида қурилишга рухсат этилганида; 
-мулкларни ўзлаштириш бўйича тадбирлар амалга ошириш маън этилган.
Мусулмон ер эгалари тақдим этган мулклар танобчилар томонидан ўлчанган. 
Вақф мулкларини бир турдан бошқасига ўтказишнинг белгиланган тартибини бузиш 
вақфнома ҳамда ғайриқонуний ҳисобланиб, унинг асосида вужудга келган бошқа мулкка 
бўлган ҳуқуқни ҳақиқий эмас деб топишга ва уни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга 
асос бўлган. 
Майдон, масофа, ҳажмларини ҳисоблашда вақф мулкларининг геометрик жиҳатдан аниқ 
ва тасвирларнинг тўғри бўлиши картанинг математик асосда эмас, ўша давр илмий ўлчов 
миқдори ва сўзларидан фойдаланилган. 
Вақфлар хусусий ва давлат мулклари, бозорлар, масжидлар, мадрасалар, мозорлар, 
қишлоқлар, боғу-роғлар, ҳаммомлар ва бошқа ҳудудлардан ажратилган. 
Вақф сифатида ажратилаётган мулкларнинг табиий, хўжалик ва ҳуқуқий тартиботи, 
уларнинг тоифалари, сифат кўрсаткичлари ва қиймати, ер-мулк майдонларининг жойлашган 
манзили ва ўлчамлари, уларни ер-мулкдан фойдаланувчиларга, ижарачиларга, мулкдорларга, 
тақсимлаш тўғрисидаги зарур, ишончли маълумотлар ва ҳужжатлар тизимидан иборат бўлган. 
Вақф мулки расмийлаштирилиши қуйидаги таркибий қисмлардан иборат: 
-Ер-мулкларнинг майдонини ҳисобга олиш; 
-Ер-мулкларнинг сифати ва қийматини ҳисобга олиш; 
-Гувоҳлар томонидан расмий тасдиқланиш ҳолати; 
-Давлат бошқаруви роли акс этиши; 
- Вақф мулкларидан келган дароматдан улуш миқдори каби аниқ ҳуқуқий меъёрлар 
белгиланиши талаб этилган. 
Деярли барча ўрганилган вақф ҳужжатларининг мазмун-моҳияти эътибор қаратилса, бир-
бирига жуда яқин эканини кўриш мумкин бўлади.
Хулоса қилиб айтганда, қуйида фаолият турлари: 
- туризм соҳасида илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш; 
- соҳадаги илмий тадқиқотлар ва илмий-амалий ишланмалар координацияси, тизимли 
муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимини топишга оид таклифлар бериш; 
- Тарихий ёдгорлик фондини инобатга олган ҳолда, хорижий мутахассислар ва 
педагогларни жалб қилган ҳолда туризм соҳаси янада ривожлантириш; 
- туризм соҳаси учун кадрлар тайёрлашни амалга оширувчи таълим муассасалари 
фаолиятини илмий-услубий мувофиқлаштириш мақсадга мувофиқдир. 

Download 8,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish