See discussions, stats, and author profiles for this publication at



Download 8,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/195
Sana23.02.2022
Hajmi8,96 Mb.
#182707
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   195
Key words: tourism, tourist areas, tourist services, tourist areas, pandemic, tourist routes. 
Бугунги кунда туризмни шунчаки ривожлантириш эмас, балки бача ҳудудлардаги 
имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда ривожлантириш масаласига алоҳида аҳамият 
берилмоқда. Шу мақсадда туризмни айнан ҳудудларда ривожлантиришга нафақат Ўзбекистон 
Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, шу билан биргаликда Иқтисодий 
тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Энергетика 
вазирлиги, Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Уй-
жой ва коммунал хизмат кўрсатиш вазирликлари ҳам жалб қилинган. 
Туристик салоҳиятга эга бўлган, аммо ҳозирча ундан унчалик фойдаласдан келинаётган 
ҳудудда бир қанча туристик объектлар ишга туширилади. Жумладан, Наманган вилоятининг 
Чуст туманини туризм марказига айлантирилади. Бунинг учун “Мавлоно Лутфий” истироҳат 
боғида хорижий ва маҳаллий аҳолининг турли бош кийимларини ўзида жамлаган “Дўппи 
музейи” ташкил қилиш ва Чуст дўппиларининг савдоси йўлга қўйилади. “Биби она” зиёратгоҳи 
ҳамда “Варзик” маҳалласидаги “Тешиктош” ва кузатув майдонига эга қоятошларга турлар 
ташкил қилинади. Дўппидўзлар ва пичоқчи усталар маҳаллаларини туманнинг ташриф қоғози 
сифатида фойдаланиш ҳам кўзда тутилган. 
Ушбу тадбирлар Чуст туманининг дўппидўзлик мактаби санъатини ЮНЕСКОнинг 
номоддий маданий мерослар объектлар рўйхатига киритиш учун ҳам асос бўлади. Наманганда 
барпо этилаётган “Афсоналар водийси” боғини вилоятнинг “чорловчи нуқтаси” сифатида 
фойдаланиш орқали, вилоятга ташриф буюрган меҳмонларни ҳудуд бўйлаб саёҳатларга жалб 
этиш бўйича тегишли тадбирлар амалга ошириш масаласи ҳам кўзда тутилган.. 
Туризмни ривожлантириш масаласига асосан тарихий обидалардан фойдаланиш 
сифатида қаралиб келган бўлса, эндиликда соҳага муносабат ҳам ўзгарди. Хусусан, Жиззах 
вилоятида Aйдар-Aрнасой кўллар тизими ҳудудида туристик зонани яратиш ва 
ривожлантириш бўйича бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Айнан Aйдар-


73 
Aрнасой кўллар тизими ҳудудида янги “Ором қирғоғи” (“Leisure Coast”) туристик зонаси 
ташкил қилиниб, унда сувда дам олишнинг бир қанча турлари ва пляж туризмини 
ривожлантириш масаласига алоҳида аҳамият берилмоқда. 2021 йил ёз мавсумида ушбу ҳудуд 
тўлиқ қувват билан дам олувчиларни қабул қилиш имкониятига эга бўлади. 
Бироқ ушбу ҳудудга бориш масаласида бироз муаммолар мавжуд. Буларни инобатга 
олиб, Aйдар-Aрнасой кўллар тизимига йўловчиларни ташиш учун темир йўлларни ётқизиш 
қийматининг дастлабки ҳисоб-китобларини қилиш ва муҳандислик-коммуникация 
тармоқларини ривожлантириш, доимий автобус қатновларини йўлга қўйиш масалалари 
бевосита давлатимиз раҳбарининг назоратида турибди. Ушбу ҳудудга тадбиркорлик 
субъектларини жалб қилган ҳолда туризм ва унга ёндош инфратузилмани ривожлантириш 
масаласига ҳам етарли даражада эътибор қаратилган. 
Жиззах вилоятида яна бир муҳим объект Зомин туманида умуммавсумий, қишки ва ёзги 
дам олиш масканлари ҳисобланади. Ушбу ҳудудга маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб 
қилган ҳолда умуммавсумий, қишки ва ёзги дам олиш масканларини ташкил этиш лозимлиги 
бўйича ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 
Мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида катта имкониятлар мавжуд. Булардан бири 
Навоий ва Бухоро вилоятларига қарашли Тўдакўл кўли ҳудуди ҳисобланади. Ушбу ҳудудда 
туристик ҳокимликлари ривожлантириш билан биргаликда Тўдакўл кўли ҳудудиий туристик 
зонани ташкил этиш ва ривожлантириш масаласи ҳам ўта долзарб ҳисобланади. Ушбу ҳудудда 
сувда дам олиш турлари ва пляж туризмини ривожлантириш масаласи қўйилган. Шу билан 
бирга, темир йўл станцияларини қуриш мақсадга мувофиқлигини ўрганиш, муҳандислик-
коммуникация тармоқларини ривожлантириш, кўлга йўловчиларни ташиш учун доимий 
автобус қатновларини йўлга қўйиш, тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда туризм 
ва унга ёндош инфратузилмани ривожлантиришни масаласи ҳам изчиллик билан босқичма-
босқич амалга оширилмоқда. 
Барча ҳудудларда фуқароларнинг фаол дам олишини ташкил этиш (шаҳарда юриш, 
терренкур, треккинг ва хайкинг), касалланиш даражасини, шу жумладан, юрак хасталикларини 
камайтиришни назарда тутувчи “Пиёда туристик маршрут”лар ҳам ишлаб чиқилиши лозим. Бу 
билан аҳолида нафақат дам олиш пайтида, балки кейин ҳам пиёда юриш кўникмасини 
шакллантириш-га кўмаклашилади. 
Яна бир жиҳат, хорижий мамлакатлар фуқароларига кўрсатиладиган тиббий 
хизматларни тизимлаштириш ва турларини кенгайтиришни назарда тутувчи “Ўзбекистон – 
умидли ва шифобахш замин” (“Uzbekistan – hope and healing land”) тиббий туризм дастурини 
ҳам ривожлантиришга алоҳида аҳамият берилмоқда. Уларга ушбу хизматларни кўрсатиш 
билан шу жойда туриб ҳизматлар экспортини кўпайтиришга эришилиши нафақат мамлакат 
иқтисодиёти, балки аҳолининг ижтимоий ҳаётини яхшилашда ҳам муҳим аҳамиятга эга. 
Самарқанд вилоятидаги "Конигил" маҳалласи "Туризм қишлоғи" мақомига эга бўлди. 
Ушбу қишлоқда миллий анъаналаримиз, қадриятларимиз, қадимий ҳунармандчилик, 
каштачилик анъаналари ҳам қайта тикланиб маҳаллий ва хорижий туристларга намойиш 
этилади. 
Янги ташкил қилинган туристик ҳудудлар ва зоналарда хорижий ошхона ёки алоҳида 
йўналиш бўйича ихтисослашган тематик овқатланиш шохобчалари, овқат ва озиқ-овқат 
маҳсулотларини етказиб бериш, шунингдек, сувенир маҳсулотларини етказиб бериш бўйича 
хизматларни ташкил этиш юзасидан лойиҳа ташаббускорларига грантлар ажратиш кўзда 
тутилган. Шу йўл билан хорижий туристларни ҳам мамлакатимизнинг қишлоқ ҳудудларига 
ҳам жалб қилиш имконияти туғилади. 
Туризм соҳасида фаол бўлган гид ва туроператорларга янги туризм маҳсулотлари ва 
йўналишларини ишлаб чиққанлиги ва туристик маҳсулотларимизни хорижий туристларга 
тарғиб қилганлиги учун эндиликда уларга ҳам грантлар ажратилиши кўзда тутилган. Булардан 


74 
ташқари туризм соҳаси субъектларининг харажатларининг бир қисми субсидияланадиган 
бўлди. Айниқса жойлаштириш бўйича хизматлар (меҳмонхона хизматлари) нархининг 10 
фоизи миқдорида жойлаштириш воситаларини субсидиялаш ҳам кўзда тутилган. 
Яна битта соҳага берилган имтиёз – туроператорлар ва турагентларга Ўзбекистон 
Республикасига олиб келинган ва хизмат кўрсатилган ҳар бир хорижий турист учун 
рағбатлантирувчи субсидиялар ажратилади. Ҳаво ва темир йўл чипталари учун 
туроператорларнинг харажатларини қисман субсидияланади. Шунингдек, меҳмонхоналарнинг 
тоифа олиш ва уни кўтариш учун реновация, реконструкция ҳамда моддий-техник базани 
мустаҳкамлаш бўйича харажатларини қоплаш, туризм мақсадида йўловчи ташувчи янги дор 
йўлларини қуриш ва жиҳозлаш учун инвесторлар харажатларини қоплашга маблағ ажратиш 
масалалари ҳам марказлашган ҳолда амалга оширилади. 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида саёҳат давомида хорижий туристлар коронавирус 
(COVID-19) инфекциясини юқтириб олган тақдирда, уларга компенсация тўловларини тўлаб 
бериш, “Ўзбекистон. Хавфсиз саёҳат КАФОЛАТЛАНГАН” (“Uzbekistan. Safe travel 
GUARANTEED”) тизими доирасида ихтиёрий сертификатлаш, шунингдек, сертификатлаш 
учун тўловларни амалга ошириш, ушбу тизимнинг хавфсиз объектлари реестрини юритиш 
каби масалалар ҳам давлатимиз томонидан рағбатлантирилади. 

Download 8,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish