ЎҚув қЎлланма ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви


Давлат хизматчиларини аттестациядан ўтказиш ҳуқуқий институти



Download 3,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/125
Sana23.02.2022
Hajmi3,04 Mb.
#181982
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   125
Bog'liq
un uzb Civil Service

Давлат хизматчиларини аттестациядан ўтказиш ҳуқуқий институти давлат хизматини 
ташкил этиш, турли давлат органлари ваколатларини амалга ошириш ва таъминлаш бўйича вазифа ва 
мажбуриятларни бажариш жараёнида вужудга келадиган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи 
ҳуқуқий нормалар йиғиндисидан иборатдир
1
.
Тор маънода, аттестация хизматчиларнинг профессионал, ишчанлик ва шахсий хислатларига баҳо 
бериш, унинг хизмат-лавозим талабларига мос келишини текшириш мақсадида ўтказилади.
Аттестацияни киритишдан бирламчи мақсад, хизматчининг билим ва малакаси даражасини 
белгилаш бўлиб, улар хизматчига бирон-бир унвон ёки тоифа ва ҳ.к. белгилашда асосий шартлардан 
ҳисобланади
2
.
Демак, давлат хизматчисини аттестациядан ўтказиш икки асосий вазифанинг моҳиятини очиб беради: 
биринчидан. хизматчини эгаллаган лавозимига лойиқ ёки лойиқ эмаслигини, яъни унинг профессионаллик 
тайёргарлигини аниқлаш; иккинчидан, навбатдаги малака даражасини бериш.
Кенг маънода, аттестация қуйидаги вазифаларни амалга оширади
3
:
1
Хожиев Э., Хожиев Т. Маъмурий ҳуқуқ. –Т.: “Фан ва технология”, 2008. Б.236.
2
Адамович А.С. Государственная служба. Энциклопедический словарь. М.: Изд-во РАГС, 2008. С.34-35.
3
Хожиев Э., Хожиев Т. Маъмурий ҳуқуқ. –Т.: “Фан ва технология”, 2008. Б.236.
Давлат хизматида аттестация
4.3.


74
u
амалиётда давлат хизмати принципларига риоя этиш;
u
давлат хизмати тизимида қонунийликни таъминлаш;
u
давлат органларининг профессионал кадрлар мажмуасини ташкил этиш;
u
давлат хизматчисининг хизмат бўйича ҳаракатланиши мақсадида уларнинг потенциал имкониятла-
рини аниқлаш;
u
давлат хизматчисига жавобгарлик чораларини қўллаш; интизомни ва жавобгарликни ошириш;
u
хизматчиларнинг хизмат пиллапояси бўйича ҳаракатланишини таъминлаш;
u
давлат хизмати мувозанатини таъминлаш;
u
давлат хизматчиларининг малакасини оширишни тартибга солиш;
u
давлат хизмати тизимида ҳуқуқбузарликларга ва коррупцияга қарши кураш, огоҳлантириш ва 
бошқалар.
u
ушбу лавозимда бир йилдан кам муддат давомида ишлаётганлар;
u
ҳомиладор аёллар;
u
ҳомиладорлик ва туғруқ ҳамда уч ёшгача бўлган боланинг парвариши бўйича таътилга чиққан 
аёллар.
Аттестация давлат хизматчиларининг касбий хислатларига баҳо беришдир. Давлат хизматчиларини 
аттестациядан ўтказиш муҳим иқтисодий аҳамиятга эга бўлишидан ташқари, сиёсий жиҳатларга ҳам 
эга. Мамлакатимизда ижтимоий ҳаётни эркинлаштириш сари йўл тутилгани, айниқса, Президент 
И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда” номли маърузасида бу соҳа ислоҳотларининг 
устувор йўналиши сифатида баҳоланиши бошқарув кадрлари фаолиятини баҳолаш нақадар муҳимлигини 
кўрсатади. Чунки, жаҳон тажрибасида кўрсатилганидек, ислоҳотларни амалга ошириш бошқарув тизимини 
ислоҳ қилишдан бошланганда яхши натижа беради.
Аттестацияга тайёргарлик режа асосида олиб борилиши зарур бўлиб, бунда, биринчи ўринда, 
хизматчиларга аттестациянинг мақсад, вазифалари ва ўтиш тартиби тушунтириб берилади, сўнг 
аттестациядан ўтадиган хизматчилар доираси аниқлаб олинади. Аттестация ўтказиш мақсадида аттестация 
комиссияси тузилади, аттестация ўтказиш жадвали тасдиқланади ҳамда аттестация комиссияси учун зарур 
бўлган ҳужжатлар тайёрланади.
Аттестациядан барча давлат хизматчилари ўтиши шарт. Истиснони қуйидагилар ташкил этади:
Аттестацияда иштирок этиш ҳар бир давлат хизматчисининг муҳим бурчи ва вазифасидир. Мазкур 
вазиятнинг ҳуқуқий томони шундаки, давлат хизматчилари мунтазам равишда белгиланган ташкилий-
ҳуқуқий шаклда аттестациядан ўтишлари шарт. Аттестациядан ўтказиш қоидаларига бўйсуниш ва 
аттестация комиссиясининг тавсияларини бажариш ҳар бир давлат хизматчисининг юридик бурчидир.
IV БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ 
ЎТАШ


75
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ
u
аттестациянинг партиядан холилиги;
u
аттестациянинг умумийлиги;
u
ошкоралик;
u
коллектив баҳолаш;
u
аттестациянинг даврийлиги (тизимлилик);
u
баҳолашнинг объективлиги; 
u
баҳолашнинг комплекс равишда амалга оширилиши;
u
баҳолашнинг ва тавсияларнинг асосланганлиги;
u
аттестация натижаларига кўра жавобгарлик ёки рағбатлантириш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чоралар 
кўрилишининг (аттестациянинг амалийлиги) мажбурийлиги.
Аттестациянинг мазмуни ва моҳияти унинг принципларида акс эттирилган. Улар давлат органларининг 
аттестацион тажрибасига асосланиб ишлаб чиқилади. Давлат хизматчиларининг аттестациялари қуйидаги 

Download 3,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish