ЎҚув қЎлланма ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви


Давлат хизматига кириш. Синов  муддати. 4.1



Download 3,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/125
Sana23.02.2022
Hajmi3,04 Mb.
#181982
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   125
Bog'liq
un uzb Civil Service

66
Давлат хизматига кириш. Синов 
муддати.
4.1.
u
давлат хизматчиларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш;
u
малака даражалари ва махсус унвонлар бериш;
u
давлат хизматчисини бошқа лавозимга ўтказиш;
u
давлат хизматчисини рағбатлантириш;
u
давлат хизматчисининг жавобгарлиги;
u
давлат хизматининг тугатилиши.
Бу босқичларни шартли равишда икки гуруҳга бўлиш мумкин
1
:
1
Мирбобоев Б., Ҳусанов О., Бегматов А. Ўзбекистонда давлат хизматини ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий 
масалалари. “Akademiya” нашриёти, Тошкент, 2005 йил. Б.84.
u
мажбурий босқичлар
– хизматга қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш, малака даражалари 
ва махсус унвонларни бериш, хизматни тугатиш;
u
факультатив босқичлар – бошқа лавозимга ўтказиш, рағбатлантириш, жавобгарликка 
тортиш.
Мажбурий босқичлар шундай босқичларки, давлат хизматига қабул қилинган ходим бу босқичларни 
албатта ўтайди. Бу босқичлар ҳар қандай ходим учун мажбурий ҳисобланади.
Факультатив босқичларни ўташ эса ходимнинг ўз иш фаолиятига боғлиқ. Масалан, ходим яхши ишласа 
рағбатлантирилиши мумкин, ҳуқуқбузарлик содир этса жавобгарликка тортилади.
Бугунги кунда кўпгина мамлакатларда давлат хизматига кириш учун одатда, қарийб бир хил талаблар 
қўйилади. Яъни бунга кўра шахс тегишли мамлакатнинг фуқароси бўлиши, ўн саккиз ёшга тўлган бўлиши, 
давлат тилини яхши билиши, тегишли касб маълумотига эга бўлиши ва давлат хизмати тўғрисидаги 
қонунчиликда белгиланган бошқа талабларга жавоб берадиган бўлиши шарт. 
Шахсларнинг давлат хизматига қабул қилинишида конституциявий принципга амал қилинади, яъни, 
барча фуқаролар учун, уларнинг қобилияти ва касбий тайёргарлигига мувофиқ, давлат хизматига кириш 
IV БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ 
ЎТАШ


67
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ
учун тенг имкониятлар яратиб берилади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 6-моддасига 
мувофиқ барча фуқаролар меҳнат ҳуқуқларига эга бўлиш ва улардан фойдаланишда тенг имкониятларга 
эгадирлар, деб мустаҳкамланган. 
Давлат хизматига кадрларни танлаш жараёни тақдим этилаётган малакавий талаблар, мезонлар ва 
ҳуқуқий меъёрларга мувофиқ амалга оширилади. Давлат хизматига қабул қилиш жараёнида ҳар қандай 
камситилишларга йўл қўйилмайди.
Давлат хизматига киришда, шунингдек уни ўташ мобайнида шахснинг ирқи, миллати, тили, жинси, 
ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ва мансаб ҳолати, яшаш жойи, динга муносабати, эътиқоди, жамоат 
бирлашмаларига ва конституция ва бошқа қонунларда белгиланган тартибда тузилган бошқа касаба 
уюшмаларига аъзолигидан қатъи назар тўғридан-тўғри ёки бошқа йўллар билан хизматчиларга 
чеклашлар ёки имтиёзлар белгиланиши мумкин эмас. Бу қоида 1948 йил 10 декабрда қабул қилинган 
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида илк бор эътироф этилган бўлиб, унинг 21-моддаси иккинчи 
қисмига мувофиқ ҳар бир инсон ўз мамлакатида давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эгадир. Ушбу 
қоида 1966 йил 16 декабрда БМТнинг Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган Фуқаролик ва сиёсий 
ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пактда ҳуқуқий мустаҳкамланиб, унинг 25-моддаси учинчи қисмида янада 
ривожлантирилган. Ушбу ҳужжатда ҳар бир фуқаро ҳеч қандай камситишсиз ва асосланмаган чеклашларсиз 
ўз мамлакатида умумий шарт-шароитларда давлат хизматига киришда тенг ҳуқуқ ва имкониятларга эга 
бўлиши кераклиги кўрсатилган ва ушбу қоида бугунга келиб кўплаб мамлакатларнинг конституцияларида 
мустаҳкамланган. 
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 78-моддасига мувофиқ давлат хизматига қабул қилишни 
ғайриқонуний равишда рад этишга йўл қўйилмайди. Қуйидагилар давлат хизматига қабул қилишни 
ғайриқонуний равишда рад этиш деб ҳисобланади:
u
жинси ... ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати, динга бўлган муносабати, 
эътиқоди ... , шунингдек ходимларнинг ишчанлик қобилиятларига ва улар меҳнатининг натижаларига 
алоқадор бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнатга оид муносабатлар соҳасида ҳар қандай 
чеклашлар ва имтиёзлар белгилаш (6-модда);
u
иш берувчи томонидан таклиф қилинган шахсларни ишга қабул қилмаслик;
u
иш берувчи қонунга мувофиқ меҳнат шартномаси тузиши шарт бўлган шахсларни (белгиланган квота 
ҳисобидан ишга юборилган шахсларни; ҳомиладор аёллар ва уч ёшгача боласи бор аёлларни – 
уларнинг ҳомиладорлиги ёки ёш боласи борлигини важ қилиб) ишга қабул қилмаслик;
u
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳоллар.
Ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, ходимнинг талаби билан иш берувчи ишга қабул қилишни 
рад этишнинг сабабини асослаб уч кун муддат ичида ёзма жавоб бериши шарт, бу жавоб ишга қабул 
қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган бўлиши лозим. Асослантирилган жавоб 
бериш ҳақидаги талабларни қондиришни рад этиш ходимнинг ишга қабул қилиш ғайриқонуний равишда 
рад этилганлиги устидан шикоят қилишига тўсиқ бўлмайди.
Давлат хизматини ўташнинг асосий белгиси – бу 

Download 3,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish