1)
хизматчи фаолияти натижаларини баҳолаш;
2)
бошқарув меҳнати жараёнини, лавозим доирасидаги вазифаларнинг бажарилишини баҳолаш;
3)
хизматчининг шахсий фазилатларини баҳолаш.
Аттестация комиссиясининг баҳолаш ва тавсияларнинг асосланганлиги принципи энг асосий
жиҳатлардан бири саналиб, бунда, берилган у ёки бу баҳони асослаб бериш – ходимнинг ҳақиқий таҳсинга
лойиқ хизматларини акс эттиришдаги адолатлилиги, мақсадга мувофиқлиги ва ҳаққонийлигини, шу билан
бирга, мавжуд камчилик ва хатоларини акс эттириш демакдир.
Аттестациянинг қолган барча принципларини амалга ошириш даражаси ҳамда унинг ҳуқуқий моҳияти
амалийлик принципи орқали белгиланади, яъни, бу ерда, аттестация натижаларига мувофиқ ташкилий-
ҳуқуқий чораларнинг кўрилиши, маълум малака даражасининг берилиши, зарур вазиятларда эса,
жавобгарлик ва рағбатлантириш чораларининг кўрилиши тушунилади.
Агар аттестация натижалари амалда эътиборсиз қолдирилиб, унга мувофиқ зарур ҳолларда
рағбатлантириш чоралари кўрилмаса, унда хизматчи фаолиятини баҳолашнинг бу шакли ходимлар билан
ишлаш тизимида юқори ўринни эгаллай олмайди. Аттестация комиссияси тавсияларининг бажарилишини
кафолатланганлиги – аттестация ўз мақсадига етганлигидан далолатдир. Бундан ташқари, аттестацияни
ўтказишдан яна бир мақсад – давлат, жамият ва хизматчилар манфаатларининг, сифатли ва самарали
бошқарувни таъминлашдаги мутаносиблигига эришиш.
Аттестацияни хизматчининг лавозим бўйича ўсиши, хизматчи ва давлат органи ўртасидаги меҳнат
шартномаси шартларини ўзгартириш воситаси сифатида кўриб чиқиш мумкин. Аттестация, нафақат давлат
хизматини ўташнинг зарур босқичи сифатида тан олинган, балки, хизматчини мансаб пиллапоясидан
ўсишига ундайдиган ва профессионал тайёргарлигини чарҳлаб, рағбатлантирувчи омил ҳамдир.
Аттестацияга тайёргарлик ишлари давлат органи раҳбари томонидан қуйидаги тартибларни ўз ичига
қамраб олган тегишли ҳуқуқий ҳужжат (буйруқ, фармойиш)нинг қабул қилинишидан бошланади:
77
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ
Аттестацияни ўтказиш ҳақидаги ҳуқуқий ҳужжатда давлат органларининг тегишли бўлинмалари
раҳбарлари олдига аттестациянинг тайёрланиши ва ўтказилишини таъминлаш бўйича масалалар қўйилади.
Бу ҳужжатда аттестация жараёнининг аниқ муддатлари белгиланиб, ҳар бир хизмат лавозими учун алоҳида
аттестациядан ўтиш графиги ва аттестация комиссиясининг таркиби тасдиқланади.
Давлат хизматчиси аттестация ҳақида олдиндан огоҳлантирилмоғи даркор, зеро, у, аттестация
комиссияси томонидан ўз хизмат вазифаларига оид барча саволларга ўз вақтида тайёрланиб олиши
лозим.
Аттестация комиссиясининг таркиби, ҳеч қандай манфаатлар зиддиятлари келиб чиқмайдиган ва
аттестация натижаларига таъсир эта олмайдиган тарзда шакллантирилади.
Аттестация комиссияси раис, раис ўринбосари, котиб ва комиссия аъзоларидан иборат бўлади. Қарор
қабул қилишда аттестация комиссиясининг барча аъзолари тенг ҳуқуққа эга бўлади. Аттестация комиссияси
шаклланганлиги тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган кундан эътиборан, комиссия ўз ишини
бошлайди. Мазкур фаолият аттестацияга тайёргарликдан бошланади. Тайёргарлик жараёнида аттестация
комиссияси раиси комиссия аъзоларига вазифаларни тақсимлайди ва улар, ўз навбатида, аттестациядан
ўтказиладиган хизматчиларнинг иш регламенти ва тавсифномалари билан танишиб чиқадилар.
Давлат хизматчисини аттестациядан ўтказишда, Аттестация комиссиясига унинг ўз лавозими
доирасидаги вазифаларни бажарганлиги, бунда қонунчилик, хизмат ва ижро интизомига риоя қилганлиги
ҳақидаги тавсифномаси тақдим этилади.
Аттестация комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар билан танишиб чиқади, аттестациядан ўтказилаётган
хизматчи ҳамда зарурат туғилган ҳолларда унинг раҳбари эшитилади. Аттестациядан ўтказилаётган
хизматчиларнинг касбий ва шахсий хислатларини муҳокама қилиш холис ва белгиланган талаблар асосида
амалга оширилиши лозим.
Одатда, аттестациядан ўтказилаётган ходимнинг хизмат юзасидан ва шахсий фазилатларини аниқлаш
мақсадида суҳбат ўтказилади. Айрим ҳолатларда у тест кўринишида ҳам ўтиши мумкин.
Аттестация комиссияси йиғилишининг баённомаси аттестация жараёни ва натижалари ҳақидаги
ахборотга эга асосий ҳужжат ҳисобланади. Баённоманинг юритуви белгиланган тартибда комиссия котиби
томонидан олиб борилади. Унда қуйидагилар қайд этилади:
u
аттестацион коммисияни шакллантириш;
u
аттестацияни ўтказиш тартибини тасдиқлаш;
u
аттестациядан ўтказиладиган хизматчилар рўйхатини тузиш;
u
аттестация комиссияси фаолияти учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлаш.
u
комиссия йиғилиши санаси;
u
иштирок этган комиссия аъзолари;
u
аттестациядан ўтказилаётган хизматчининг исми, фамилияси, отасининг исми, иш жойи ва эгаллаб
турган лавозими.
Комиссия йиғилиши баённомасига аттестация давомида хизматчига берилган саволлар ва унинг
жавоблари, тегишли қайдлар ҳам киритилади. Бундан ташқари баённомада аттестациядан ўтаётган
хизматчига берилган баҳо ва унинг фаолияти юзасидан овоз бериш натижалари ҳамда аттестация
78
IV БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ
ЎТАШ
комиссиясининг унга тавсиялари ҳам акс эттирилиши шарт. Расмийлаштирилган баённомани раис,
унинг ўринбосари, котиб ва йиғилишда иштирок этган аттестация комиссияси аъзолари имзолайдилар.
Имзоланган баённомага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тақиқланади. Шунингдек, у хатосиз ёзилган
бўлиши лозим.
Хизматчининг хизмат фаолиятига баҳо бериш – эгаллаган лавозими бўйича қўйилган талабларга
лойиқ келиши, тегишли давлат органи олдида қўйилган вазифаларнинг бажарилишида унинг иштироки, у
томонидан амалга ошириладиган иш фаолиятининг натижаларига асосланади.
Аттестация натижаларига кўра давлат хизматчиларига қуйидаги уч турдаги баҳо берилиши мумкин:
u
эгаллаган давлат лавозимига лойиқлиги;
u
хизмат фаолияти юзасидан аттестация комиссияси кўрсатмаларини бажарган тақдирда, эгаллаган
лавозимига лойиқлиги;
u
эгаллаган давлат лавозимига лойиқ эмаслиги.
Агар давлат хизматчиси эгаллаб турган давлат лавозимига нолойиқ деб топилган бўлса, у малакасини
оширишга ёки қайта тайёрланишга ёхуд бошқа давлат лавозимига ўтказилиши мумкин.
Аттестация комиссиясининг қарори якуний юридик ҳужжат ҳисобланиб, унда давлат хизматчисини
аттестациядан ўтказилиши натижалари ва қарорлари акс эттирилади. Зеро, аттестация комиссиясининг
қарори аниқ ва юридик томондан асосланган бўлмоғи даркор, акс ҳолда, аттестациядан кўзланган натижага
эришилмайди.
Аттестация натижалари овоз бериш ишлари якунлангандан сўнг аттестациядан ўтаётган хизматчига
эълон қилинади. Аттестация натижаларига кўра, давлат хизматчиси судга ёки бошқа тегишли давлат
органларига мурожаат этишга ҳақли. Аттестация натижалари давлат хизматчисининг шахсий варақасида
сақланиши лозим. Хизматчининг шахсий варақаси тегишли давлат органининг кадрлар бўлими томонидан
олиб борилади.
Давлат хизматида рағбатлантириш
асослари ва турлари
4.4.
Давлат хизматини ўташ жараёнида хизмат интизомининг моҳияти алоҳида эътибор касб этади. У давлат
хизматчиларининг хизматдаги феъл-атворлари ва касбий хизмат фаолиятларининг негизи ҳисобланиб,
умуман, давлат хизматини муваффақиятли ўташ учун зарурий шартлардандир
1
.
1
Черепанов В.В. Основы государственной службы и кадровой политики. Изд-во Юнити, Москва, 2012. С.228.
79
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ
u
ўз олдида турган вазифаларни муваффақиятли бажариш;
u
вазифа ва кўрсатмаларни муддатидан олдин бажариш;
u
хизматчининг ташаббускорлиги;
u
вазифаларни виждонан бажариши ва интизомлилиги.
Давлат хизмати соҳасида давлат хизматчиларини
Do'stlaringiz bilan baham: |