7-қоида
«Мен ишончли муносабатларга
мойилман» категорияси ишораларини
англаб олиш
Агар инсон сиз билан етарлича фаол
муносабатларга киришаётган бўлса, сиз
унинг ишончига кирдингиз ва у сиз билан
ҳамкорлик қилади, деб ўйлаймиз. Бироқ
суҳбатдошингизнинг сермулозаматлиги
доим ҳам унинг ишончини қозонганингиз-
ни билдирмайди. Киришимли инсонлар
дуч келган инсон билан, у дидларига тўғри
келмаган тақдирда ҳам, осонгина муо-
малага киришиб кетаверадилар. Баъзан
фақатгина новербал сигналлар ёрдамида
унинг сизга нисбатан асл муносабатини,
яъни «ичидагини» билиб олиш мумкин.
Ишончли муносабатларга тайёр ин-
соннинг хатти-ҳаракатлари суҳбатдоши
тарафга йўналган бўлади. Ҳар қандай но-
вербал сигнал, хоҳ саноқ ишораси бўлсин,
хоҳ унинг тана ҳолати, ҳар тарафга қараб
Инсон доим ҳам ишонч
оҳангидаги муносабатларга
шай бўлмайди. Одатда, у
кўнглида шубҳа ёки беҳузурлик
туғдирадиган инсонларни ўзига
яқин доирага киритмасликка
ҳаракат қилади. Новербал
ишоралар ёрдамида инсон сизга
ишонч билдирмоқдами-йўқми –
осонгина тушуниб олиш мумкин.
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi
22
турган пойабзалининг учи бўлсин, у сиз
тарафга қаратади. Барча ушбу белгилар
сиз у билан кейинчалик ўз мевасини бе-
радиган алоқаларни йўлга қўйганингизни
билдиради.
Диққатингизни ораларингиздаги ма-
софага қаратинг. Агар суҳбатдошингиз 70
см гача узоқликдаги масофани сақлаётган
бўлса, демак, у одоб-ахлоқ қоидаларини
билади ва сизнинг шахсий доирангизга ки-
ришга ҳаракат қилмаяпти. Ёки аксинча, у
сизни ўз шахсий доирасига киритмаётган
бўлса, сиз унга ёқмаяпсиз. Агар масофа
50 см гача ёки ундан ҳам камроқ қисқар-
са, сиз суҳбатдошингизни ўзингизга торта
олганингиз ва унга ёқаётганингиз ҳамда бу
инсон кўнглига йўл топа олганингиз учун
мақтовга лойиқсиз.
Сиз ишончига кирган одамнинг юз қиё-
фасида юксак мамнуният акс этади. Ишонч
билдиришга шай инсон сизга тез-тез жил-
маяди, қолаверса, ўз ҳиссиётларини яши-
Агар суҳбатдошингиз
биринчи учрашувдаёқ сизга
тортинмасдан қўл теккизса,
елкангизга қоқиб қўйса,
сизнинг бўйинбоғингизни
ёки шарфингизни тўғрилаб
қўйса, демак, ўзингизнинг
ёқимлилик ва дилтортарлик
хусусиятларингизга аъло баҳо
қўйилди, деб ҳисоблайверинг.
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi
23
риб ўтирмай, очиқ кулади, чунки сиз унга
ёқдингиз ва сизнинг даврангизда хижолат
чекишга у ўзи учун сабаб кўрмаяпти.
Инсоннинг ишончига кирсангиз, у сиз-
нинг хатти-ҳаракатларингизни кўчириб,
қайтариши мумкин. Кўпинча бу ғайриих-
тиёрий равишда юз беради ва унда сизга
ёқишга ҳаракат эмас, балки шунчаки сиз-
га бироз ўхшашга хоҳиш пайдо бўлгани-
дан дарак беради. Хоҳласангиз текшириб
кўришингиз ҳам мумкин: янги танишин-
гиз билан суҳбатда бирон такрорий хат-
ти-ҳаракатдан фойдаланинг, масалан, бар-
моқларингизни қирсиллатинг. Агар суҳбат
якунига қадар суҳбатдошингиз сизнинг
одатингизни ўзлаштирса, сиз унга ёқиш
вазифасини аъло даражада уддаладингиз,
бу инсонда яхши таассурот қолдирдингиз.
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi
24
Do'stlaringiz bilan baham: |