Имо-ишоралар сири


-қоида  «Мен қўрқяпман» категорияси



Download 1,28 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/51
Sana23.02.2022
Hajmi1,28 Mb.
#181979
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   51
Bog'liq
Imo ishoralar siri (2)

11-қоида 
«Мен қўрқяпман» категорияси 
ишораларини англаб олиш
Қўрққан пайтимизда, одатда, ўз қўрқу-
вимиздан уяламиз. Агар инсон қўрқувни 
ҳис қилаётган бўлса, у ўзини эҳтиёткорона 
тутишга интилади, шунинг билан бирга, 
ўзининг ўз кечинмаларини яширишга ҳа-
ракат қилади. Шунинг учун ҳам қўрқувни 
ҳис қилаётган одамлар учун новербал ҳа-
ракатлар формулалари мавжуд бўлиб, бу 
формулалар деярли ҳамма пайт истисно-
сиз амалиётга мос келади. Қўрқувни ҳис 
қилаётган инсонлар ўз қўрқувини сўнди-
ришга, дадиллашишга ҳаракат қиладилар 
Қўрқинч ҳолатидаги инсон 
у парашютдан сакраяптими 
ё кўпчилик олдида нутқ 
сўзлаяптими, ўз қўрқувини 
ниқоблашга ҳаракат қилади. 
У дадилланишни бошлайди, 
ўзининг қўрқмаслиги ҳақида 
гапиради, шунинг учун қўрқиш 
ҳиссини вербал белгилар, 
яъни сўзлардан пайқаб олиш 
қийин. Сиз фақат у сизга 
жўнатаётган новербал сигналлар 
формулаларини билимларга 
таяниб еча олсангизгина, унинг 
чинакам ҳолатини пайқаб 
оласиз. 
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi


34
ва ўзи билиб-билмай новербал сигналлар-
ни қўллайдилар.
Қўрқувнинг новербал белгилари – мах-
сус тоифа. Уларнинг умумий жиҳати: ин-
сон қўрқув ҳолатида ўз танасини бошқара 
олмайди, унга ҳукмини ўтказолмайди. У 
бутунлай бесабаб ҳам баланд овозни эшит-
ганда сесканиб кетиши ёки секин айланиб 
ўтиб елкасига қоқиб қўйсангиз сапчиб ту-
шиши мумкин, бунга сабаб – инсоннинг 
диққати таранглиги ва эҳтимолки, бирон 
нарсадан қўрқаётганлиги. 
Қўрқув ҳолатидаги инсон бирданига 
кулиб юбориши мумкин. Ф.М. Достоевс-
кийнинг «Жиноят ва жазо» романидаги 
эпизодни эслайлик. Раскольников Пор-
фирий Петрович билан илк учрашувида 
кабинетга бостириб кириб, қувноқ кулиб 
кулгили вазият яратишга ҳаракат қилади, 
учрашувга ҳеч қандай қўрқувсиз келаётга-
Инсон қандай бўлмасин ўзи-
да ги қўрқув ҳиссини енгишга 
интилади. Мисол тари-
қасида: сиз имтиҳондасиз, 
талабалардан бири кутил-
маганда бекордан-бекорга 
баланд овозда гапиришни 
бошлайди. Бу унинг қўрқувни 
ҳис қилаётгани, ўзини қўлга 
олишга ҳаракат қилаётгани ва 
ўз ваҳимасини камайти ришга 
интилаётганидан далолатдир.
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi


35
нини намойиш қилишга тиришади. Лекин 
Порфирий Петрович тажрибали психолог 
бўлгани учун унинг гумондори юзаки бе-
фарқлик ва ёлғондакам жасурлик ёрда-
мида ўз ҳолатини ниқоблаётганини жуда 
яхши тушуниб турарди.
Қўрқувни кўнглидан ўтказар экан, ин-
сон ҳуштак чалишни, мусиқа хиргойи қи-
лишни ёки овоз чиқариб қўшиқ айтишни 
бошлаши мумкин. Бу ҳам ҳаяжонни ен-
гишга бўлган ҳаракатнинг ўзига хос бир 
йўли. Инсоният фазони забт этишни бош-
лаган илк пайтларда ҳам ҳар бир учувчи 
(фазогир) ўз парвози ўлим билан олишув-
нинг бир кўриниши эканлигини яхши ту-
шунган. Кейинчалик одамларга «Қаранг-
лар, космонавтлар қандай ботир», – дея 
кўрсатиш мақсадида парвоз олдидан кос-
монавтнинг ҳар бир қадами камера орқа-
ли тасвирга олинган, парвоз олдида турган 
космонавтларга эса ҳаяжонни, қўрқувни 
енгиш учун қўшиқ айтиб беришган экан. 
Фақатгина уларнинг яқин кишилари улар-
га бундай вазифани уддалаш қанчалик 
қийин кечганини тушунганлар. Улар ўзла-
рини ботир ва жасур тутишган бўлса-да, 
новербал сигналлар, яъни лабларининг 
титраши, кўзларининг хира ярқирашидан 
яқин кишилари уларнинг асл ҳолатини 
анг лаб, ҳис қилганлар.
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi


36

Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish