Республика
мулки
Муниципал
мулк
1 .2 .5 . МУЛК ҲУҚУҚИНИНГ ОБЪЕКТЛАРИ
Мулк ҳуқуқининг объектлари – мулк ҳуқуқининг субъектларида ҳуқуқ
ва мажбуриятларни юзага келтирадиган моддий ва номоддий ашёлардир .
25
Фуқаролик кодексининг 81-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқларининг
объектларига ашёлар, шу жумладан пул ва қимматли қоғозлар, бошқа
буюмлар, мол-мулк, шу жумладан мулкий ҳуқуқлар, ишлар ва хизматлар,
ихтиролар, саноат намуналари, фан, адабиёт, санъат асарлари ва интеллектуал
фаолиятнинг бошқа натижалари, шунингдек шахсий номулкий ҳуқуқлар ва
бошқа моддий ҳамда номоддий бойликлар киради.
Мол-мулкнинг турлари. Фуқаролик кодексининг 83-моддасига кўра мол-
мулк фуқаролик ҳуқуқлари объекти сифатида кўчмас мулкка ва кўчар мулкка
бўлинади.
Кўчмас мулк жумласига ер участкалари, ер ости бойликлари, бинолар,
иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар ва ер билан узвий боғланган бошқа
мол-мулк, яъни белгиланган мақсадига номутаносиб зарар етказмаган ҳолда
жойини ўзгартириш мумкин бўлмайдиган объектлар киради.
Қонунда бошқа мол-мулк ҳам кўчмас мол-мулк қаторига киритилиши мумкин.
Кўчмас мулк жумласига кирмайдиган мол-мулк кўчар мулк ҳисобланади.
Кўчар мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди, қонунда
назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Мазкур Кодекснинг 86-моддасига кўра ашёлар фуқаролик ҳуқуқларининг
объектлари сифатида қуйидагиларга бўлинади:
●
хусусий ва турга хос аломатлари билан белгиланган ашёлар;
●
бўлинадиган ва бўлинмайдиган ашёлар;
●
истеъмол қилинадиган ва истеъмол қилинмайдиган ашёлар;
●
асосий ва мансуб ашёлар;
●
мураккаб ашёлар.
Хусусий ва турга хос аломатлари билан белгиланадиган ашёлар. Алоҳида,
фақат ўзигагина хос, уни бир хил ашёлар орасидан ажратиб турадиган ва
шу тариқа хусусий аломатларга эга бўлган ашё хусусий аломатлари билан
белгиланган ашё ҳисобланади. Хусусий аломатлари билан белгиланган ашёлар
жумласига ноёб, яъни ўзи бир дона бўлган ашёлар, шунингдек муайян усул
билан ажратиб қўйилган ашёлар (муҳр босиш, алоҳида белгилар тушириш,
номер, рақам бериш ва шу кабилар) киради (масалан, маълум шаҳардаги
маълум кўчадаги маълум сонли уй-жой).
Хусусий аломатлари билан белгиланган ашёлар бошқаси билан алмаштириб
бўлмайдиган ашёлардир.
Бир турдаги ҳамма ашёларга хос аломатларга эга бўлган ҳамда сони,
оғирлиги, ўлчови ва шу кабилар билан белгиланадиган ашёлар турга хос
аломатлари билан белгиланадиган ашёлар ҳисобланади (масалан, 100 дона
шифер, 100 метр мато).
Турга хос аломатлари билан белгиланадиган ашёлар бошқаси билан
алмаштирса бўладиган ашёлардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |