Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қЎмитаси тошкент ахборот технологиялари университети


Давлат корхонаси Низом капиталининг шаклланиши



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#177882
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   123
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi fanidan darslik (1)

Давлат корхонаси Низом капиталининг шаклланиши. Давлат 
корхоналарида Низом капиталининг ҳажми унинг хўжалик фаолиятини 
амалга ошириш учун давлат томонидан белгиланган мол-мулк суммасига мос 
келади. Мазкур миқдор таъсис ҳужжатларида – хўжалик субъектини ташкил 
қилиш ва унинг балансига мол-мулк ўтказиш тўғрисидаги буйруқда қайд 
этилган миқдорга мувофиқ бўлиши лозим. 
Давлат корхонаси Низом капиталини шакллантириш бўйича проводка: 
0130 – 
«Машина ва ускуналар» ҳисобварағи дебети. 
1010 – 
«Хом ашё ва материаллар» ҳисобварағи дебети. 
1080 – 
«Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари» ҳисобварағи дебети. 
5010, 5110 – 
«Пул маблағлари» ҳисобварағи дебети. 
8300 – 
«Низом капитали» ҳисобварағи кредити. 
Маъсулияти 
чекланган 
жамият 
Низом 
капиталининг 
шакллантирилиши. Пул бирлигида баҳоланган Низом капиталига 
қўйилмалар Низом капиталидаги иштирокчининг улушини ташкил этади. 
Ҳар бир иштирокчи (муассис) МЧЖга таъсис шартномасига мувофиқ моддий 
ва (ёки) номоддий активларни киритади. Низом капиталини шакллантириш 
бўйича бухгалтерия ёзувлари якка эгаликдаги ёзувларга айнан ўхшаш 
бўлади, муассислар бўйича таҳлилий ҳисобгина зарур. 
МЧЖ Низом капиталининг энг кам миқдори рўйхатдан ўтказилган 
санада энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан кам бўлмаслиги лозим. 
Муассислар, пул кўринишида бўлмаган киритилаётган активларни баҳолаш 
тўғрисида келишувга эришишлари керак, бунда баҳо актив ўтказиладиган 
санадаги адолатли баҳосини ифодалаши шарт. 
Низом капиталини шакллантиришнинг чекланган муддати давлат 
рўйхатига ўтказилган пайтдан бошлаб, агар бошқа ҳолатлар қонун 
ҳужжатларида назарда тутилмаган бўлса, бир йилдан ошмаслиги лозим. 
Мазкур давр мобайнида МЧЖ аъзолари томонидан ўз қўйилмалари
киритилмаган ҳолларда, агарда таъсис ҳужжатларида бошқа ҳолатлар 
назарда тутилмаган бўлса, улар муддати узайтирилган тўловлар суммаси 25% 
йиллик тўлов тўлайдилар. 
Аъзолар жамиятга ўз мол-мулкларини киритганларидан кейин улар 


203 
ўзларининг якка тасарруф этиш ҳуқуқини йўқотадилар. Мол-мулк янги 
хўжалик субъекти активига айланади, шерикларнинг барчаси биргаликда 
эгалик қилишга ўтадилар. Бундай бадалларнинг ҳар бири муассислар 
мажлисининг баённомасида расмийлаштирилади, бу эса актив белгиланиши 
ва баҳоланишига барча мулкдорларнинг розилигини ифодалайди. 
Мустақил малакали баҳоловчи томонидан киритиладиган мол-мулкни 
баҳолашни амалга ошириш давлатга ёки қисман карашли бўлган баҳолаш 
объектлари битимига жалб этиладиган ҳолларда мажбурий ҳисобланади. 
Шунингдек, Фан ва техника Давлат қўмитасининг хорижий инвестициялар 
иштирокидаги хўжалик субъектлари Низом фондига киритиладиган 
номоддий активлар тоифасига тегишли бўлган интеллектуал мулк ва бошқа 
объектларни баҳолаш тўғрисидаги хулосаси зарур. 
Хўжалик субъектининг Низом капиталини ўзгартиришига фақат 
муассислар карорига кўра йўл қўйилади, бунда Низом капитали ўзгаргани 
ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали хабар қилиш ҳамда таъсис 
ҳужжатларини қайта рўйхатдан ўтказиш лозим. 
Низом капиталининг камайгани тўғрисида МЧЖ карори бу ҳақда 
ахборот эълон қилинганидан сўнг камида уч ой ўтгач кучга киради. 
Хўжалик субъекти бухгалтерияси давлат органларида рўйхатга олиниши 
билан тасдиқланган муассисларнинг тегишли карорларисиз Низом 
капиталининг ўзгариши билан боғлиқ операцияларни акс эттира олмайди. 

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish