Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қЎмитаси тошкент ахборот технологиялари университети


 –  «Оддий акциялар ҳисобварағи»



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#177882
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   123
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi fanidan darslik (1)

8310 – 
«Оддий акциялар ҳисобварағи» Низомга мувофиқ акциядорлик 
жамияти томонидан чиқарилган (чиқаришга рухсат берилган) оддий 
акцияларнинг сумма номинал қийматида ифодаланган акциядорлик капитали 
ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни жамлаш учун мўлжалланган. 
Мазкур ҳисобварақ кредити бўйича оддий акциялар қисмида рўйхатга 
олинган акциядорлик капитали ҳажми акс эттирилади. Дебет бўйича бу 
турдаги сармоянинг камайиши кўрсатилади. 
8530 – 
«Имтиёзли акциялар» ҳисобварағи имтиёзли акциялар қисмида 
уларнинг номинал қиймати бўйича акциядорлик капиталининг ҳолати ва 


200 
ҳаракати ҳақидаги маълумотларни жамлайди. Имтиёзли акцияларнинг 
таҳлилий ҳисоби худди оддий акциялар ҳисоби каби амалга оширилади. 
8530 
– 
«Пай ва қўйилмалар» ҳисобварағи акциядорлик 
жамиятларидан ташқари бошқа ҳамма ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги хўжалик 
субъектлари: давлат ва хусусий корхоналар, ширкатлар ва шерикчилик 
хўжалик юритувчи субъектлар учун Низом капиталининг ҳолати ва ҳаракати 
ҳақидаги маълумотларни жамлашга мўлжалланган. Давлат корхоналарида 
эса бу Низом фонди деб номланади, у давлат томонидан хўжалик субъектига 
ажратилган асосий ва оборот воситалар мажмуидан иборат. 
Улушли капитал – хўжалик фаолиятини амалга ошириш учун ширкат 
аъзолари томонидан киритилган улушлар йиғиндиси.
Низом капитали – таъсис ҳужжатларида белгиланган доирадаги 
фаолиятни таъминлаш учун хўжалик субъектини ташкил этиш чоғида унинг 
мулкига муассислар (аъзолар) қўшган улушларининг йиғиндиси (номинал 
қиймати бўйича ҳиссалари, акциялар) пул бирлигида ифодалашдир.
Шундай қилиб, ташкил этилган хўжалик субъектининг Низом капитали 
унинг муассислари томонидан қўшилган маблағларидан тўпланиб боради. У 
бир вақтнинг ўзида муассисларнинг жамоавий мулки ҳамда юридик шахс 
бўлган хўжалик субъектининг мулки ҳисобланади. Бу нуқтаи назардан 
қараганда Низом капитали бир томондан хўжалик юритувчи субъектнинг ўз 
маблағлари фонди, бошқа томондан эса ҳар бир муассиснинг мулки сифатида 
намоён бўлади.
Низом капиталини шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикаси 
қонун ҳужжатлари ва ташкилий-ҳуқуқий шаклига мувофиқ таъсис 
ҳужжатлари билан тартибга солинади. 
Низомни рўйхатга ўтказиш пайтида эълон қилинган Низом 
капиталининг бутун миқдори қуйидаги проводка орқали ифодаланади: 
4610 – 
«Низом капиталига бадаллар бўйича мулкдорлар қарзлари» 
ҳисобварағи дебети. 
8310 – 
«Низом капитали» ҳисобварағи кредити. 
Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ хўжалик субъекти мулкдорлар 
хўжалик субъекти рўйхатидан ўтказилгандан кейин бир йил мобайнида ўз 
улушларини тўлиқ қўшишлари шарт.
Хўжалик фаолиятининг 3 та асосий ташкилий-ҳуқуқий шакли мавжуд: 
якка эгалик, хўжалик жамиятлари ва ширкатлари акциядорлик жамияти 
(корпорация). 
Якка эгаликдаги Низомни рўйхатга ўтказиш чоғида рўйхатга олинган 
Низом капитали (УК) ҳажми ёзувида қайд этилади: 
4610 – 
«Низом капиталига бадаллар бўйича мулкдорларнинг қарзи» 
ҳисобварағи дебети. 
8510 – 
«Низом капитали» ҳисобварағи кредити. 


201 
Бунда 8330 – ҳисобварақда хўжалик юритувчи субъект ягона мулкдор 
улушининг миқдори акс эттирилади. Хусусий корхона амалдаги қонун 
ҳужжатларига кўра ўз Низомини Низом капитали миқдо-рини маълум 
қилмасдан ҳам рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга.
Низом капиталига улушларнинг келиб тушиши Низом капитали ҳисоб 
варағига таъсир кўрсатмайди, балки муассис қарзини сўндиради. Амалдаги 
қонун ҳужжатларига мувофиқ Низом капиталига бадаллар даромад 
ҳисобланмайди ва солиққа тортилмайди.
Муассис Низом капиталига турли активларни киритиши мумкин, бироқ 
уларнинг турлари, албатта, корхона Низомида акс эттирилиши шарт. 
Масалан, агар корхонанинг Низом капитали фақатгина пул маблағлари 
ҳисобига тўлдирилади деб Низомда ёзилган бўлса, у ҳолда муассис Низом 
капиталига асосий воситаларни кирита олмайди. Бу ҳол Низом қоидасининг 
бузилиши сифатида тавсифланади.

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish