Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қЎмитаси тошкент ахборот технологиялари университети


  Низом капитали (фонди), уни ташқил қилиш, узгаришини хисобга



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#177882
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   123
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi fanidan darslik (1)

1. 
Низом капитали (фонди), уни ташқил қилиш, узгаришини хисобга 
олиш, таъсисчилар билан хисоб-китобларни хисобга олиш 
Низом капитали ўзида хўжалик субъектини ташкил қилиш вақтида 
унинг таъсис ҳужжатларида белгиланган миқдорда фаолият кўрсатишини 
таъминлаш учун таъсисчиларнинг улушлари йиғиндисини ифодалайди.
Ҳар бир хўжалик субъекти ўзининг молиявий ресурсларини ташкил 
қилиши ва ундан фойдаланиши мумкин. Бу маблағларнинг манбаи эса фойда, 
амортизация ажратмаси, қимматли қоғозларни сотишдан тушган маблағлар, 
акция эгаларининг бадаллари ва таъсисчиларнинг улушлари, кредитлар, 
ажратилган грантлар, мақсадли молиялаштириш маблағлари ва шунга ўхшаш 
йўналишдаги маблағлардир. 
Субъектнинг хусусий капитали қонунга мувофиқ ёки таъсис ҳужжатлари 
асосида яратилган жамғармалар ва захиралар қўшилган ҳолда, уларнинг 
ҳаракати ва ҳолати ўрганилади ва назорат қилинади. 
Хусусий капитал хўжалик субъектининг активи ва мажбуриятлари 
ўртасидаги фарқни ўзида мужассамлаштиради. Хусусий капитал, ишлаб 
чиқариш ва мулк эгасига тўлаш, қўшимча инвестиция ва бошқа 
фаолиятларнинг натижаларига боғлиқ ҳолда кўпайиши ёки камайиши 
мумкин. Хусусий капитал уч қисмдан ташкил топади: 
1) 
Низом капитали; 
2) 
Қўшилган капитал; 
3) 
Резерв капитали. 
Корхоналар ўз молиявий ва моддий ресурсларини мустақил 
шакллантириши талаб этилади. Бундай ресурслар, одатда, хўжалик 
субъектлари таъсисчилари томонидан ўз хусусий мулкларини Низом 


196 
капиталига улуш сифатида қўшиш билан амалга оширилади. Ушбу молиявий 
ресурсларнинг асосий манбалари бўлиб фойда, амортизация ажратмалари, 
акция ва облигацияларни сотишдан олинган даромадлар, юридик ва 
жисмоний шахсларнинг пай ва бошқа бадаллари ҳисобланади. 
Ташкил этилаётган хўжалик субъектининг Низом капитали унинг 
муассислари (иштирокчилари) томонидан киритилган маблағлар ҳисобига 
жамланади. У муассисларнинг умумий мол-мулки ва айни вақтдаги юридик 
шахс сифатида субъектнинг мол-мулки ҳам ҳисобланади. Демак, бу Низом 
капитали бир томондан корхона ўз маблағлари манбаи бўлса, иккинчи 
томондан эса, ҳар бир муассиснинг мол-мулкидир. 
Низом капиталининг шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикаси 
қонун ҳужжатлари ҳамда корхона ва ташкилотларнинг ташкилий - ҳуқуқий 
шаклларига мувофиқ таъсис ҳужжатлари билан тартибга солинади. 
Мулкчиликнинг турли шакллардаги корхоналарда Низом капиталининг 
миқдори қуйидагича белгиланади:

акциядорлик жамиятларида-Низом капитали номинали бўйича 
акциялар жами қийматига мувофиқ; 

мулкка жамоа эгалиги бўлган корхоналарда-барча ходимлар 
улушлари суммасига мувофиқ; 

давлат корхоналарида-Низом капитали давлат хўжалигини амалга 
ошириш учун корхонага бириктириб қўйилган мол-мулк суммасига мувофиқ; 

масъулияти чекланган жамият(ширкат)ларда - таъсис 
хужжатларига биноан мулкка эгалик ҳиссалари суммасига мувофиқ; 

давлатга қарашли корхоналарда - Низом фонди миқдори унинг 
хўжалик фаолиятини амалга ошириш учун давлат томонидан бириктирилган 
мол-мулк суммасига мувофиқ келади. Бу миқдор таъсис ҳужжатларида 
корхонани ташкил қилиш ва унинг балансига мол-мулкни ўтказиш 
тўғрисидаги буйруқда қайд этилган миқдорга мос келиши керак. 
Ширкатларда ушбу жараёнларни ҳисобга олиш хусусий корхоналардаги 
ҳисобга ўхшаш бўлиб, фарқли томони шундан иборатки, ширкатларда ҳар 
бир шерик бўйича алоҳида ҳисоб юритилади. 
Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ корхона мулкдорлари 
(муассислари) ўз улушларини корхона рўйхатга олингандан сўнг бир йил 
давомида киритишлари шартдир.
Акс ҳолда, Низом капитали миқдори жойлаштирилмаган акциялар 
суммасига камайтирилади (агар корхона акциядорлик жамияти мақомига эга 
бўлса).
Муассисларнинг бадаллари пул маблағлари, шунингдек, асосий 
воситалар, номоддий активлар ва бошқа кўринишдаги активлар ҳисобига 
киритилиши мумкин. Бироқ бу ерда киритиладиган активлар турлари 
корхонанинг Низомида кўрсатилиши лозим. Масалан, корхонанинг 
Низомида Низом капитали нақд пул билан шакллантирилиши белгиланган 
(ёзилган) бўлса, муассис асосий воситаларни кирита олмайди. Бу ҳолат 
Низомни бузган деб баҳоланади ва киритилган мол-мулк эса солиқ 


197 
муассасалари томонидан корхона текинга олган, қиймати солиққа 
тортиладиган базага киритилиши керак бўлган мулк сифатида қаралади. 
Муассислардан асосий восита ва номоддий активлар олинаётганда корхона 
кейинги ойдан бошлаб амортизацияни ҳисоблаб ёзиши керак. Агар корхона 
мол-мулк солиғини тўловчиси ҳисобланса, у ҳолда имтиёзли икки йил 
ўтгандан сўнг мазкур воситаларнинг қиймати мол-мулк солиғи бўйича 
базани оширади. Низом капиталига улушларнинг келиб тушиши Низом 
капитали счётига дахл этмайди, балки, муассиснинг қарзини қоплайди. 
Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, Низом капиталига бадал 
ҳисобланмайди ва у солиққа тортилмайди. 
Низом капиталининг миқдори ташкил этилаётган хўжалик 
субъектларида турлича белгиланган, жумладан, очиқ акциядорлик 
жамиятининг Низом капиалининг энг кам миқдори жамият давлат 
рўйхатидан ўтган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 
курси бўйича 50000 (эллик минг) АҚШ долларига тенг бўлган суммадан, 
ёпиқ акциядорлик жамиятларида эса улар рўйхатдан ўтган санада қонун 
ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 200 (икки юз) 
бараваридан кам бўлмаслиги керак. Масъулияти чекланган жамиятларнинг 
Низом капитали қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш 
ҳақининг 50 (эллик) баробаридан кам бўлмаслиги керак. 
Низом капиталининг бухгалтерия ҳисоби қуйидаги асосий меъёрий 
ҳужжатлар билан тартибга солинади: «Ҳисоб сиёсати ва молиявий 
ҳисоботлар» 1-сон БҲМС, «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия 
хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш 
бўйича йўриқнома» 21-сон БҲМС, «Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот» 
14-
сон БҲМС, «Бухгалтерия баланси» 15-сон БҲМС ва бошқалар. 
Низом капитали бўйича муомалалар ҳисоби 8300-«Низом капиталини 
ҳисобга олувчи ҳисобварақлар» счётида ҳисобга олинади. Ушбу счёт 
қуйидаги учта счётни ўзида жамлайди: 
8310-
Оддий акциялар 
8320-
Имтиёзли акциялар 
8330-
Пай ва улушлар

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish