Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қЎмитаси тошкент ахборот технологиялари университети


Корхоналарда кулланиладиган меҳнат ҳақи шакллари ва турлари



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#177882
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   123
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi fanidan darslik (1)

2.Корхоналарда кулланиладиган меҳнат ҳақи шакллари ва турлари. 
Бугунги бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик юритувчи субъектларда 
бош вазифа кишиларнинг фаровонлигини янада юксалтириш ҳисобланади. 
Меҳнат ва меҳнат ҳақи ҳисобида ҳисоб ишларининг аник ва тезкор 
маълумотлар талаб килувчи энг мухим сохалардан биридир. Меҳнатга хак 
тўлаш жараёнида, ишнинг сифатини, ишчилар томонидан белгиланган 
меъёрларнинг бажарилишини назарда тутиш ва меҳнат ҳақини ҳисоблашнинг 
аник ва пухта таркибини урнатиш зарур. 
Корхоналарда меҳнат ҳақи 3 та узаро богланишдадир: 

тариф тизими;

меҳнатни меъёрлаштириш; 

меҳнат ҳақи шакллари билан аникланади. 
Ишни сифатли баҳолашда тариф тизими кул келади. Меҳнатни 
меъёрлаштириш орқали эса, сарфланган меҳнат хажми аникланади, меҳнат 
ҳақини ҳисоблаш тартиби эса меҳнат ҳақини тўлаш шакллари орқали 
шаклланади. Ишчи, ходимларнинг иш ҳақини тўлашда асос булиб тариф 
сеткаси ҳисобланади ва у уз урнида меҳнат килиш шароитларида, ишчи 
ходимларнинг малакаларига меҳнат ҳақининг шакли ва муайян соханинг 
халқ хўжалигидаги урнига боглик булади. Тариф тизимига куйидагилар 
киради: 
• 
тариф ставкаси 
• 
ишчининг разрядига мувофик маълум вақт бирлиги (соат, кун) 
учун тўланадиган хак микдорини аниклайди. Одатда тариф ставкаси 1 - 
разряд учун белгиланади, колган разрядлар учун эса 1 - разряд тариф 
ставкасини колган разрядлар тариф коффицентига купайтириш орқали 
топилади. 
• 
Тариф сеткаси – бу разрядлар ва уларга тегишли булган тариф 
коффицентлари курсатиладиган хужжатидир. Хамма корхоналарда 1 - 
разряднинг тариф коффиценти бирига тенг булиб разряд ортган сари тариф 
коффицентлари хам ошиб боради. 


128 
• 
Малака – тариф маълумотномаси - у асосида тариф ставкасига 
асосан ишчининг ва ишнинг разряди аникланади. Оддий ишнинг ҳақи 1 - 
разрядли ишчининг тариф ставкаси асосида туланади. Меҳнат малакасига 
ёки урнатилган тариф разрядига ва урнатилган тариф коффицентига боглик 
холда бошқа разрядларнинг тариф разрядлари юкорида таъкидланган 
разряддан юкори булади. Тариф разряди хар бир ишнинг тури караб 
урнатилади, шунинг учун тариф ставкаси колган ишга караб умумий тарзда 
ишлатилади. 
Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодексида меҳнат ҳақининг 
шакли ва тизимларида, мукофотлар, кушимча тўловлар, рагбатлантириш 
тўловлари жамоа шартномаларида махаллий актларда урнатилади ва 
келишиб олинади. Улар иш берувчи томонидан кулланилади. Шунингек улар 
касаба кумитаси билан келишилган булиши шарт. Касб ишчи ходимларининг 
малакаси бажарадиган иш ва шароитларининг кийинликларига караб, давлат 
ставкалари ва окладлари меҳнат ҳақи диференциация килиш учун база 
сифатида кулланиши мумкин. Ўзбекистон республикаси Вазирлар 
Махкамасининг 1996 йил 23 – мартдаги № 103 ракамли карорига мувофик 
меҳнат ҳақи бўйича ягона тариф сеткаси кабул килинди ва унда меҳнат 
ҳақини тўлаш бўйича разрядлар ва нолинчи разрядлар тариф коффицентлари 
урналтилган.
Оддий ишбай тизимида бажарилган иш ишбай нархига купайтириш 
йули билан меҳнат ҳақи микдори аникланади. Ишбай мукофот тизимида 
ишчи асосий меҳнат ҳақидан ташқари маълум ишлаб чикарилган ютукларига 
эришилганликлари учун мукофот олади. Ишбай аккорд тизимида меҳнат 
ҳақи суммаси бажарилиши керак булган иш учун белгиланади. Ишбай 
аккорди асосан мавсумий харидордаги ишларни хамда айрим буюрмаларни 
бажаришда кулланилади.
Меҳнат ҳақининг вақтбай шаклда меҳнатга хак ходимнинг ишлаган 
вақти ва малакасига караб туланади. Амалда вақтбай меҳнат ҳақининг оддий 
ва мукофот турлари кулланилади. 
Оддий вақтбай шаклида инженер - педогок ходимлар, хизматчилар ва 
бошқаларнинг ҳақикатда ишлаган вақтига караб белганланган.
Вақтбай меҳнат ҳақи шаклида хак олувчи иш ходимлар меҳнатига хак 
уларнинг ишлаган вақти ва тариф ставкалари асосида аникланади. 
Вақтбай мукофот турида асосий меҳнат ҳақидан ташқари мукофот хам 
туланади. Рахбар, инженер, ходимлар, хизматчилар меҳнати ойлик 
белгиланган оклад асосида туланади. 
Ҳисобот ойидаги хамма иш кунини тулик ишлаган ва бу категориядаги 
ходимлар меҳнати ойлик оклад микдорида туланади. Агар ходим хамма иш 


129 
кунида тула ишламаган булса, у холда уларнинг меҳнатларига ҳақи ишлаган 
вақти ва оклади асосида ҳисобланади.
Мукофотда асос бўладиган кўрсаткичлар хар бир корхона 
хусусиятлари ҳисобига олинган холда белгиланади. Ишчиларга хамда ходим 
ва хизматчиларга мукофот меҳнатга хак тўлаш фондидан туланади. Корхона 
рахбари тасдикланган меҳнат ҳақи фонди доирасида касаба уюшмаси 
ташкилоти билан келишилган холда ишчиларнинг айрим гурухи учун 
меҳнатга хак тўлашнинг ишбай, вақтбай ёки аккорд шаклларини белгилаши 
хамда ишчилар, инженер, ходимлар ва хизматчиларни мукофотлаш шартлари 
ва кўрсаткичларини аниклаб олиш мумкин. Амалдаги тариф малака 
маълумотномасига мувофик ишчиларга разряд белгилаш, янгиларни 
тасдиклаш мумкин. Ундан ташқари, корхона рахбари юкори малакали уста ва 
бошқа ходимларни ойлик меҳнат ҳақига рахбарлиги учун кушимча фоиз 
белгилай олади, штатлар оклад, маъмурий бошқарув харажатлари сметасини 
тасдиклайди. Корхона рахбари томонидан тасдикланган штат, оклад ва 
маъмурий бошқарув харажатлари учун смета молия органлари томонидан 
руйхат килинмайди. Кейинги йилларда ходимларни иш штатларидан моддий 
манфаатдорлиги асосан меҳнат ҳақи ва хизматчиларнинг ойлик окладлари, 
ставкаларини ошириш, тариф ставкаларини, такомиллаштириш йули билан 
амалга ошира бошланмокда. Шу билан бирга турмуш меҳнатга хак 
тўлашнинг рагбатлантириш механизмини янада такомиллаштиришни такозо 
этади. Меҳнат ҳақи фонди режалаштириш тартибини узгартириш билан бир 
каторда меҳнатга хак тўлашнинг рагбатлантиришнинг кучайтиришга 
эришилган юкори натижаларни моддий жихатдан рагбатлантиришнинг илғор 
шаклларини амалда кенг кулланишга алоҳида эътибор берилади. 
Корхоналарга меҳнат ҳақи фондининг иктисод килинган кисми ҳисобидан 
белгиланган оклад ва тариф стафкаларига устама хак тўлаш хукуки берилган. 
Корхоналарда кулланиладиган оддий вақтбай иш ҳақини ҳисоблашни 
куйидаги мисол ёрдамида куриб утамиз: Ишчининг бир ойлик меҳнат ҳақи 
15 000 сум. Маош ҳисобланаётган ой 25 иш кунидан иборат. Унда ишчининг 
мазкур ойдаги бир кунлик маоши 600 сумни ташкил килади (15000 : 25). 
Ишчи ҳисобот ойида хаммаси булиб 20 кун ишлаган ва 5 кун касал булган. 
Шунинг учун ишчининг шу ойда оладиган маоши 12000 сумни ташкил этади 
(20 х 600). Колган 5 кун учун мазкур ишчига мавжуд конун ва меъёрий 
хужжатларга асосан, сугурта ажратмалари ҳисобидан нафака ҳисобланади ва 
туланади.
Ишчи тарифи ставкасига белгиланган меҳнат ҳақини кам ишчи сони 
билан бажариш, юкори касб усталигига эришилган такдирда ва бошқа 
холларда устама хак туланади.


130 
Меҳнат ҳақи уз таркибига кура иккига булинади:
А) асосий; 
В) кушимча меҳнат ҳақи. 
Асосий меҳнат ҳақи деганда ишчи ва хизматчиларнинг ишлаган вақти 
ва ишбай иш ҳақининг хамма турлари, меҳнат шароитининг узгарганлиги 
учун тўланадиган кушимча хак, тунги сменада ишлаганлигига хамда смена 
соатидан ортикча ишлаганлиги учун тўланадиган хак ва бошқалар. 
Кўшимча меҳнат ҳақи деб ишчи ва хизматчиларнинг ишламаган вақти 
учун амалдаги конун – қоидаларга мувофик туландиган хакга айтилади.
Корхона ходимларининг асосий ва кушимча меҳнат ҳақи хамда 
руйхатида бушаган ходимлар меҳнат ҳақи фондини ташкил килади. Ишчи ва 
хизматчилар меҳнат ҳақи тузилган табелга асосан аникланади. Табелда 
ишларнинг ой давомида ишлаган кунлари, вақти бўйича курсатилади. Ишчи 
ва хизматчилар касалликлари туфайли ишга келмай колса, табелда касаллиги 
тугрисида белги (к) куйилади. Корхоналар дам олиш кунлари ишласа табелда 
дам олиш белгиси (Д.О) куйилади. Бошқа хамма кунларда хақиқий иш вақти 
кўрсатилиб борилади. Табел тузиш тури корхоналарда турлича булиши 
мумкин. Бу нарса корхонадаги ишчи ва хизматчилар сонига боглик булиши 
мумкин. Тузилган табель корхонанинг бухгалтериясига топширилади, 
бухгалтерияда табелга асосан ишчи ва хизматчиларга меҳнат ҳақи 
ҳисобланади. Меҳнат ҳақи ҳисоблашда маҳсулот ишлаб чиқариш режаси 
неча фоиз бажарилганлиги, мукофотлар таркиби албатта ҳисобга олинади. 
Ишчиларга ажратилган меҳнат ҳақи алоҳида меҳнат ҳақи ҳисоблаш 
кайдномаларида курсатилади. Кайднома меҳнат ҳақи бериш кунларига кура 
бир ойда 2 марта тузилади. Биринчи кайднома меҳнат ҳақи юзасидан бунак 
бериш иккинчисида эса ойлик меҳнат ҳақининг тулик ҳисоби келтирилади. 
Бу кайдномада ишчиларга ҳисобланган меҳнат ҳақи суммаси ва ушлаб 
олинадиган солиқлар суммаси курсатилади. Тузилган кайднома корхона бош 
бухгалтер ва корхона рахбари томонидан имзоланади. 

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish