Курсаткичлар
Микдо
ри,
дона
Бир
бирлик-
нинг
баҳоси,
сумда
Сумма,
сумда
1.
Материалларнинг
колдиги
01.01.ХХ й.
40
25
1000
Материалларнинг келиб тушиши
биринчи партия
иккинчи партия
учинчи партия
60
50
30
25
30
35
1500
1500
1050
Ой бўйича жами
Ой
мобайнида
материалларнинг
сарфланиши:
а) ФИФО усули бўйича
биринчи партия
иккинчи партия
учинчи партия
140
100
50
10
25
30
35
4050
2500
1500
350
Ой бўйича жами
б) ЛИФО усули бўйича
биринчи партия
иккинчи партия
учинчи партия
160
30
50
80
35
30
25
4350
1050
1500
2000
Ой бўйича жами
Материалларнинг колдиги 01.02.ХХ
йилга
а) ФИФО усули бўйича
б) ЛИФО усули бўйича
160
20
20
35
25
4550
700
500
10.3.
Материалларнинг келишини ҳисобга олиш.
Материаллар асосан куйидагилардан келиб тушади:
•
мол етқазиб берувчилардан;
•
моддий жавобгар шахслар орқали накд пулга сотиб олинади;
117
•
узининг ишлаб чикарилишидан;
•
асосий воситаларни жунатишдан;
•
инвентаризация натижасида илгари ҳисобга олинмаган ишлаб
чиқариш захиралари аникланиши.
Хар бир корхонада ишлаб чиқариш режасини бажариш учун йил
бошида ишлаб чиқариш захираларига булган талаб аникланади ва тегишли
таъминот ташкилотлари билан шартномалар тузилади.
Корхоналарда моддий ресурслар билан таъминлаш билан моддий
техника таъминоти булими шугулланади. Ушбу булим моддий техника
таъминоти бўйича тузилган шартномаларнинг бажарилиши, ишлаб чиқариш
жараёни учун зарур булган моддий кийматликларнинг уз вақтида келиб
тушиши ва киримга олиниши устидан назорат олиб боради. Шунинг учун
хам ушбу булимда шартномаларнинг бажарилиши бўйича ведомостлар
машинограммаларда оператив ҳисоб юритилади. Ушбу ведомостлар
машинограммаларда шартномаларнинг кай даражада бажарилиши
баҳолардаги ва ассортиментлардаги ва микдор узгаришлари акс эттирилади.
Бухгалтерия эса оператив ҳисобнинг тугри ва уз вақтида юритилиши хамда
ҳисоботларнинг белгиланган вақтларда тузилиши устидан назорат олиб
боради.
Мол етқазиб берувчилар моддий кийматликларни жунатиш билан
бирга, узаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун асос булувчи тегишли
хужжатларни тулов талабномалари, товар-транспорт юк хатлари, темир йул
юк хатлари ва унга илова килинадиган квитанцияларни жунатадилар.
Моддий кийматликларнинг келиб тушишини акс эттирувчи ва ҳисоб-китоб
хужжатлар бухгалтерияга келиб тушгандан сўнг уларнинг тугрилиги ва
асослилиги текширилади ва таъминот бўйича масъул шахсларга берилади.
Таъминот булими ходимлари моддий-кийматликларни хужжатлардаги
кўрсаткичларга ва шартнома талабларига мос келиши нукта-назаридан
текшириб курадилар. Текширишдан сўнг ҳисоб-китоб ва бошқа тулов
хужжатларига тулаш учун розилигини билдириб белги куядилар. Таъминот
булимида корхонага келиб тушаетган моддий кийматликларни ҳисобга олиш
маҳсус "келиб тушаётган юкларни ҳисобга олиш журнали”юритилади. Унда
мол етқазиб берувчиларнинг манзили, шартнома номери ва санаси ва бошқа
кўрсаткичлар илова кисмида туланганлиги хакидаги белгилар куйилади.
Тўлов талабномалари таъминот бўлимида текшириб кўрилгандан сўнг
бухгалтерияга, транспорт ташкилотининг квитанцияси эса экспедиторга
берилади. Экспедитор транспорт хайдовчисидан ёки ташкилотидан
материалларни кабул килиб олиши зарур.
118
Экспедитор станцияда юкни кабул килиб олиш жараёнида синчиклаб
текшириши зарур. Агар хужжатдаги кўрсаткичлардан фарк килса ёки ундаги
материаллар бузилган булса коммерция далолатнома тузилиши зарур. Ушбу
далолатнома транспорт ташкилоти ёки мол етқазиб берувчиларга даъво
килиш учун асос булади.
Бошқа шаҳарлардан моддий кийматликларни шартномага асосан
корхонанинг узи олиб келиши лозим булса экспедиторга наряд ва ишонч
когози берилади. Унда мол етқазиб берувчидан олиш зарур булган моддий
кийматликлар руйхати курсатилади. Экспедитор олиб келган моддий
кийматликларни корхона омбор мудирига кирим ордерига ёки юк хатига
асосан топширади. Ушбу хужжатларнинг тегишли жойларига кабул килиб
олганлиги тугрисида омбор мудири, топширганлиги тугрисида экспедитор
имзо чекадилар.
Мол етқазиб берувчилар жунатган моддий кийматликларни омборга
кабул килиш жараёнида комиссия таркибида мол етқазиб берувчи томонидан
вакил катнашмаса унда манфаатдор булмаган ташкилотдан вакил катнашиши
шарт. комиссия материалларни кабул килиш хакида далолатнома тузади.
Мабодо далолатномадаги микдор ва сифат кўрсаткичлари мол етқазиб
берувчилар моддий кийматликларга илова килиб жунатган хужжатлардаги
кўрсаткичларга мос келмаган такдирда комиссия тузган далолатнома
транспорт ташкилоти ва мол етқазиб берувчига даъво килиш учун асос
булади.
Материалларни ташиш автотранспорт билан амалга оширилса
дастлабки хужжат сифатида товар-транспорт юк хати кулланилади ва юк
жунатувчи томонидан турт нусҳада тузилади. Биринчи нусҳаси
материалларни ҳисобдан учириш учун асос булади, иккинчи нусҳаси мол
олувчи ташкилот материалларни киримга олиш учун асос булади, учинчиси
транспорт ташкилотига хизмати учун куйиладиган счётга илова килинади.
Туртинчи нусҳаси транспорт хайдовчисинингйул варакасига илова килинади
ва мехнат хаки тулаш учун асос булади. Мол олувчи корхона товар-
транспорт юк хатида курсатилган материалларни омборга киримга олиш
жараёнида фарк аникланса бу материалларни кабул килиш далолатнома
билан расмийлаштирилади.
Корхоналар ўзлари ишлаб чикарган материаллрани ва қолдиқларни ёки
арзон баҳоли ва тез эскирувчи буюмларни ва асосий воситаларни ҳисобдан
чиқариш жараёнида олинган материаллрани ва эхтиёт кисмларни ва
бошқаларни икки нусҳада тузиладиган юк хатларга асосан киримга олинади.
Ҳисобдор шахслар томонидан накд пулга сотиб олинадиган
материаллар товар счётлари ёки далолатномага асосан киримга олинади.
119
Ҳисобдор шахслар материаллрани савдо корхоналаридан, кооперативлардан,
бозорлардан ёки ахолидан накд пулга сотиб олади. Ҳисобдор шахс аванс
тарикасида олган пулни сарфлаганлиги тугрисида аванс ҳисоботини такдим
килганда юкорида номлари зикр этилган хужжатларни уз ҳисоботига илова
тарикасида кушиб топширади.
Ишлаб чиқариш захираларини ҳисобга олиш учун бухгалтерия
ҳисобининг счётлар режасида куйидаги счётлар тайинланган:
1000 "Материаллар", 1100 "Бокувдаги хайвонлар"(кишлок хўжалиги
корхоналарида); 15 "Материалларни тайёрлаш ва сотиб олиш"; 16
"Материаллранинг кийматидан четланиши".
Шунингдек балансдан ташқари счётлар 002 "Жавобгарлик учун кабул
килинган товар-моддий кийматликлари", ва 003 "кайта ишлаш учун кабул
килинган материаллар".
1000"Материаллар”счётига куйидаги субсчётлар очилиши мумкин:
1010 "Хом-ашё ва материаллар";
1020 "Сотиб олинган ярим фабрикатлар, комплектловчи материаллар,
констуркция ва деталлар";
1030 "Ёкилги";
1060 "Тара ва тара материаллари";
1040 "Эхтиёт кисмлар";
1090 "
Бошқа материаллар";
1070 "Четга кайта ишлаш учун берилган материаллар";
1080 "инвентар ва хўжалик ашёлари".
Юкоридаги материалларнинг хар бири уз гурухи ичида турлари,
улчамлари, сортлари, маркалари ва бошқа кўрсаткичлари бўйича гурухларга
ажратилади. Материалларнинг хар бирига номенклатура номерлари берилади
ва уларни маҳсус реестрларга ёзиб куйилади. Ушбу реестрлар номенклатура
баҳолари дейилади ва унда хар бир материалларнинг катъий ҳисоб баҳоси
курсатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |